UZ

Сўнгги янгиликлар

02:57ЖЧ саралаши. Италия ўз уйида Норвегияга мағлуб бўлиб, ЖЧга йўл олиш масаласини кейинга қолдирди, Исроил Молдовани йирик ҳисобда таслим этди  0 00:58ЖЧ саралаши. Украина, Франция, Англия ва Сербия ғалабага эришди  4 00:10U-17 ЖЧ. Нимчорак финалга чиққан Ўзбекистоннинг бугунги машғулотларидан суратлар  2 23:33Роберт Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин  2 22:32"Реал" Бундеслигада янги чап қанот ҳимоячиси топди  1 21:38"Милан" форварди АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 21:02ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди  134 20:38Гюлер Ҳусановнинг жамоадошига айланиши мумкин  7 19:50Холанд: "Мен терма жамоада бўлганимда Норвегия ҳеч қачон саралашдан ўтмаган"  15 18:58U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Хорватияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, нимчорак финалга чиққан ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ   8 18:36Лондон клуби Эндрикни ижарага олмоқчи  2 17:48"Ньюкасл" "Манчестер Сити" футболчисини харид қилмоқчи  1 17:12Рейндерс: "Милан"нинг "Интер"га қарши ўйинини албатта томоша қиламан"  1 16:45Модрич: "Биз бу муваффақият билан фахрланишимиз керак"  1 16:20Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўнайди-ми?!   3

Coca-Cola Суперлигасининг 8-тур ўйинлари ёзга сурилди Янгиликлар

Coca-Cola Суперлигасининг 8-тур ўйинлари ёзга сурилди

Бунинг сабаби маълум қилинди.

"21 апрель куни ҳайит айёмига тўғри келди. 30 апрель куни эса мамлакатимиз учун муҳим кун ҳисобланади. Биз март ойида Ўзбекистон мезбонлик қилган U20 Осиё кубоги билан параллел равишда ички мусобақаларни ўтказдик. Рамазон ойи давомида ҳам футбол учрашувлари давом эттирилди. Ҳайит байрами кунида ҳам қатор ўйинлар ташкил этилади. Зич тақвимга қарамай футбол учрашувларини ташкил этишда биз билан елкама-елка хизмат қилаётган Ички ишлар, Миллий гвардия ҳамда Тез ёрдам ҳодимларига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

30 апрель куни мамлакатимиз аҳолиси ўз ҳуқуқидан фойдаланган ҳолда овоз беришда иштирок этади. Шунингдек, футбол жамоатчилиги: мураббийлар, футболчилар, расмийлар, мутахассислар ҳам ўз оила аъзолари билан референдумда қатнашишни ният қилган. Футбол учрашувларини ўтказишда иштирок этувчи барча ташкилотлар учун қулайлик яратиш мақсадида Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Cоcа-Cола Суперлига 8-тур учрашувларини 30 июнь санасидан бошлаб ўтказишга қарор қилди. Ўйинлар санасини мазкур ҳавола ёрдамида билиб олиш мумкин. 27-30 июль кунлари эса Ўзбекистон кубогининг 1/8 финал учрашувлари билан футбол клублари ёзги танаффусдан қайтади.   

Лига 2023 йилги футбол мавсуми ҳар йилдагидан яхшироқ бўлишига ишонади. Бизни йил давомида янада муросасиз футбол учрашувлари кутиб турибди", дейилади ПФЛ хабарида.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика