UZ

Сўнгги янгиликлар

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  2 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  15 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  4 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  29 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  164 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  47 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

Ўзбекистон U-18 венгрияликларга қарши иккинчи ўртоқлик ўйинида мағлубиятга учради Янгиликлар

Ўзбекистон U-18 венгрияликларга қарши иккинчи ўртоқлик ўйинида мағлубиятга учради

Айни пайтда Венгрияда йиғин ўтказаётган Рауф Инилеев шогирдлари навбатдаги назорат учрашувида иштирок этишди.

Ўзбекистон U-18 Венгрия учинчи дивизиони вакили "Будаэрс" клубига тегишли стадионда венгриялик ёшларга қарши баҳс олиб боришмоқда. 

ГОЛ! 15-дақиқада Доман Гагайор ҳисоб очди – 1:0.

ГОЛ! 42-дақиқада Бенедек Баркоци қанотдан ошириб берилган тўпни дарвозага жойлаб қўйди – 2:0. Биринчи тайм шу ҳисобда якунланди. Танаффус!

Иккинчи тайм бошланди. Танаффусда Саиднуруллаев Мўминов, Ҳамробоев эса Ортиқовга алмаштирилди.

ГОООООООЛ! 47-дақиқада Мурод Комилов пенальтини голга айлантириб, ҳисобни қисқартирди. 

56-дақиқада Муҳаммадали Зоҳидов ҳакам томонидан огоҳлантирилди. 

63-дақиқада захирадан ўйинга қўшилган Абубакир Режаббоев майдондан четлатилди.

Ўйин якунланди. У рақиблар фойдасига ҳал бўлди – 2:1.


Ўртоқлик учрашуви

Ҳакамлар: Адам Немет, Гергели Бецери, Давид Роша

Тўртинчи ҳакам: Золтан Ковач

Венгрия U-18 — Ўзбекистон U-18 2:1 

Будаэрш, "Будаэрш Вароси" стадиони 

Голлар: Доман Гагайор 15, Бенедек Баркоци 42' – Мурод Комилов пенальти 47' 

Ўзбекистон: 12.Умарбек Рустамов, 5.Муҳаммадали Зоҳидов, 6.Равшан Ҳайруллаев, 8.Шаҳзод Имомов, 9.Саидумархон Саиднуруллаев (10.Алишер Мўминов, 46), 11.Мурод Комилов, 13.Рўзимбой Файзуллаев (23.Абубакир Режаббоев, 40), 16.Абдуғофур Ҳайдаров (20.Искандар Солиев, 70), 17.Зайниддин Ҳамробоев (c) (7.Абдуазим Ортиқов, 46), 18.Наримонжон Аҳмаджонов, 19.Нурлан Ибраимов

Захира: 21.Самандар Муратбаев, 4.Абдуллоҳ Омоналиев, 15.Мейирбек Тежабалиев

Венгрия: 12.Георго Банфалви, 2.Сонгор Коковаи, 4.Левенте Алмасси (с), 5.Залан Атрок, 7.Кевин Короди, 9.Бенедек Баркоци, 10.Милан Клауз, 11.Доман Гагайор, 14.Ботонд Себе, 17.Сомбор Борос

Захира: 1. Марк Гетван, , 3. Гегелий Коцсис, 8.Залан Хорват, 13.Балинт Ференци, 15.Ласло Винглер, 16.Цаболцс Дусинзски, 18.Болдишар Раб, 19.Эрик Беренйи, 20.Золтан Пести, 21.Винсе Фекете

ОгоҳлантиришМуҳаммадали Зоҳидов (56)

ЧетлатишАбубакир Режаббоев (63)


САҲИФАНИ ЯНГИЛАШ


Солиштириш учун, ушбу ўйингоҳда ҳаракатланадиган клубнинг биздаги муқобили Биринчи лига (яъни, учинчи даражали) жамоасига тўғри келади.

Эслатиб ўтамиз, жамоалар ўртасидаги биринчи учрашувда жанговар дуранг қайд этилганди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика