UZ

Сўнгги янгиликлар

15:26Расман: Ўтган мавсум "Динамо"да ўйнаган Ратиньо "Нефтчи"га ўтди  3 14:38Винисиус шартномани узайтирмаса, "Реал" Витиньяни сотиб олиши мумкин. Бразилиялик футболчи учун 100 млн евро талаб қилинади, пул эса ПСЖ хавбекига сарфланади  0 14:15"Манчестер Юнайтед" 45 ой (!) ўтиб ғалаба қозонди...  1 13:47"Манчестер Юнайтед" А Сериядаги ярим ҳимоячи билан шартнома имзолаши мумкин  1 13:11Левандовски "Барселона" билан шартнома ҳақида: "Ҳали қарор қабул қилиш учун вақтим бор. Қаерда ўйнашни ва қайси йўналишда ҳаракат қилишни билмайман, лекин босим йўқ"  0 12:25"Реал" Зиданни қайтармоқчи  6 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: АПЛда "Boxing day" даваом этади ва бошқалар  0 11:41Расман: Фежсал Мулич — “Сўғдиёна” футболчиси  13 11:23"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди  4 10:53Роберт Левандовски футболдаги сўнгги йилларида нималарга эришишни истаётганини айтди  0 10:24АПЛнинг айни вақтдаги энг яхши футболчилар рейтинги тузиб чиқилди  3 09:55"Насаф"нинг икки футболчиси янги мавсумни "Локомотив"да ўтказади  4 09:26"Андижон" жамоаси футболчиси "Нефтчи"га ўтади  6 08:57"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчиси учун 200 миллион евро тўлашга тайёр  4 08:28"Андижон" ОЧЛ 2 турниридан қанча пул ишлаб топди?  8

Расман: Ҳакамлар комиссияси "Навбаҳор" - "Қизилқум" ўйинида ҳакам хато қилган деб топди Янгиликлар

Расман: Ҳакамлар комиссияси "Навбаҳор" - "Қизилқум" ўйинида ҳакам хато қилган деб топди

Ўзбекистон Cоcа Cола Суперлигасининг 19-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Қизилқум" учрашувининг 85-дақиқасида мезбонлар жарима майдончаси ичида рўй берган ҳолат Эксперт-ҳакамлар комиссияси томонидан кўриб чиқилди.

Унга кўра, "Қизилқум"нинг 21-рақамли футболчиси Орифхўжа Абдуҳолиқов тўп учун курашда "Навбаҳор" вакили Азим Аҳмедовга нисбатан қўполлик ишлатмаган, аксинча дарвоза томон кетаётган тўп Азим Аҳмедовнинг қўлига тегиб, юқорига кўтарилиб кетган. Бу вазиятда футболчи қўлини юқорига кўтариб, ўз танасини нотабиий равишда катталаштириб, тўпнинг йўлини тўсган.

Ҳакам бу вазиятда Азим Аҳмедовга сариқ карточка кўрсатиб, "Навбаҳор" дарвозаси томон пенальти белгилаши керак эди", - дейилади Эксперт-ҳакамлар комиссияси баёнотида.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси томонидан учрашув бош ҳаками ҳаракатлари юзасидан чора кўрилиши учун Ўзбекистон футбол Ассоциацияси Ҳакамлар қўмитасига тақдимнома киритилганини маълум қиламиз.

Эслатиб ўтамиз, бироз олдин сайтимизда шу мавзуда Толибжон Қосимовнинг мақоласи чоп этилган эди>>>

"Навбаҳор" - "Қизилқум" ўйинида футболнинг устидан кулишдими?!

 

Рейтинг: -33   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика