

DAZN журналисти Серхио Квирантенинг ёзишича, ҳужумчи Мадриддан БААнинг Дубай шаҳрига шахсий самолётида парвоз қилган.
Роналду "Реал Мадрид" базасида икки кун машғулот ўтказди.
37 ёшли форвард ҳозирда эркин агент ҳисобланади. Ноябрь ойида у "Манчестер Юнайтед" билан шартномасини бекор қилганди.
Аввалроқ Саудия Арабистонининг "Ал Наср" клуби унинг кейинги клубига айланиши мумкинлиги ҳақида бир неча бор хабар берилганди.



