UZ

Сўнгги янгиликлар

10:45“Челси“ 14 нафар футболчини сотувга қўйди  2 10:18“Реал“ собиқ футболчисини ортга қайтармоқда  1 10:00БАА бош мураббийи Ўзбекистон билан бир марта – Осиё кубогида тўқнаш келганини биласизми?  6 09:43“Манчестер Юнайтед“ Саудияда ўйнаётган футболчига қизиқмоқда  2 09:16Симоне Индзагининг ўрнига “Интер“ни бош мураббийи бўлишга асосий номзод маълум  5 08:45“Манчестер Сити“ футболчиси уч ойга сафдан чиқди  2 08:17"Милан" собиқ футболчиси фаолиятини Қатарда давом эттиради  1 07:50Флик — Ла Лигада мавсумнинг энг яхши мураббийи  4 07:23Аббосбек Файзуллаев рамзий терма жамоадан жой олди  5 00:15"Манчестер Сити" "Ньюкасл"нинг 22 ёшли ҳимоячисини сотиб олмоқчи  1 23:47Ўзбекистон Кубоги. Футзалчи ва жамоалар қанчадан мукофот пуллари олишди?  4 23:22Футзал бўйича Ўзбекистон Кубоги финал учрашуви ва тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:14Нани Португалия ҳақида: "Роналду 90 дақиқа ўйнаши шарт эмас, баъзан 10-20 дақиқа кифоя"  10 22:57Нодир Элибоев: "Биринчи ва охирги хатолар рақибга қимматга тушди"  0 22:15Ўзбекистон - Қатар учрашуви чипталари 3 июндан сотувга чиқади  22

Муҳсин Низомиддинов: "Динамо" ҳакамлар ёрдамида Про-лига ўйинларини ютаяпти" Янгиликлар

Муҳсин Низомиддинов: "Динамо" ҳакамлар ёрдамида Про-лига ўйинларини ютаяпти"

Про-лига 9-туридан ўрин олган "Динамо" - "Қўқон-1912" (3:3) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Муҳсин Низомиддинов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Ҳамма кўрди, мухлислар ҳам гувоҳ бўлди, ўйин дуранг натижа билан якунланди. Мен ранжиган жиҳат, 500-600 километр масофа босиб келган жамоамиз мухлислари учун ачинарли ўйин бўлди. Менда "Динамо"га ҳеч қандай хусумат йўқ. Бироқ, бугунги ўйин кўрсатиб турибди, Самарқанд жамоаси ҳакамлар ёрдамида Про-лига ўйинларини ютаяпти. Улар бежизга 2-ўринда боришаётгани йўқ. Бунақада ўзбек футболи ривожланмайди. Ҳакамлар голни бекор қилади ёки пенальти қўймайди. Уларнинг ишини кўриб чиқишларини сўрайман. Ортда қолган ўйинларда ҳакамлар ҳақида биронта сўз айтмадим. Мен бугунги ўйинда кўрдим, жамоа мухлисларида ҳам маданият йўқ. Керак бўлса, Қўқонга бориб мухлислик маданиятини ўрганишсин. Биронта голимизда қоидабузарлик кўрмадим. Андишани отини қўрқоқ қўйманглар. Бунақанги ҳакамлик билан кучли томон юта олмайди.

- Асосий айбловингиз шу ўйин бўйичами? Ёки "Динамо"ни аввалги ўйинларда ҳам шу каби холатлар сабаб пешқадамлар сафида бораяпти деб ўйлаяпсизми?

- Мен "Динамо"нинг аввалги ўйинларини ҳам кўрдим. Масалан, "Хоразм" ёки "Юниред" билан ўйинларда "Динамо" ғалабага ҳақли эмасди. Мутахассис сифатида айтаман, бу ўйин менда шубҳа туғдирди. Аллоҳ барчасини кўриб турибди. Биз ҳам ўша жамоалар каби холатни бошимиздан ўтказдик. 

- Жамоангизнинг битта голи ҳисобга олинмади. Айбловингиз ўша вазият бўйичами ёки бошқа холатлар ҳам борми?

- Ҳақиқий голни бекор қилишди. Ўша учинчи голимиз ҳақида айтаяпман. Бу ерда VAR тизими қани? Марказий ўйин бўлса? Қаердан топиб бекор қилишди? Менда видеоси бор.

- Нега Про-лигада VAR тизими ишламайди? Бу борада сизнинг фикрингиз қанақа?

- VAR тизими Про-лиганинг марказий ўйинларида бўлиши керак. Иккита Суперлига йўлланмасини мақсад қилган жамоа ўйнаяпти, бўлиши керак. Шунинг негизида норозилик кайфияти келиб чиқаяпти. Кулгули холат, дастлаб майдон марказини кўрсатишди, кейин бекор қилишди. Вазиятни қайси VAR орқали кўришди?

- "Қўқон-1912"да ўзгаришлар жиддий бўлибди. Даврон Файзиевнинг кетиши билан боғлиқми бу?

- Мен клубда техник директор сифатида ишладим. Биз кўп гол ўтказиб юбораётгандик. Натижада жамоамиз вакилларининг ҳаммасининг ҳиссаси бор.

- Клубда мақсад қандай?

- Биз Суперлигани мақсад қилганмиз. Бу борада ишлаймиз ва давом этамиз.


Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика