UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  54 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  1 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  0 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  6 00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  4 00:45U-23 Осиё кубоги. Ироқ минимал ҳисобда Вьетнамни енгди ва ярим финалга йўл олди. Кейинги рақиб – Япония  17 00:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  3 00:25Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  5 23:46"Персеполис" Ўрунов гол урган ўйинда пенальтилар сериясида мағлубиятга учраб, Эрон кубогини тарк этди  3 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   1 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  0 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  40 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95

ЖЧ-2022. Аргентина биринчи турдаёқ "шапалоқ еди" Янгиликлар

ЖЧ-2022. Аргентина биринчи турдаёқ "шапалоқ еди"

Жаҳон чемпионати илк туридан ўрин олган Аргентина – Саудия Арабистони учрашуви бўлиб ўтди.

Сенсацион равишда Саудия Арабистони турнир фаворити дейилган Аргентинани мағлуб этди. 


Аргентина – Саудия Арабистони 1:2 (1:0, 0:2)
22 ноябрь, "Lusail Iconic Stadium"
Голлар
: 1:0 – 10, Месси пенальти, 1:1 – 48 Ал Шехри, 1:2 – 53 Ал Довсари.

Аргентина – Мартинес, Молина, Отаменди, Ромеро (Мартинес, 59), Тальяфико (Акунья, 71), Ди Мария, Гомес (Альварес, 59), Паредес (Фернандес, 59), Де Пауль, Месси, Мартинес.

Саудия Арабистони – Ал Овайс, Абдулҳамид, Ал Булайхи, Томбакти, Ал Шахрони (Ал Брейк, 90), Ал Досари, Ал Фараж (Ал Абед, 45; Ал Амри, 88), Канно, Ал Малки, Ал Брейкан (Ассири, 89), Ал Шехри (Ал Ганам, 78).

Огоҳлантиришлар: Ал Малки (67), Ал Булайхи (75), Ал Досари (79), Абдулҳамид (82), Ал Абед (88), Ал Овайс (90).


Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин.

ЯНГИЛАШ


Тугади, Саудия Месси бошлиқ Аргентина термасини таслим этди. Ҳозирча Саудия Арабистони гуруҳда етакчи, Аргентина эса 4-ўринда. 

90+12-дақиқа. Анхель Ди Мария ҳозир тўпни кимга оширганини ўзи ҳам тушунмади чоғи.

90+11-дақиқа. Саудия Арабистони ҳужумга ҳам бориб келишга улгуряпти. 

90+10-дақиқа. Хулиан Алвареснинг бош билан берган зарбасидан кейин кипер баланд сакраб, ташланиб тўпни ушлаб олди.  

90+7-дақиқа. Ал Овайс ҳам қаттиқ афсусда, у ҳам шеригининг ахволидан ташвишда... 

90+5-дақиқа. Дарвозабон Ал Шахронига тиззаси билан зарба бериб юборди, ҳимоячининг ҳолати оғир бўлиши мумкин.

90+3-дақиқа. Саудия бурчак зарбаси тепадиган бўлди. 

90+2-дақиқа. Огоҳлантириш! Муҳаммад ал Овайс ортиқча гаплари учун сариқ карточка ишлаб олди.

90+1-дақиқа. Аргентинада на битта оффсайд. 

90-дақиқа. Ўйиннинг асосий вақтига 8 дақиқа қўшиб берилди.

88-дақиқа. Огоҳлантириш! Наваф Ал Обидга сариқ. 

86-дақиқа. "Арабча футболни" Мессига жонли ижрода қўйиб беришмоқда :)  

84-дақиқа. Месси бош билан зарба йўллаб, тўп дарвозабоннинг қўлига бориб тушганини кўриб, чуқур хўрсиниб қўйди. Аргентина бугун Саудия Арабистонига қарши учрашувда қанчалик қийналганини биргина шу эпизоддан тушуниб олиш мумкин.

83-дақиқа. Сауль Алварес ўйиндан ташқари ҳолатда.  

82-дақиқа. Огоҳлантириш! Сауд Абдулҳамид қўпол ҳаракати учун карточка олди. 

80-дақиқа. Узоқ паузадан кейин Леонинг ўзи зарбани амалга оширди, аммо тўп трибунага йўл олди.  

78-дақиқа. Мессига нисбатан фол учун жарима зарбаси. 

Ўзгариш! Биринчи гол муаллифи Салим ал Довсари ўрнини 

75-дақиқа. Огоҳлантириш! Али ал Булаихига сариқ карточка кўрсатилди. 

73-дақиқа. Ўзига ишончи ортган Саудия термаси аъзолари прессингда ҳам анча фаоллашишди. 

71-дақиқа. Ўзгариш! Николяс Тальяфико ўринга Маркос Акунья майдонга туширилди.

64-дақиқа. Яна битта пенальти-ми? Йўқ, бу сафар боягиданда жиддийроқ вазиятда ҳеч нима йўқ, ўйинни давом эттириш зарур деб ҳисоблашди.  

61-дақиқа. Йўқотадиган нарсаси йўқ бўлган Аргентина бахтини фақат ҳужумдан излаши турган гап. Бироқ ҳозирча ўхшамаяпти. 

59-дақиқа. ЎзгаришларЛеандро Паредес, Папу Гомес ва Кристиан Ромеро ўрнига Энцо Фернандес, Лисандро Мартинес, Хулиан Алварес ўйинга қўшилди.

56-дақиқа. Ҳасан ал Тамбактига нисбатан фол қайд этилди.

53-дақиқа. ГООООООООООООООЛ! Саудия Арабистони иккинчи голни урди. Салим ал Довсаридан нафақат муҳим гол, балки шедеврал забра.   

48-дақиқа. ГООООООООООООЛ! Солих ал Шехри ҳисобни тенглаштирди. Рақибдан фарқли ўлароқ саудияликлар ўз имкониятларидан максимал равишда фойдаланишмоқда. 

46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди! 

45+7-дақиқада ҳакам охири бўлимни якунлашга қарор қилди. Бу ЖЧда қўшимча дақиқалар кўп бўлишига ўрганиб улгурган бўлсангиз ажаб эмас. Танаффус, ҳозирча Аргентина 1:0 ҳисобида олдинда бормоқда.  

45+3-дақиқа. Ўзгариш! Салмон ал Фараж ўйинни давом эттира олмади. Саудиядияликлар сардори жароҳати сабаб учрашувни давом эттира олмаслиги маълум бўлди ва кўзда ёш билан майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Наваф ал Обид ўйинга қўшилди.

45+2-дақиқа. Паредеснинг узатмасидан кейин Ди Марияга тўпга етиб борди, аммо кўнгилдагидек зарба ҳам бера олмади, узатмани ҳам амалга оширолмади. 

45-дақиқа. Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди. 

43-дақиқа. Жаримадан узатилган тўп ҳимоячилар томонидан қайтарилди, Родриго де Паулнинг зарбаси эса умуман қовушмади. 

40-дақиқа. Саудияликлар ҳимоячисининг фаоллигидан кейин тўп майдондан чиқиб кетди — бурчак зарбаси. 

35-дақиқа. ГООООЛ! Лаутаро дубль қайд этарди, агар ўйиндан ташқари ҳолат бўлмаганида... Ҳозирча Аргентина оффсайдга қарши ҳаракат қилаётгандек.

Узатмадан кейин иш хавфли вазиятгача етиб бормади ва такрорий уринишда Отаменди рақибни қўполлик билан бўлсада, тўхтатиб қолди. 

30-дақиқа. Саудия бурчак зарбасини амалга оширмоқда. 

Бироқ яна ўйиндан ташқари ҳолат ва бу сафар ҳам киритилган тўп инобатга олинмади. 

28-дақиқа. ГООООЛЛаутаро Мартинес тўпни Ал Овайснинг устидан ташлаб қўйди. Чиройли гол. 

25-дақиқа. Осиёликлар ижросидаги майда фоллар сони ортиб бормоқда.

22-дақиқа. ГООООЛ! Месси яна гол урди. Бироқ оффсайд.

20-дақиқа. 34 ёшли Папу Гомес зарба беришга қарор қилди, лекин унинг уринишига аниқлик етишмади. 

18-дақиқа. Узатма пайсалга солингани сабаб Лаутаро ўйиндан ташқари ҳолатга чиқиб кетиб қолди. 

17-дақиқа. Саудия Арабистони ўнг қанотдан ҳужумга ўтди ва рақиб жарима майдончасигача етиб бора олди. Бироқ охирги узатма мўлжалга етиб бормади ва Мартинес тўпни осонлик билан эгаллаб олди.  

13-дақиқа. Голдан кейин ҳам умумий картина ўзгармади. Аргентина ҳеч нима бўлмагандек, барчасини бошидан бошлади. Саудия ҳозирча бунга қаршилик қила олмаяпти. 

10-дақиқа. ГОООООЛ! Нуқтага Месси келди. Зарба ва гол! Месси пенальтидан унумли фойдаланиб, ҳисобни очди!

Ана холос, бунақа стартни аргентиналиклар ҳам кутмаган бўлса керак. 

ПЕНАЛЬТИ! Хўўўш, ҳакам "VAR" монитори томон югуриб кетди. Такрорий лавҳани кўргач, пенальти белгилашга қарор қилди. 

7-дақиқа. Родриго де Пауль қанотда қўполлик билан йиқитилди, фол, стандарт вазият.

Узаматадан кейин тўп жарима майдончасидан узоқлаштирилди. 

6-дақиқа. Папу Гомес номинал мезбонлар учун биринчи бурчак зарбаси ишлаб берди. Уни Месси амалга оширади. 

4-дақиқа. Саудия ҳимоячиси тўпга қўшиб Лаутаро Мартинеснинг оёғини ҳам тепди. Фол қайд этмаган бўлса ҳам, тўп майдонни тарк этгач, ҳакам ўйинни тўхтатиб ҳужумчи ҳолидан хабар олди.   

2-дақиқа. Леоооо! Месси дарҳол ишга киришди ва ҳисобни очишга яқин келди. Фақат буни Ал Овайс истмади ва тўпни қайтара олди. 

Аргентина футболчилари тўпни ўз назоратларида ушлаб туришибди. 

1-дақиқа. Ўйин бошланди!

Стадионда ажойиб манзара, ўзига хос томоша қўйиб беришмоқда. Футболчилар майдонга тушиб келишди. 

Жамоаларнинг асосий таркиби эълон қилинган. Лионель Мессини асосий таркибда тушишини расман тасдиқлади. 


ЖЧ-2022
"C" гуруҳи. 1-тур
Аргентина – Саудия Арабистони
Бош ҳакам: Славко Винчич (Марибор, Словения)
Ассистентлар: Томаж Кланчник (Словень-Градец, Словения), Андраж Ковачич (Любляна, Словения)
Захира ҳаками: Магетт Н'Диайе (Сенегал)
15:00, "Лусайл" стадиони

Аргентина – Мартинес, Молина, Ромеро, Отаменди, Тальяфико, Паредес, Де Пауль, Гомес, Ди Мария, Месси, Мартинес

Саудия Арабистони – Ал Овайс, Абдулҳамид, Ал Тамбакти, Ал Булайҳи, Ал Шаҳрони, Ал Малки, Канно, Ал Фараж, Ал Брикан, Ал Довсари, Ал Шеҳри


Рейтинг: +46   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика