UZ

Сўнгги янгиликлар

02:45А Серия. "Милан" ва Рома" ўртасидаги ўйин тақдирини битта гол ҳал қилди  4 01:51Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида ақлбовар қилмас камбэк қайд этилди  2 00:52Холанд жорий мавсум "Ман Сити" ва Норвегия терма жамоаси сафида 16 ўйинда 26 та гол урди  0 00:30Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Эльче"ни мағлуб этди  21 23:28АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Борнмут"ни мағлуб этди, Ҳусанов ўйинда иштирок этмади  17 22:30Суперлига. "Қўқон-1912" "Машъал"га мағлуб бўлди, "Сўғдиёна" эса "Қизилқум"ни йирик ҳисобда енгди.  0 22:22"Нефтчи" ўз уйида "Сурхон"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:12"Насаф" — "Ал Ваҳда" ўйини ҳакамлари маълум бўлди  6 22:00"Шўртан" Про лигага тушиб кетди  5 21:46"Ал-Ҳалдия" - "Андижон" ўйинини кореялик ҳакамлар бошқаришади  6 21:35Суперлига. "Нефтчи" - "Сурхон" 2:1  0 21:26Рўзиқул Бердиев: "Эртага мазмунли ўйин эмас, натижа учун ҳаракат қилсак тўғри бўлади"  22 20:54Иван Бошкович: "Кам гол ўтказаётган жамоага 3 та урдик"  3 20:37Акмал Рустамов: "Қизилқум"да тенг кучли иккита таркиб йўқ"  1 20:31Жозе Мораеш: "Насаф"нинг салбий натижалари зич тақвим билан боғлиқ"  11

Coca Cola Ўзбекистон кубоги. "Навбаҳор" "Пахтакор"ни мағлуб этди ва ярим финалга чиқди! Янгиликлар

Coca Cola Ўзбекистон кубоги. "Навбаҳор" "Пахтакор"ни мағлуб этди ва ярим финалга чиқди!

Coca Cola Ўзбекистон кубоги чорак финали доирасидаги "Навбаҳор" - "Пахтакор" учрашуви бўлиб ўтди.


Coca Cola Ўзбекистон Кубоги. 1/4 финал

"Навбаҳор" – "Пахтакор" - 2:1
2 сентябрь 2022 йил. Наманган, "Марказий" стадиони. 20:00
Наманган. "Марказий" стадиони. 20:00
Ҳакамлар:
Раҳимбек Каримов, Руслан Серазитдинов, Бахтиёрхўжа Шавкатов, Акмал Раҳимов
Назоратчи: Марат Исмоилов
Комиссар: Бекзод Арипов

Голлар: Шаҳзод Азмиддинов 14, - 0:1 (Достонбек Ҳамдамов). Жамшид Искандеров 17 пенальти, - 1:1. Жамшид Искандеров 51 пенальти, - 2:1.

"Навбаҳор": 1.Ўткир Юсупов, 4.Боян Цигер, 6.Рустамжон Ашурматов, 10.Жамшид Искандеров, 14.Жамшид Болтабоев, 17.Диёржон Туропов (20.Дониёр Абдуманнопов, 68), 22.Игорь Голбан, 23.Йован Жокич, 24.Давронбек Ҳошимов (7.Азимжон Аҳмедов, 61), 32.Зоран Марушич, 77.Асадбек Собиржонов (11.Жасур Яхшибоев, 68).
Захира: 35.Раҳимжон Давронов, 2.Егор Кримец, 8.Мирлан Мурзаев, 9.Владимир Козак, 19.Нурилло Тўхтасинов, 28.Станислав Андреев.

"Пахтакор": 35.Санжар Қувватов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 5.Александр Насонов, 6.Икром Алибоев (42.Аббос Файзуллаев, 66), 7.Одилжон Ҳамробеков, 10.Драган Черан, 17.Достонбек Ҳамдамов, 19.Пшемислав Банашак, 27.Сардор Собирхўжаев, 34.Фарруҳ Сайфиев (63.Муҳаммадали Ўринбоев, 86), 88.Шаҳзод Азмиддинов.
Захира: 33.Элдорбек Суюнов, 8.Азизбек Турғунбоев, 13.Илия Мартинович, 28.Диёр Холматов, 46.Шаҳриёр Жабборов, 77.Достонбек Турсунов.

Огоҳлантиришлар: Фарруҳ Сайфиев 20, Икром Алибоев 50, Жамшид Болтабоев 71, Максим Шацких 80 ("Пахтакор" бош мураббийи), Одилжон Ҳамробеков 83.



МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ



90+4. Учрашув якунланди. "Навбаҳор" ярим финалда! 



90. Ўйинга 4 дақиқа қўшилди

89. Бугунги ўйинга 15 800 нафар мухлис ташриф буюрди.

86. Ўзгариш. "Пахтакор". Сайфиев ўрнига Ўринбоев

83. Огоҳлантириш. "Пахтакор". Одилжон Ҳамробеков 

80. Огоҳлантириш. "Пахтакор" бош мураббийи Максим Шацких

78. Хавфли вазият! Абдуманнонов бирга бир вазиятда зарба берди, Қувватов тўпни қайтарди!!!

71. Огоҳлантириш. "Навбаҳор". Жамшид Болтабоев



69. ЗАРБААААА! Дастлаб Голбаннинг зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди, қайтган тўпдан кейин Азим Аҳмедовнинг кучли зарбаси ноаниқ кетди! 

68. Ўзгариш. "Навбаҳор". Туропов ва Собиржонов ўрнига Абдуманнопов ва Яхшибоев тушди

66. Ўзгариш. "Пахтакор". Алибоев ўрнига Файзуллаев

61. Ўзгариш. "Навбаҳор". Ҳошимов ўрнига Аҳмедов тушди

58. Голдан кейин "Пахтакор" ҳужумкорликни оширди, Банакаш жарима майдони ичига кириб борди ва бурчак тўпи ишлади

51. ГОООООООООООООООООООООООООЛ! Жамшид Искандеров пенальтидан гол урди ва 2:1. ВИДЕОНИ КЎРИШ



50. ПЕНАЛЬТИ! "Пахтакор" дарвозаси томон! Икром Алибоев марказда қўпол хато қилди ва ўз жарима майдони ичида Собиржоновни йиқитди деб топди ҳакам.

46. Иккинчи тайм бошланди


45+1. Биринчи тайм якунланди, ҳозирча 1:1

45. Биринчи таймга 1 дақиқа қўшилди

45. ЗАРБААААА! Собирхўжаев жарима майдони ичидан зарба берди, ноаниқ!

44. УХХ! ЗАРБАА! Искандеров рақиб ҳимоячисидан чиройли қочиб кетди ва тўпни шеригига узатди, Марушичнинг зарбаси ноаниқ кетди!

38. ЗАРБАААААААА! Собиржонов 16 метрдан дарвозага кучли зарба берди, Қувватовдан ажойиб сейв!

34. "Пахтакор" гол урди, аммо Сайфиев ўйиндан ташқари ҳолатда турганди ва гол инобатга олинмади

31. Хавфли вазият! Чап қанотдан Сайфиев тўпни жарима майдонига узатди, Юсупов ўз ўрнида

26. ЗАРБААААА! Туропов узатган тўпни Марушич дарвозага йўллади, ноаниқ!

24. ЗАРБАААААААААААААА! Марушич бирга бир вазиятда зарба берди, Қувватовдан сейв! 

20. Огоҳлантириш. "Пахтакор". Фарруҳ Сайфиев

17. ГООООООООООООООООООООООООЛ! Жамшид Искандеров 1:1. Искандеров пенальтидан гол уриб, ҳисобни тенглаштирди! ВИДЕОНИ КЎРИШ



15. ПЕНАЛЬТИ! "Пахтакор" дарвозаси томон! Ҳамробеков тўпни қўли билан ўйнади!

14. ГОООООООООООООООООООООООЛ! Шаҳзод Азмиддинов 0:1. Ҳамдамов бурчакдан узатган тўпни Азмиддинов боши билан дарвозага йўллади!  ВИДЕОНИ КЎРИШ



1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!



- Учрашув соат 20:00да бошланади.

Рейтинг: +27   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика