

"Челси" "Монпелье" билан ҳужумчи Элье Ваи билан шартнома имзолаш борасида музокаралар олиб бормоқда, деб хабар берди "L'Equipe".
"Кўклар" Франкфуртнинг "Айнтрахт" жамоаси билан рақобатлашишлари керак. Бунга қарамай, "Челси"га "тўққизлик" позицияси учун футболчи кераклиги аниқ.
"Монпелье" Элье Ваини 30 млн еврога баҳоламоқда. 20 ёшли форвард ўтган мавсум Лига 1'нинг 33 та ўйинида 19 та гол урди.


