UZ

Сўнгги янгиликлар

01:39Расман: Ўткир Юсупов — "Фулад" футболчиси!  2 01:32"Арсенал" Рафиньянинг трансфери бўйича "Барселона"га кўп миллионлик таклиф тайёрлайди  0 01:05Париж-2024. Ўзбекистон - Миср 0:1, Ҳимоядаги хато қимматга тушди  5 00:53"Атлетико" ва Испания терма жамоаси собиқ футболчиси фаолиятини якунлади  0 00:15РПЛ. Эсанов ҳаракат қилаётган "Акрон" меҳмонда "Факел"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  14 23:35Тимур Кападзе: "Иккала ўйинда ҳам ютишимиз мумкин эди"  95 23:01Расман: "Атлетико" Испания терма жамоаси футболчиси билан шартнома имзолади  1 22:29"Навбаҳор" назорат учрашувида йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Қувватовдан норасмий дебют, Никабадзедан хет-трик  9 21:31"Манчестер Юнайтед" форварди ПСЖга ўтиши мумкин  4 21:05Париж-2024. Ўзбекистон иккинчи турда Мисрга ютқазди ва гуруҳдан чиқиш имкониятини йўқотди  847 20:53Париж-2024. Испания терма жамоаси биринчи бўлиб плей-оффга чиқди  7 20:22"Манчестер Юнайтед" испаниялик футболчига қизиқмоқда  1 19:56"Барселона" Уильямс учун кутилганидан 4 млн. евро кўп пул тўлаши керак  2 19:22ФИФА Аргентинанинг эътирозига жавоб берди  5 18:52Ҳусниддин Ғофуров - "Қўқон-1912" футболчиси  3

ЕЧЛ. Вазиятларидан унумли фойдаланган "Бавария" "Барселона"ни енгди Янгиликлар

ЕЧЛ. Вазиятларидан унумли фойдаланган "Бавария" "Барселона"ни енгди

Европа чемпионлар лигаси 2-туридан ўрин олган "Бавария" - "Барселона" учрашуви бўлиб ўтди.

"Бавария" – "Барселона" 2:0
"Альянц-Арена" стадиони
Голлар
: 1:0 – 50 Эрнандес, 2:0 – 54 Сане.

"Бавария" – Нойер, Павар (Мазрауи, 21), Эрнандес, Упамекано, Дэвис, Забитцер (Горетцка, 46), Киммих, Мюллер, Мане (Гнабри, 70), Сане (Тель, 80), Мусиала (Гравенберх, 80).

"Барселона" – тер Стеген, Кунде, Кристенсен (Эрик Гарсия, 70), Араухо, Алонсо, Бускетс (Кессиэ, 80), Педри, Гави (де Йонг, 61), Левандовски, Дембеле (Фати, 80), Рафинья (Ферран Торрес, 61).

Огоҳлантиришлар: Забитцер (19), Бускетс (48), Киммих (74).


Бавария

Люка Эрнандес - 50', Лерой Сане - 54'

Лига Чемпионов - группа C . 2-тур

14/09/2022, 00:00

0
:
2
Тугади

Барселона

Стадион: Allianz Arena, 75000 томошабин

Бош ҳакам: Danny Makkelie

45'
90'
19'  Марсель Забитцер
21'  Бенжамен Павар (Нуссаир Мазрауи)
46'  Марсель Забитцер (Леон Горецка)
50'  Люка Эрнандес
50'  Йозуа Киммих
54'  Лерой Сане
54'  Джамал Мусиала
70'  Садио Мане (Серж Гнабри)
74'  Йозуа Киммих
80'  Лерой Сане (Матис Тел)
80'  Джамал Мусиала (Райан Гравенберх)
48'  Серхио Бускетс
61'  Гави (Френки де Йонг)
61'  Рафинья (Ферран Торрес)
70'  Андреас Кристенсен (Эрик Гарсия)
80'  Усман Дембеле (Ансу Фати)
80'  Серхио Бускетс (Франк Кессье)


Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди. 

ЯНГИЛАШ


Бўлди, ҳакам финал ҳуштагини чалди. "Барселона" бу сафар ҳам "Бавария"ни енга олмади. "Барса" танаффусдан кейин биринчи бўлимдагидек ўйин кўрсата олмади.  

90+3-дақиқа. Бу сафар Киммих Левандовски гол уришига йўл қўймади. Бугун Робертнинг куни эмас экан.  

90-дақиқа. Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.  

89-дақиқа. Бугун туғилган куни бўлган Мюллер ҳужумда фол ишлатди деб топилди. 

83-дақиқа. "Бавария" шунчаки тўпни ўз назоратида ушлаб турибди. 

80-дақиқа. ЎзгаришДембеле ва Бускетс ўрнига Фати ҳамда Кессье.  

80-дақиқа. ЎзгаришларСане ва Мусиала кетди, Тиль ҳамда Гравенберх майдонга туширилди.  

79-дақиқа. Робертнинг ўзи зарбани амалга оширди, аммо тўп "жонли деворда"ги Упамеканога тегди.  

78-дақиқа. Эрнандес Левандовскини майдонга қулатди. Жарима зарбаси.

77-дақиқа. Робертга ҳимоячилар имкон беришмади, стадион эса бу вазиятни олқишлар билан қарши олди.  

74-дақиқа. Огоҳлантириш! Йозуа Киммих де Йонгни футболкасига қўшиб тортиб, ушлаб қолди, қўйвормади ва сариқ карточка ишлаб олди.  

73-дақиқа. Альфонсо Дэвис имкониятдан фойдаланиб техникасини кўз-кўз қилмоқда. 

72-дақиқа. Леон Горецка марказда Бускетсга нисбатан қоидани бузди.  

Ўзгариш! Андреас Кристенсен ўрнига Эрик Гарсия.

70-дақиқа. Ўзгариш! Садио Мане ўрнини Серж Гнабрига бўшатиб берди. 

68-дақиқа. "Барселона футболчилари қанчалик уринмасин, охирги вазиятни амалга оширишга имкон топа олмаяпти. Упамеканонинг ўйинини алоҳида таъкидласа арзийди. 

63-дақиқа. Педри нима қилди ҳозир? Бундай вазиятдан гол урмасанг бошқа омиллардан хафа бўлишнинг кераги йўқ. 

62-дақиқа. Ўзгаришлар! Рафинья ва Гави учун ўйин тугади. Ферран Торрес ва де Йонг ўйинга қўшилди.  

60-дақиқа. Ҳисобни ўзи учун қулай кўринишга айлантириб олган немислар тобора "очилиб" бораётгандек.  

59-дақиқа. "Бавария" кетма-кет иккита бурчак зарбасини амалга оширди, бу сафар испанлар рақиб гол уришига имкон бермади.  

57-дақиқа. Бироз карахт аҳволдаги "Барселона"нинг ҳужуми Рафиньянинг тушунарсиз узатмаси туфайли узилиб қолди. 

55-дақиқа. ГОООООЛ! Ҳисоб ўзагрди. Бу сафар Сане катта саҳнага чиқди ва орадаги фарқни иккитага оширди.  

51-дақиқа. ГОООООЛ! Лука Эрнандес бурчакдан узатилган тўпни дарвозага йўллаб, ҳисобни очди. 

50-дақиқа. Горецкадан кучли зарба ва тер Штегендан зўр сейв.

47-дақиқа. "Барселона" прессинг уюштирмоқда. 

Иккинчи бўлим бошланди!

Ушбу дақиқада тўп асосан марказга яқин ҳудудда "айланиб юрди" ва ҳакам бўлим якунланганини билдирувчи ҳуштагини чалди. Танаффус!

Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 1 дақиқа қўшиб берилди. 

45-дақиқа. Лерой Сане тезликда қанотдан жарима майдончаси томон ошиқди, аммо охири нима қилишини билмай, тўп билан майдондан чиқиб кетди.   

42-дақиқа. Қанақасига? Дембеленинг узатмасидан кейин Роберт бемалол дарвозага қараб олиб, бўш бурчакни нишонга олиши мумкин эди, бироқ Левандовски шунчалик чўзиб юбордики, ортидан келаётган Мазрауи ҳалақит қилишга улгурди.    

40-дақиқа. "Бавария" футболчилари тўпни ким дарвозага йўллашини ҳал қила олмай қолишди.   

38-дақиқа. Аввалига Усмон Дембеле Манега қарши ҳимояланишда Кундега муваффақиятли ёрдам берди, кейин эса Педри совуққонлик билан жамоаси прессингдан чиқиб кетишини таъминлади.     

Маркос Алонсо кўп чўзмай, Дайотга жавоб берди. 

36-дақиқа. Босим остида қолган Упамекано тўпни рақибга совға қилди.  

34-дақиқа. Дембеле икки марта рақибларини алдайман деб, тўпни олдириб қўйди.  

31-дақиқа. Меҳмонлар тўпни назорат қилишмоқда.  

29-дақиқа. "Барселона"нинг тезкор қарши ҳужуми ўта хавфли тус олиши мумкин эди, лекин Роберт Левандовскининг охирги узатмасини катта тезликда орқага қайтиб улгурган Альфонсо Дэвис қайтариб юборди.

27-дақиқа. Ҳозиргина майдонга тушган Мазрауи ҳужумга қўшилиб, зарба берди, аслида узатмаси зарбага айланиб кетди шекилли, аммо тер Штеген осонлик билан тўпни эгаллаб олди. 

25-дақиқа. "Бавария" босимни кучайтирди. Немислар кетма-кет ҳужум, жарима майдончасига яқин зонада узатмаларни амалга оширмоқда.  

21-дақиқа. Ўзгариш! Бенжамин Павар ўрнига Нуссаир Мазрауи ўйинга қўшилди. 

20-дақиқа. Робертда навбатдаги имконият. Бу сафар бошда зарба берди поляк, лекин яна ниятига ета олмади. 

Бироз аввал Маркос Алонсо билан тўқнашиб, ўзига келгандек кўринган Павар ўйинни давом эттира олмайдиган кўринади. 

19-дақиқа. Огоҳлантириш! Марсель Забицер марказда Бускетсга нисбатан ишлатган фоли учун огоҳлантирилди. 

18-дақиқа. Ҳозирррр... Роберт Левандовски очиқчасига эски танишларини аяди.  

16-дақиқа. "Бавария"нинг ҳужумлари жарима майдончасига яқинлашганда узилиб қолмоқда.  

14-дақиқа. Кутилмаганда, Нойер эркин зарба билан тўпни Левандовскига ташлаб берди, аммо Упамекано тезда ортга қайтиб, хавфни бартараф этди. 

13-дақиқа. "Барса" бурчак зарбаси ишлаб олди. Тўп олдида Алонсо. Бироқ иш хавфли вазиятгача етиб бормади. 

11-дақиқа. Футболчилар бугунги баҳснинг қадри ва даражасини яхши тушуниб туришаётганини сезиш қийин эмас. Майдоннинг ҳар бир қаричи учун жиддий кураш кечмоқда.   

9-дақиқа. Испанлар "барселонача" услубда вазият яратди ва энг қулай имкониятдаги Педри зарба берди, лекин Нойер ҳам яхши киперлигини эслатиб қўйди.  

7-дақиқа. Мусиала марказдан жарима майдонига ёриб кириб кетаётганида тўхтатилди.  

6-дақиқа. Маркос Алонсо билан тўқнашувдан кейин Бенжамин Павар майдонга йиқилиб, ётибди. Ўйинда "пауза" юзага келди. 

5-дақиқа. Майдонда маҳоратли ва тажрибали футболчилар бўлишига қарамай, ҳар икки жамоа илк дақиқаларда ҳимояда ортиқча "риск" қилмасликка уринмоқда.  

3-дақиқа. Бускетс фол ишлатди. 

Тўп кутилмаганда йўқотилди ва "Бавария" узатмадаги хато бўлмаганида, анча қулай имкониятга эга бўларди.  

Ҳеч тортинмай, Германиядамизку демасдан, Хави шогирдлари майдонда ким "мезбонлигини" кўрсатиб қўймоқчидек.  

1-дақиқа. Ўйин бошланди! Уни меҳмонлар бошлаб беришди. 

Бош ҳакам Сержи Бускетс ва Ману Нойер билан ўйинни ким бошлаши ҳамда бошқа масалаларни келишиб олмоқда.   

Ҳар икки жамоа асосий таркиб вакиллари майдонга тушиб келишди ва Чемпионлар Лигаси мадҳияси жаранг сочди. 

Яна бир неча дақиқадан сўнг, куннинг, балки турнинг энг кутилган баҳси старт олади. 

"Бавария" - "Барселона"
13 сентябрь, 23.59, "Альянц-Арена"

"Бавария" – Нойер, Павар, Эрнандес, Упамекано, Дэвис, Забитцер, Киммих, Мюллер, Мане, Сане, Мусиала.

"Барселона" – тер Стеген, Кунде, Кристенсен, Араухо, Алонсо, Бускетс, Педри, Гави, Левандовски, Дембеле, Рафинья.

Рейтинг: +25   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика