UZ

Сўнгги янгиликлар

14:10Каору Митома - "Манчестер Юнайтед"нинг трансфер мақсади  0 13:42Ван де Вен "Ливерпул"га ўтишга рози бўлди  3 13:18Суперлига-2026. Мавсумни ким қаерда бошлайди?  1 12:49Бугунги ўйинлар: “Интер” — “Наполи”, “Бавария” уйда, “Милан” сафарда ва бошқалар  0 12:45"Арсенал" Барколя учун курашга қўшилди  1 11:34Абрахам АПЛга қайтиши мумкин  3 10:39"Манчестер Сити" 40 йиллик натижани такрорлади  1 10:04Невилл МЮ учун идеал мураббий ким эканлигини айтди  5 09:28Анвар Раҳимов - "Локомотив" U-21 жамоаси бош мураббийи!  3 09:01Ниҳоят "Андижон" ўз мақсадига эришди  17 08:32Эронга қарши учрашувдан сўнг Равшан Ҳайдаров нималар деди?  22 08:01Африка Миллатлар кубоги. Ярим финал жуфтликлари билан танишинг  3 07:35Жейми Милнер рекорд қўйди  1 02:59Англия Кубоги. "Челси" Росеньорнинг дебютида "Чарльтон" майдонида йирик ҳисобда ғалаба қозонди  0 02:12Олег Зотеев: "Жаҳон чемпионатидаги рақиблар Ўзбекистонни менсимай майдонга чиқади"  5

Суперлига. "Насаф" Қаршида ОКМКни ишончли тарзда енгди Янгиликлар

Суперлига. "Насаф" Қаршида ОКМКни ишончли тарзда енгди

Бугун Суперлига 13-тур беллашувлари давом эттирилди.

Турнинг марказий тўқнашувларидан бири Қарши шаҳрида бўлиб ўтди. Унда "Насаф" жамоаси ОКМКни ишончли ҳисобда мағлуб этди.

Насаф

Ҳусниддин Алиқулов - 3', Матеус Лима - 48'

Суперлига. 13-тур

24/06/2023, 20:00

0
:
2
Тугади

ОКМК

45'
90'
3'  Ҳусниддин Алиқулов
3'  Жавоҳир Сидиқов
48'  Матеус Лима
48'  Ойбек Бозоров
59'  Матеус Лима (Азизбек Амонов)
67'  Баҳром Абдураҳимов (Сухроб Нуруллоев)
90'  Ойбек Бозоров (Шаҳзод Акрамов)
90'  Жавоҳир Сидиқов (Абубакрризо Турдалиев)
90'  Шуҳрат Муҳаммадиев (Жўрабек Маннонов)
7'  Анзур Исмоилов
56'  Миржамол Қосимов (Сияваш Ҳақназарий)
56'  Акром Комилов (Виталий Денисов)
77'  Санжар Турсунов (Ойбек Рустамов)
77'  Дилшод Аҳмадалиев (Элдор Бегимов)
87'  Миржаҳон Мираҳмадов (Муҳаммаданас Ҳасанов)

Суперлига, 13-тур

24.06.2023, 20:00

"Марказий" стадион, Қарши

"Насаф" – ОКМК 2:0

Голлар: Ҳ.Алиқулов (Ж.Сидиқов) 3, Лима Круз (О.Бозоров) 48

Ҳакамлар: Ильгиз Танташев, Сардор Нишонбоев, Аваз Абдуллаев, Шуҳрат Ражабов

Назоратчи: Валентин Коваленко

VAR ҳаками: Аҳрол Рисқуллаев

AVAR: Иля Илин

Комиссар: Қудрат Мадраимов

"Насаф": 35.Абдувоҳид Неъматов, 2.Алибек Давронов, 4.Ҳусниддин Алиқулов, 7.Акмал Мозговой, 9.Жавоҳир Сидиқов (70.Абубакр Ризо Турдиалиев, 90), 18.Баҳром Абдураҳимов (17.Суҳроб Нуруллоев, 67), 19.Лима Круз (99.Азизбек Амонов, 59), 28.Шуҳрат Муҳаммадиев (15.Жўрабек Маннонов, 90), 34.Шерзод Насруллаев, 77.Ойбек Бозоров (20.Шаҳзод Акрамов, 90), 92.Умарбек Эшмуродов (с).

Захира: 1.Умиджон Эргашев, 8.Зафармурод Абдирахматов, 21.Дониёр Нарзуллаев, 88.Марко Станоевич.

ОКМК: 1.Ботирали Эргашев, 2.Акрамжон Комилов (29.Виталий Денисов, 56), 3.Сардор Раҳмонов, 4.Миржамол Қосимов (88.Сияваш Ҳақназари, 56), 5.Анзур Исмоилов, 7.Дилшод Аҳмадалиев (13.Элдорбек Бегимов, 77), 8.Абдулла Абдуллаев, 10.Хуршид Ғиёсов, 14.Миржаҳон Мираҳмадов (19.Муҳаммаданас Ҳасанов, 87), 17.Санжар Турсунов (с) (15.Ойбек Рустамов, 77), 22.Шоҳруҳ Гадоев.

Захира: 12.Дилшод Ёқубов, 11.Иракли Рухадзе, 27.Мартин Боакье, 77.Нодирбек Абдураззоқов.

Огоҳлантиришлар: А.Исмоилов 7, Ҳ.Эргашев (ОКМК мураббийи) 82

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ



Учрашув якунланди. "Насаф"дан ишончли ғалаба ва қаршиликлар жадвалда 2-ўринга чиқиб олишди.

90+5 - Ғиёсов бурчакдан тўғри дарвозага тепди, қайтаришди тўпни.

Баҳс асосий вақтига 9 дақиқа қўшиб берилди.

90 - "Насаф"да бирданига 3 ўзгариш

87 - Ўзгариш: ОКМКда М.Мираҳмадов ўрнига Муҳаммаданас Ҳасанов тушди.

82 - ОКМК ёрдамчи мураббийи Ҳикмат Эргашев огоҳлантирилди.

77 - Ўзгаришлар: ОКМКда С.Турсунов ўрнига Ойбек Рустамов, Д.Аҳмадалиев ўрнига эса Элдор Бегимов туширилди.

71 - Алиқуловнинг жаримадан тепган тўпи ноаниқ.

70 - Сидиқов йиқитилди, қаршиликлар хавфли нуқтадан жарима тўпи тепишади.

68 - Яна бурчак зарбаси, яна Сидиқов тўпни кўтарди ва яна Алиқулов бош билан зарба берди. Бу сафар ноаниқ.

67 - Ўзгариш: "Насаф"да Б.Абдураҳимов ўрнига Суҳроб Нуруллоев туширилди.

62 - Бозоровнинг пасидан кейин Аманов зарба берди, А.Исмоилов уни қайтариб юборди.

59 - Ўзгариш: "Насаф"да иккинчи голни урган Лима Круз ўрнига Азизбек Аманов туширилди.

56 - Ўзгаришлар: ОКМКда М.Қосимов ўрнига Сиаваш Ҳақназари, А.Комилов ўрнига эса Виталий Денисов туширилди. Миржалол Қосимовдан дастлабки реакция.

56 - Гадоевнинг жаримадан тепган тўпи ноаниқ кетди.

48 - ГОООООЛЛЛ!!! "Насаф" иккинчи бўлимнинг ҳам 3-дақиқасида гол урди. Бу сафар қарши ҳужумда Бозоровнинг пасидан кейин Лима Круз ҳисобни 2:0 кўринишга келтирди.

2-бўлим бошланди.

Танаффус!

45+1 - Зарбааа, Б.Абдураҳимовнинг биринчи уринишини ҳимоячи қайтарди, иккинчи зарбаси эса бироз ноаниқ кетди.

1-бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

43 - Гадоевнинг бурчакдан дарвозага йўллаган зарбасини А.Давронов қайтариб қолди.

42 - Бўлим охирида ОКМК устунликни қўлга олишга ҳаракат қилмоқда, аммо уларнинг ҳужумлари самарали якун топмаяпти.

36 - Ғиёсовнинг жарима майдонига хавфли узатмасини ҳимоячилар қайтаришди.

30 - ОКМКнинг ҳужуми охиригача етмай бартараф этилди мезбонлар томонидан. Ҳар иккала жамоа футболчиларига сув ичиб олиш учун имкон берилди.

22 - Зарбааа, Лима Крузнинг зарбасини Ботирали ушлаб олди ва тезда қарши ҳужумни бошлади. Гадоев эса қарши ҳужумни охирги нуқтасига келганда тўпни йўқотди.

21 - С.Турсунов тўпни олдириб қўйгач "Насаф" қарши ҳужумга ўтди ва Турсуновнинг ўзи ортга қайтиб тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

19 - Хавфли вазият олмалиқликлардан. Аммо Аҳмадалиевнинг пасига Мираҳмадов ҳам, Ғиёсов ҳам ета олмади.

17 - Ж.Сидиқовнинг 20 метрлардан берган кучли зарбаси анча ноаниқ кетди.

16 - ОКМКнинг биринчи ҳужуми самарасиз, кескинлашмади ҳужум.

14 - Лима Круз жароҳат олиб майдонда ётибди. Шифокорлар унга ёрдам кўрсатишди, ҳаммаси жойида.

10 - Зарбааа, яна Сидиқов бурчакдан кўтарди ва яна Алиқулов бош билан зарба берди. Бу сафар дарвоза тўсини олмалиқликларни голдан қутқариб қолди. "Насаф" нималар қиляпти баҳс стартида...

7 - Насруллаевни бошига тепиб юборгани учун А.Исмоилов огоҳлантирилди.

6 - ОКМК футболчилари ҳали ўзларига келиб олишмади. "Насаф" мутлақ устунлик қилмоқда ўйинда.

3 - ГОООООЛЛЛ, "Насаф" 2-қаватни ютиб гол урди ва албатта Ҳусниддин Алиқулов. Сидиқовнинг бурчакдан узатган тўпини Алиқулов бош билан ОКМК дарвозасига жойлаб қўйди - 1:0.

1 - Зарбааа, олмалиқликларнинг хатосидан кейин Мозговойнинг пасидан кейин Насруллаев дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва зарба берди. Ботирали ўзини кўрсатди. Ажойиб старт.

Учрашувга старт берилди. 

Жамоалар биргаликда "Биз гиёҳвандликка қаршимиз" шиори туширилган махсус баннер олдида суратга тушишди.

Ассалом алайкум қадрли футбол ишқибозлари! Бугун Қарши шаҳрида катта футбол куни. "Насаф" ОКМКни қабул қилмоқда.


Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика