UZ

Сўнгги янгиликлар

22:24ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси эълон қилинди  0 22:00Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади  64 21:27Суперлига. Шиддатли кечган баҳсда ОКМК ва Сўғдиёна ўзаро дуранг ўйнади  6 20:50"Тоттенхэм" АПЛдан тушиб кетиш хавфи туфайли мавсумий чипталарни сотиш муддатини кечиктирди  1 20:23Марко Станоевич: "Бугун чиройли ўйинга мухлислик қиляпман"   2 20:18Грэм Поттер шартномани узайтирди  0 19:55Аргентина Финалиссима "Сантьяго Бернабеу"да ўтказилишини истамаяпти  5 19:28"Боруссия" аъзоси "Манчестер Сити"га қайтмайди  2 18:20"Тоттенхэм" топ-клуб дарвозабонини олиб келмоқчи  3 17:54"Ювентус" таркибини "Манчестер Сити" юлдузи билан кучайтирмоқчи  1 17:27Роналду Европага қайтиши мумкин  13 16:58Финалиссима "Сантьяго Бернабеу"га йўл олмоқда  11 16:36Почеттино "Реал"да? АҚШ терма жамоаси мураббийи миш-мишларга жавоб берди  3 16:08ОКМК – "Сўғдиёна" учрашувини томоша қилиш учун 5 та сабаб  3 15:46"Барселона" Лига 1'даги иқтидорга кўз тикди  0

Суперлига-2022. Драган Черан кетма-кет тўртинчи марта тўпурар бўлди ва тарихга кирди Янгиликлар

Суперлига-2022. Драган Черан кетма-кет тўртинчи марта тўпурар бўлди ва тарихга кирди

2022 йилги Coca Cola Суперлигаси баҳслари якунига етди.

Мавсум давомида 20 та гол урган "Пахтакор" аъзоси Драган Черан кетма-кет тўртинчи йил Суперлига тўпурарига айланди. 

Рўйхатда иккинчи ўринни 13 та гол билан Темурхўжа Абдухолиқов банд этди. Учинчи поғонани мавсум давомида 12 та тўп киритган АГМК форварди Мартин Боакье эгаллади. 

Шу тариқа, Черан Ўзбекистон чемпионатида энг кўп тўпурар бўлиш бўйича мутлақ рекордчига айланиб олди. Ундан кейинги ўринни 3 марта ( 1996, 1997 ва 2000 йилларда) тўпурар бўлган Жаъфар Ирисметов эгаллаб турибди.


Ўзбекистон чемпионати тўпурарлари:

1992 - Валерий Кечинов ("Пахтакор") 24 та гол

1993 - Рустам Дўрмонов ("Нефтчи")  24 та гол

1994 - Равшан Бозоров ("Нефтчи")  26 та гол

1995 - Олег Шацких ("Навбаҳор")  26 та гол

1996 - Олег Шацких ("Навбаҳор"), Жафар Ирисметов ("Дўстлик")  23 та гол

1997 - Жафар Ирисметов ("Дўстлик")  34 та гол

1998 - Миржалол Қосимов ("Пахтакор"), Игорь Шквирин ("Пахтакор") 22 та гол

1999 - Умид Исоқов ("Нефтчи"), Бахтиёр Ҳамидуллаев ("Андижон") 24 та гол

2000 - Жафар Ирисметов ("Дўстлик")  45 та гол

2001 - Умид Исоқов ("Нефтчи")  28 та гол

2002 - Бахтиёр Ҳамидуллаев ("Андижон")  22 та гол

2003 - Марсель Идиатулин ("Қизилқум"), Шуҳрат Мирҳолдиршоев ("Навбаҳор")  26 та гол

2004 - Шуҳрат Мирҳолдиршоев ("Навбаҳор") 31 та гол

2005 - Анвар Солиев ("Пахтакор") 29та гол

2006 - Павел Соломин ("Трактор") 21 та гол

2007 - Илҳом Мўминжонов ("Қурувчи") 21 та гол

2008 - Сервер Жепаров ("Бунёдкор") 19 та гол

2009 - Ривалдо ("Бунёдкор") 19 та гол

2010 - Алишер Холиқов ("Нефтчи"), Носир Отақўзиев ("Олмалиқ") 13 та гол

2011 - Милош Трифунович ("Бунёдкор") 17 та гол

2012 - Анвар Бердиев ("Нефтчи") 19 та гол

2013 - Олександр Пишур ("Бунёдкор") 19та гол

2014 - Артур Геворкян ("Насаф") 18 та гол

2015 - Игор Сергеев ("Пахтакор") 23 та гол

2016 - Темурхўжа Абдухолиқов ("Локомотив") 22 та гол

2017 - Марат Бикмаев ("Локомотив") 26 гол

2018 - Тиаго Безерра ("Пахтакор") 18 гол

2019 - Драган Черан ("Насаф"/"Пахтакор") 23 гол

2020 - Драган Черан ("Пахтакор") 20 гол

2021 - Драган Черан ("Пахтакор") 16 гол

2022 - Драган Черан ("Пахтакор") 20 гол 


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика