Неймар ПСЖдан кетмасликни ўйлаб қолди
20 июн 2023 21:32
Янгиликлар
"L’Equipe" хабарига кўра, гарчи катта маоши сабабли ўзини Парижда ноқулай ҳис қилаётган бўлса-да, бразилиялик футболчи жамоада қолишга аҳд қилган. Бу қарорга келишига янги бош мураббий билан шартнома имзоланаётгани сабаб бўлган. Луис Энрике ҳали ПСЖ билан шартнома имзоламаган бўлса-да, у билан бирга яхши фаолият олиб боришга ишонмоқда.
Неймар испаниялик мутахассис билан 2014-2017 йилларда "Барселона"да ишлаган ва ўшанда томонлар илиқ муносабатда бўлишган. Шунингдек, ПСЖдан кетиши кутилаётган Марко Верратти ҳам жамоада қолиши мумкин.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. Кападзе "Навбаҳор"даги дебютида Самарқандда "Динамо"ни енгди
Суперлига. Амалдаги чемпион "Нефтчи" ўз уйида "Машъал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Суперлига. Шаланинг сўнгги дақиқаларда урган голи "Насаф"га ғалаба тақдим этди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Вильярреал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Ямалдан хет-трик
Фикрлар