Сергей Юран: "Менга Ўзбекистондан иш таклиф қилишди"
03 дек 2022 09:00
Янгиликлар


Сергей Юран: "Менга Ўзбекистондан иш таклиф қилишди"
Россиялик мураббий Сергей Юран Championat.asia сайтига Суперлига клубларининг бирида эҳтимолий иш бошлаши ҳақида изоҳ бериб ўтди.
- Сизга Ўзбекистондан иш таклиф қилишгани ростми?
- Ҳа, бугун қўнғироқ қилишди. Ўзбекистон чемпионатида ишлаш менга қизиқми йўқми шуни сўрашди. Мен агарда клубнинг олдига қўйган мақсадлари юқори бўлса, бунга тайёр эканлигимни айтдим. Фақатгина, шу талаб билан мен ишлашга тайёрман.
- Бу қайси клуб эканини айта оласизми?
- Ҳозирча буни очиқлай олмайман. Тез орада клуб номини билиб оласиз.
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар