UZ

Сўнгги янгиликлар

02:20Хейлунд МЮдан кетганидан қаттиқ ҳафа бўлган. Ҳужумчи ўзини Шешкодан яхшироқ деб ҳисоблаганди  1 01:50УЕФА "Барселона"га EЧЛ лига босқичи давомида "Камп Ноу"га қайтишига рухсат беради. Регламентда бу тақиқланганди  0 01:35Диёр Холматов: "Янги либосларнинг сифатига гап йўқ"  10 01:15Расман: Гюндоган "Ман Сити"дан "Галатасарой"га ўтди. Трансфер турк клубига текинга тушди  0 00:52Русланбек Жиянов: "Курашларга бой ўйинда ғалаба қозондик"  0 00:38Карлуш Кейруш: "Мен футболчиларимни охиригача ўйнашга мажбурлайман"  9 00:03Ровшан Мередов: "Анча ишончли ўйин ўтказдик"  6 23:25Расман: ОЧЛ 2 арафасида "Андижон"ни легионер футболчилардан бири тарк этди  11 23:17Тимур Кападзе: "Мухлислар нега кам? Ушбу саволга биз ҳам жавоб қидиряпмиз. Легионерлар кейинги учрашувга тайёр бўлади"  37 23:03Равшан Ҳайдаров U-23 Осиё кубоги саралаши ҳақида: "Жамоамиз турнирга белгиланган режа асосида пухта тайёргарлик кўрди"  2 22:08Игорь Сергеев миллий жамоа тарихидаги тўпурарлар орасида олтинчи ўринга кўтарилиб олди  13 21:40CAFA Nations Cup. Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  27 21:30CAFA Nations Cup. Бир киши кам бўлиб қолган Ўзбекистон Туркманистонни кичик ҳисобда мағлуб этди  273 20:55Қирғизистон бош мураббийи: "Ғалабамизни ўғирлашди"  7 20:33Топ лигалардан клуб топа олмаган Лукман Туркияга йўл олиши мумкин  1

Ўзбекистон кубоги. "Насаф" кетма-кет учинчи марта финалга чиқди! Янгиликлар

Ўзбекистон кубоги. "Насаф" кетма-кет учинчи марта финалга чиқди!

Ўзбекистон кубоги ярим финали доирасидаги "Насаф" - "Динамо" учрашуви бўлиб ўтди.


Ўзбекистон кубоги, 1/2 финал
"НАСАФ" - "ДИНАМО" - 2:1
19 октябрь 2023 йил. Қарши, "Марказий" стадиони. 18:00
Ҳакамлар:
Акобирхўжа Шукуруллаев, Санжар Шоюсупов, Алишер Усмонов, Равшан Абдувоҳидов.
VAR: Аскер Нажафалиев
АVAR: Акмал Ғиёсов
Назоратчи: Рустам Бобомуродов
Комиссар: Сардор Қудратуллаев

Голлар: Азизбек Амонов 10, - 1:0. Воҳиджон Оқбўтаев 51, - 1:1 (Дилшод Раҳматуллаев). Азизбек Амонов 66, - 2:1 (Матеус Лима Круз).

"Насаф": 1.Умиджон Эргашев (35.Абдувоҳид Неъматов, 61), 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 7.Акмал Мозговой, 8.Зафармурод Абдираҳматов, 9.Жавоҳир Сидиқов (19.Матеус Лима Круз, 57), 17.Суҳроб Нуруллоев (2.Алибек Давронов, 57), 34.Шерзод Насруллаев, 77.Ойбек Бозоров (70.Жамбули Жигаури, 84), 88.Марко Станоевич (18.Баҳром Абдураҳимов, 61), 92.Умарбек Эшмуродов, 99.Азизбек Амонов.
Захира: 54.Адҳамжон Мусулмонов, 21.Дониёр Нарзуллаев, 25.Бекжон Раҳматов, 36.Азизжон Ахроров, .

"Динамо": 25.Равшанбек Ягудин, 3.Улуғбек Абдуллаев, 7.Францис Нарх (13.Жавлонбек Маликов, 81), 10.Жоэль Кожо, 11.Юдаи Коике (22.Мирғиёс Сулаймонов, 70), 15.Деррик Эдия Менса (99.Муҳаммадбобур Асадуллаев, 70), 17.Салим Мустафоев, 18.Дилшод Раматуллаев (5.Достон Фотеев, 90+1), 30.Абубакир Мўйдинов (14.Баҳодир Насимов, 70), 44.Душан Мийич, 77.Воҳиджон Оқбўтаев.
Захира: 1.Фарход Раҳматов, 9.Ҳазратжон Турсунқулов, 33.Валерий Акопов, 70.Хуршидбек Убайдуллаев.

Огоҳлантиришлар: Азизбек Амонов 31, Шерзод Насруллаев 40, Францис Нарх 40, Алибек Давронов 86, 

Четлатиш: Алибек Давронов 90+5 (2СК).



МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


90+6. Ўйин тугади. "Насаф" 12 ноябрь куни Қаршида бўладиган кубок финалига чиқди!

90+5. ЧЕТЛАТИШ! Алибек Давронов иккинчи сариқ карточкани олиб майдонни тарк этди. Футболчи ҳужумда рақибни туртиб юборди

90+1. Ўзгариш. "Динамо". Раҳматуллаев ўрнига Фотеев тушди

90. Учрашувга 6 дақиқа қўшилди

86. Огоҳлантириш. "Насаф". Алибек Давронов

84. Ўзгариш. "Насаф". Бозоров ўрнига Жигаури тушди

81. Ўзгариш. "Динамо". Нарх ўрнига Маликов тушди

78. Зарба! Матеус Лиманинг зарбаси ноаниқ кетди

72. Зарба! Оқбўтаев 35 метрлардан белгиланган жарима тўпини амалга оширди, ноаниқ!

70. Ўзгаришлар. "Динамо". Коике, Мўйдинов ва Менса ўрнига Сулаймонов, Насимов ва Асадуллаев тушди

66. ГОЛ! АЗИЗБЕК АМОНОВ! ДУБЛЬ! 2:1. Ўнг қанотдан узатилган тўпни 11 метр масофадан Амонов боши билан дарвозага йўллади!

61. Ўзгаришлар. "Насаф". Эргашев ва Станоевич ўрнига Неъматов ва Абдураҳимов тушди 

60"Насаф" дарвозабони Умиджон Эргашев тўпни қайтараётганда майдонга ноқулай тушди ва оёғидан жароҳат олди. Посбон шифокорлар ёрдамида тарк этмоқда

57. Ўзгаришлар. "Насаф". Сидиқов ва Нуруллоев ўрнига Давронов ва Лима Круз тушди

57. "Динамо"нинг ҳужуми, Юдаи Коикенинг ўнг қанотдан узатган тўпини Эргашев ушлаб олди

51. ГОЛ! ВОҲИДЖОН ОҚБЎТАЕВ! СУПЕРГОЛ! 1:1. Раҳматуллаевдан тўпни қабул қилиб олган Оқбўтаев узоқ масофадан супергол урди!

47. Хавфли вазият! Нуруллоев ҳозир катта тезликда жарима майдонига кириб бориб тўпни шерикларига узатди, ҳимоячи ишончли ўйнади

46. Иккинчи тайм бошланди


45+2. Шиддатли ўтган биринчи тайм якунига етди, ҳозирча 1:0, танаффус

45+2. ЗАРБА! Ойбек Бозоров ҳозир кичик шедевр яратиши мумкин эди, чап қанотда рақибни алдаб жарима майдонига кириб зарба берди, тўп дарвоза тўсинига тегиб майдонни тарк этди 

45. Биринчи таймга 2 дақиқа қўшилди

45. ЗАРБА! Яна "Динамо"нинг ҳужуми, Нархнинг бу сафарги узатган тўпини Мўйдинов 2 метрдан дарвозага йўллай олмади!

44. ЗАРБА! "Динамо"нинг тезкор ҳужуми, Кожо ўнг қанотдан тезлик олди ва тўпни жарима майдонига узатди, Мўйдиновнинг боши билан дарвозага йўллаган аниқ зарбасидан кейин Эргашев тўпни ушлаб олди!

42. Зарба! Амоновнинг узатган тўпини Станоевич дарвоза томон йўллади, анча ноаниқ

40. Огоҳлантиришлар: Шерзод Насруллаев ва Францис Нарх

33. Хавфли вазият! "Динамо"нинг ҳужуми, Нархнинг зарбаси Эшмуродовга тегиб майдонни тарк этди, бурчак тўпи! "Динамо" таслим бўлмоқчи эмас!

31. Огоҳлантириш. "Насаф". Азизбек Амонов

28. Зарба! Францис Нархнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди

27. "Динамо"нинг ҳужуми, Кожо ва Эшмуродов тўқнашувида Умар ғолиб бўлди

25. "Насаф"нинг ҳужуми, Бозоров ва Сидиқов комбинациясини рақиб сафида Раҳматуллаев тўхтата олди

20. ЗАРБА! "Динамо"нинг ҳужуми, ўнг қанотдан узатилган тўпни Кожо боши билан дарвозага йўллади, Эргашевдан сейв

17. "Динамо" ҳужумга ўтмоқда, аммо "Насаф" ҳимояси ишончли ўйнамоқда

14. "Насаф"нинг ҳужуми, чап қанотдан узатилган тўпга ҳеч ким ета олмади

10. ГОЛ! АЗИЗБЕК АМОНОВ! АЖОЙИБ ГОЛ! Тахминан 18 метрлардан белгиланган жарима тўпидан кейин Амонов гол уриб, ҳисобни очди - 1:0.

9. "Насаф" хавфли жарима тўпига эга бўлди

2. Хавфли вазият! "Динамо"нинг ҳужуми, Кожо ўнг қанотдан олдинга ўтди ва зарба берди, Умиджон Эргашев ўз ўрнида

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 18:00да бошланади.

Рейтинг: +26   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика