UZ

Сўнгги янгиликлар

11:53Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Россия ва Албания билан ўйнайди  0 11:20Люпчо Дориев муваффақиятсиз натижалар, захирага олинганининг сабаби ҳамда терма жамоага чақирув ҳақида фикр билдирди  0 10:40"Реал Мадрид" футболчисини ёзда 50 миллион еврога сотмоқчи  1 10:13Жавоҳир Қаҳрамонов: "Дурангдан қониқиш ҳосил қилдик"   0 09:43"Арсенал" "Лейпциг" ўйинчисини 60-70 миллион еврога сотиб олиш бўйича музокараларни бошлади — L'Equipe  1 09:15Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди  21 08:48Суперлига. 4-тур учрашувларининг бошланиш вақти маълум  9 08:20Эрон футбол федерацияси АҚШ президентининг гапларига жавоб қайтарди  14 07:53Трамп: "Эрон терма жамоасининг 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этишини ноўрин деб ҳисоблайман"  9 07:25Гвардиола Ҳусановни нима учун "Реал"га қарши учрашувда майдонга туширганини тушунтирди  8 03:03Конференциялар лигаси. "Фиорентина"дан иродали ғалаба, "Кристал Пэлас"да дуранг ва бошқа натижалар  0 02:58Европа лигаси. "Ноттингем" ўз майдонида ютқазди, "Ференцварош"дан ғалаба ва бошқа натижалар  0 02:12Умар Эшмуродов: "Дуранг ёмон натижа эмас"  1 01:58Аденис Шала: "Ҳозирги спорт ҳолатим аввалгидан яхшироқ"  2 01:45Рўзиқул Бердиев: "Ўша вазиятда рақиб футболчисига қизил карточка кўрсатилиши керак эди"  17

Ўзбекистон МТЖ 15 йиллик танаффусдан кейин Қозоғистон билан ўйнайди Янгиликлар

Ўзбекистон МТЖ 15 йиллик танаффусдан кейин Қозоғистон билан ўйнайди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 16 ноябрь куни Тошкентда Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади. Бу ҳақда championat.asia сайти хабар берди.

Бугунги кунда Қозоғистон терма жамоасини россиялик мутахассис Магомед Адиев бошқариб бормоқда. Адиев фаолияти давомида "Анжи", "Аҳмат", "Чайка", "Шахтёр" (Қозоғистон) каби клубларда ишлаган. 

Қўшниларимиз ФИФА рейтингида 113-ўринда боришмоқда.

Бугунги кунда Қозоғистон терма жамоасида Бахтиёр Зайнутдинов (ЦСКА, Россия), Юрий Логвиненко ("Актобе"), Исломбек Куат ("Астана"), Ян Вороговски ("Моленбик Брюссель", Бельгия) ва Сергей Малий ("Тобол") каби машҳур футболчилар бор.


Қозоғистон 2022 йилда 8та ўйин ўтказди ва 6тасида ғолиб бўлди ва 2 марта мағлуб бўлди. УЕФА Миллатлар лигасининг "C" лигасида қатнашган Қозоғистон Озарбайжон, Словакия ва Беларусь ўрин олган гуруҳда 13 очко тўплади ва биринчи ўрин билан "B" лигасига кўтарилди.


Қозоғистоннинг 2022 йилдаги барча ўйинлари:  
24 март Молдова - Қозоғистон 1:2
29 март Қозоғистон - Молдова 0:1 (пенальтилар серияси: 5:4)
3 июнь Қозоғистон - Озарбайжон 2:0
6 июнь Словакия - Қозоғистон 0:1
10 июнь Беларусь - Қозоғистон 1:1
13 июнь Қозоғистон - Словакия 2:1
22 сентябрь Қозоғистон - Беларусь 2:1
25 сентябрь Озарбайжон - Қозоғистон 3:0


Ўзбекистон ва Қозоғистон терма жамоалари бугунга қадар ўзаро 6 марта ўйин ўтказишган. Икки марта Ўзбекистон, бир марта Қозоғистон ғолиб бўлган. 3 марта томонлар дуранг қайд этишган.

Сўнгги марта бу жамоалар ўртасидаги тўқнашув 2007 йилда бўлиб ўтган. "Алма ТВ" кубоги доирасида ўтган баҳс жанжаллар билан ёдда қолган ва 1:1 ҳисоби қайд этилган. Ўшанда вакилларимиз бош ҳакамнинг қарорларидан норози бўлишган ва якунда Анвар Солиев қизил карточка олиб майдонни тарк этган.


Иккала жамоа ўртасидаги барча ўйинлар:

16.07.1992 Қозоғистон - Ўзбекистон 1:0
14.10.1992 Ўзбекистон - Қозоғистон 1:1
13.04.1994 Ўзбекистон - Қозоғистон 1:0
20.09.1997 Қозоғистон - Ўзбекистон 1:1
25.10.1997 Ўзбекистон - Қозоғистон 4:0
11.03.2007 Қозоғистон - Ўзбекистон 1:1



Рейтинг: +36   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика