UZ

Сўнгги янгиликлар

00:17Мбаппе ПСЖдан суд орқали 240 млн евро талаб қилмоқда. Клуб эса ундан 180 млн евро зарар ундиришни сўради  1 23:49"Ал Айн Халқаро Кубоги-2025". Миср пенальтилар сериясида ғалабага эришди ва учинчи ўринни эгаллади   3 23:35Жалолиддин Машарипов жароҳатдан қутилдими?  7 23:03Достон Ҳамдамов: "Ҳаммаси ўзимизнинг қўлимизда, яхши тайёргарлик кўрсак Бразилия билан ҳам ўйнай оламиз деб ўйлайман"  6 22:26Игорь Сергеев: "Эрон? Ишончим комил, яна жиддий жанг бўлади"  7 21:56ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-19 чемпионат финали. "Пахтакор" - "Насаф" 4:1  1 21:28"Барселона" янги "Камп Ноу"да илк ўйинини қачон ўтказиши маълум бўлди  2 20:36Тиаго Силва "Милан"га қайтиши мумкин  3 20:23Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Италия билан ўйиндан олдинги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  5 20:12"Шармандалик, бу шармандалик!"  52 20:10Нурбек Сарсенбаев: "Италия қарши ҳужумда Хорватиядан кўра анча хавфли"  2 19:51Муҳаммадали Мусахонов: "Италия билан учрашувда бор кучимиз билан ҳаракат қилиб, давлатимиз байроғини юқорига кўтарамиз"  0 19:28Ислом Исмоилов: "Италия — нафақат Европа, балки мундиалнинг энг кучли жамоаларидан бири"  7 19:10Ўзбекистоннинг италиялик таҳлилчиси Каннавародан таклиф, "Squadra Azzurra"нинг муваффақиятсизлиги ҳамда U-17 жаҳон чемпионати нимчорак финали ҳақида гапирди  0 18:48AS: Зидан ёзда Франция терма жамоасини бошқаради   2

Coca Cola Суперлигаси. "Пахтакор" "Қизилқум" устидан ғалаба қозонди, пойтахтликларнинг чемпионат доирасида ўзаро ўйинлардаги ғалабали серияси 11 тага етди Янгиликлар

Coca Cola Суперлигаси. "Пахтакор" "Қизилқум" устидан ғалаба қозонди, пойтахтликларнинг чемпионат доирасида ўзаро ўйинлардаги ғалабали серияси 11 тага етди

Ўзбекистон чемпионати 5-тур доирасидаги "Пахтакор" - "Қизилқум" учрашуви якунланди

ПАХТАКОР – ҚИЗИЛҚУМ 3:1
10 апрель 2023 йил. Тошкент, "Пахтакор" стадиони. 18:05.
Ҳакамлар: Шавкат Насибуллаев, Шоҳнур Йўлдошев, Ойбек Калахўжаев, Достон Раҳмонов
ВАР ҳаками: Акобирхўжа Шукуруллаев
АВАР: Руслан Серазитдинов
Назоратчи: Рашид Айтеков
Комиссар: Зохиржон Акрамхонов.

Гол: 1:0 — 13, Аббосбек Файзуллаев, 2:0 — 34, Азиз Турғунбоев, 3:0 — 74, Драган Черан, 3:1 — 88, Виктор Мбаома.

"Пахтакор" - 35. Санжар Қувватов, 3. Хожиакбар Алижонов, 4. Достонбек Турсунов, 5. Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 7. Одил Ҳамробеков (Беҳрузбек Асқаров, 69), 8. Азиз Турғунбоев, 10. Драган Черан, 14. Аббосбек Файзуллаев, 17. Достон Ҳамдамов (Пўлатхўжа Холдорхонов, 69), 27. Сардор Собирхўжаев, 88. Шаҳзод Азмиддинов.

Захира: Элдорбек Суюнов, Сардор Рашидов,Гиорги Папава, Рустам Турдимуродов, Абубакир Ашуров, Диёр Холматов, Дилшод Саидов.

"Қизилқум" - 35. Жавоҳир Илёсов, 2. Авазхон Маматхўжаев (Азизбек Усмонов, 46), 4. Илҳомжон Ваҳобов, 5. Самандар Шукуриллаев, 6. Муродбек Раҳматов, 10. Исломбек Кенжабоев, 11. Жасур Холтўраев, 24. Ифеани Ифеани, 75. Олег Толмасов, 77. Ойбек Нурматов, 87. Алишер Саноев.    

Захира: Артём Макосин, Ҳумоюн Абдуалимов, Жалолиддин Содиқов, Тимур Набиев, Шерали Жўраев,  Виктор Мбаома, Ислом Тошпўлатов, Диёр Раҳматиллоев.

Огоҳлантириш: Ислом Тошпўлатов (88)

Четлатиш: Ойбек Нурматов (65)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

88. ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Виктор Мбаома ҳимоячиларнинг хатосидан унумли фойдаланиб, ҳисобни қисқартирди.

88. Ислом Тошпўлатов огоҳлантирилди.

79. "Пахтакор"да сўнгги ўзгариш: Черан ўрнига Диёр Холматов ўйинга қўшилди.

77. "Қизилқум"да ўзгаришлар: Ифеани ва Кенжабоев ўрнини Тошпўлатов ва Жўраев тўлдирди.

75. "Пахтакор"да ўзгаришлар: Азиз Турғунбоев ва Аббосбек Файзуллаев ўрнига Сардор Рашидов ва Дилшод Саитов майдонга туширилди.

74. ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! ЧЕРАН ҳисобни йирик кўринишга келтирди!

72. "Қизилқум"да ҳам ўзагаришлар: Алишер Саноев ва Жасур Холтўраев ўрнини Диёр Раҳматиллоев ва Виктор Мбаома тўлдирди.

69. "Пахтакор" таркибида икки ўзгариш: Одил Ҳамробеков ва Достон Ҳамдамов ўрнига Беҳруз Асқаров ва Пўлатхўжа Холдорхонов майдонга туширилди.

Энди катта эҳтимол билан ярим майдонда ўйин кўрамиз.

65. Ҳакам ВАРга мурожаат қилди ҳамда сариқ карточкани бекор қилиб, ундан ҳам тўқроқ рангдаги карточкани кўрсатди. Унутилмас эсдалик қилиб юборди ўзиям.

63. Бош ҳакам "Қизилқум" футболчиси Ойбек Нурматовга "Пахтакор"дан эсдалик дея "шерлар" либосидаги карточкани туҳфа қилди.

62. Азизбек олдинги чизиққа фақат Мбаппе ета олиши мумкин бўлган узатма амалга оширди.

59. Файзуллаев томонидан амалга оширилган бурчак зарбасидан кейин Жавоҳир Илёсов тўпнинг жағига мушт туширди.

53. Меҳмонларнинг ҳужумларида ўзбек сериаллари сингари якун кўринмаяпти.

49. Достон Ҳамдамов учун дарвозабон билан яккама-якка вазиятда гол уришдан кўра узоқ масофадан гол уриш осонроқ бўлса керак.

48. Санжар Қувватовнинг "туҳфа"сидан сўнг умрида совға олмаган Ойбек Нурматов довдираб қолди, оқибатда хавфли бўлишга кутилган вазият кутилмасдан қолиб кетди.

46. Оғиз очиб олган бўлсангиз, иккинчи бўлимни бошлаймиз. Буёғига оғзингизни очиб ўтирманг.

"Қизилқум" таркибида ўзгариш: Авазхон Маматхўжаев ўрнига Азизбек Усмонов майдонга туширилди.

Биринчи бўлим якунланди.

45+2. Олег Толмасов сирпанчиқ учиб, жамоасини учинчи голдан асраб қолди.

45. Биринчи бўлимга "Пахтакор" ҳозирча киритган тўплар сонига тенг дақиқа қўшиб берилди.

Медиа зонада ўтирган шумтакалардан бири "Давай, Қизилқум" дея бақирмоқда. Ёш боланинг ҳам гапига қулоқ солиш керак гоҳида.

39. Алишер Саноев ёшлигини эслади ҳамда икки-уч рақибни алдаб ўтиб, жарима майдонида тўпни йўллади, аммо шериклари ҳам ёшлигини эслашни истамади.

34. ГООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Турғунбоев орадаги фарқни оширди! Азиз дарвозабондан қайтган тўпни қийналмасдан дарвоза тўрига йўллади.

30. Холтўраевнинг пастлатиб йўллаган зарбасидан сўнг Қувватов либосини кир қилишга мажбур бўлди.

27. Мақсади ўта юқори бўлган "Пахтакор" футболчиси Муҳаммадқодир Ҳамралиевнинг жарима зарбаси ҳам мақсадига монанд тарзда амалга оширилди.

24. Ҳамдамов томонидан амалга оширилган бурчак зарбасидан кейин Жавоҳир Илёсов қучоқ очиб тўпни кутиб олди.

Бугунги учрашувни Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳам бевосита стадиондан кузатмоқда.

19. "Қизилқум" футболчилари жарима зарбаси амалга оширди. Жарима майдонига узатилган тўпга Холтўраев бош билан зарба йўллади. Тўпни эса дарвоза ортида турган болакай эгаллаб олди. Ундан ҳам яхши посбон чиқаркан.

13. ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!! Аббосбек Файзуллаев таблога жавобгар ходимга иш топиб берди! Яккама-якка вазиятга чиқиб борган ярим ҳимоячи Осиё кубогида амалга оширган ишларини такрорлади.

10. Ойбек Нурматов тўпни оёқларида ўйнатиб, рақиб ҳимоячиларининг ҳам асабларини рақс тушишга мажбур қилди.

7. Тиббиёт ходимлари жароҳат олган Жасур Холтўраев учун Мерлин вазифани бажариб берди.

3. Ҳамдамов дастлабки дақиқалардан меҳмонларнинг кайфиятини минусга туширгиси келмади, тўғрироғи, Жавоҳир Илёсов яккама-якка вазиятда шерикларини ифторликка туширадиган ҳаракат амалга оширди.

1. Меҳмонларнинг янги легионери Ифеани амалдаги чемпионларга қарши таассуротини "Вой, оёғим" дейиш билан бошлади.

1. Учрашув бошланди!

Бугун "Пахтакор" сариқ, "Қизилқум" оқ рангли либосда ҳаракат қилади.


Жамоалар майдонга чиқиб келишди.  Фотографлар футболчиларни 3 га 4 расмга тушириб қўйишди. Суратларни сайтимиз ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз орқали томоша қилишингиз мумкин. 


Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари! Бугун Ўзбекистон чемпионатининг 5-турини якунлаб берадиган беллашув гувоҳига айланамиз. Хабарингиз бўлса керак, "Пахтакор" стадионининг катта қисми таъмирлаш учун ёпилди, акс ҳолда мухлислар тўлиб-тошиб, ур-йиқит қилиб, ўйингоҳни эгаллаб олиши мумкин эди. Шу боис, бугунги ўйинни машҳур мултфильмда айтилганидек, ички хотиржамлик ила томоша қиламиз.

Учрашув 18:05 да старт олади.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика