UZ

Сўнгги янгиликлар

02:41А Серия. "Рома" Рим дербисида "Лацио"ни мағлуб этди, Шомуродов 74-дақиқада ўйинга қўшилди  12 00:37Спорт директор Берта "Атлетико"дан кетди. Итальян 2013 йилдан бери клубда ишлаётганди  0 23:35Дембеленинг 90+2 дақиқада урган голи ПСЖга "Монако" устидан ғалабани таъминлаб, Франция Суперкубогини тақдим этди  0 23:26АПЛ. "Ливерпуль" ва "Манчестер Юнайтед" ўртасидаги ўйинда 4та гол урилди  92 22:58"Насаф" Анталиядаги йиғинда кимлар билан ўйнайди?  0 22:24Тони Кроос: "Флориан Вирц "Реал" учун ажойиб харид бўлиши мумкин"  1 21:55Де Брюйне "Сити" билан шартномани узайтириш ҳақидаги саволга: "Менга барибир. Шунчаки ўзимнинг даражамга қайтишга уриняпман"  1 21:08"Ланс" бош директори: "Ҳусанов клубдан кетади"  17 20:59Лига 1. "Ланс" Ҳусановсиз ўз уйида "Тулуза"га мағлуб бўлди  9 20:01Ўтган мавсумни "Бунёдкор"да ўтказган легионер "Локомотив"га ўтди  0 19:35"Милан" Ольмо билан ярим йилга шартнома имзолаши мумкин. Битимда июлда "Барса"га қайтиш борасида банд бўлади  3 19:03"Локомотив" "Металлург" собиқ ўйинчисини ўз сафига қўшиб олди  1 18:32Анчелотти қандай ҳолатда "Реал"дан кетади?  12 17:46Фабрицио Романо Абдуқодир Ҳусановнинг трансфери борасида янги маълумот эълон қилди  37 17:32"Ливерпуль" ва МЮ ўртасидаги ўйин кучли қорга қарамай ўтказилади  7

Самвел Бабаян: "Навбаҳор" ғалабага яқинроқ эди. "Пахтакор" мураббийининг фикри менга умуман қизиқ эмас" (матбуот анжумани) Янгиликлар

Самвел Бабаян: "Навбаҳор" ғалабага яқинроқ эди. "Пахтакор" мураббийининг фикри менга умуман қизиқ эмас" (матбуот анжумани)

Coca Cola Суперлигасининг 17-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Пахтакор" (1:1) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Самвел Бабаян матбуот анжуманида қатнашди.





"Тахмин қилинганидек ўйин ҳеч кимни эътиборсиз қолдирмади. Чемпионатнинг икки лидери ўртасидаги баҳс бўлди. Менимча бугунги баҳс даражаси Осиё чемпионлар лигаси билан баравар бўлди. Бугун ғалабага яқинроқ эдик, агар иккинчи таймда қулай имкониятлардан фойдалана олганимизда 3 очко олардик. Умуман олганда йигитларнинг шижоати ва футболчиларимнинг ўйин сифати қониқтирди. Кийим алмаштириш хонасида айтган гапларимизни барчасини майдонда амалга оширишди", - деди Самвел Бабаян.

- Яхшибоев бугун нега қайдномада йўқ эди?

- Жасурнинг бувиси айни пайтда оғир касал. Айнан бувиси Жасурнинг футбол билан шуғулланишига сабабчи бўлган. Бувиси ёшлигида қўлидан ушлаб футболга олиб борарди. Жасур ҳозир оиласи даврасида. Бундай ҳолатда уни тушундик ва жавоб бердик.




- Кубок доирасидаги баҳсдан олдин қандайдир тактик ўзгаришлар қиласизми?

- Кубок баҳси ҳақида гапиришга ҳали эрта. Сабаби бугунги ўйинни таҳлил қилишимиз керак. Ўз майдонимизда, мухлисларимиз билан бирга "Пахтакор"га қарши ўйнаймиз, барибир кубок доирасида қайсидир босқичда тўқнаш келишимиз мумкин эди. Демак бу чорак финалда содир бўлар экан. Мавсумни безаб берадиган яна битта қизиқарли ўйин бўлади. Шундай экан кубок учрашувига максимал тарзда тайёргарлик кўрамиз.

- Бугун айнан қандай сабаблар туфайли ғалаба қозона олмадингиз?

- Сабаби "Пахтакор" футболчиларининг сифати. Бугунги кунда бу клуб терма жамоанинг ўзагини ташкил этади. Биз кўрсатган ўйин эса йигитларимиз юқори даражада ўйнай олишлари ва натижага эриша олишларини кўрсатишди.

- "Навбаҳор" ҳисобни очгач, дарҳол ҳимояга ётиб олгандек кўринди. Шу боис рақиб гол урди...

- Гол ўтказган вазиятда рақиб позицион ҳужумда эди, чап қанот ҳимоясида бир-бирларини ўрнини тўлдира олмади. Шу боис рақиб футболчиси эркин ҳаракат қилди. Биз юқори прессинг намойиш этдик, рақиб ҳимоячиларига босим қилдик. Эртами-кечми бундай юқори савиядаги футболчилар ташаббусни ўз қўлига олиши шубҳасиз. Фақат гол ўтказган вазиятни ҳисобга олмаганда позицион ҳимояланишни яхши амалга оширдик.




- Шацких бугун "Пахтакор" икки очко йўқотди деб айтди, бунга сизнинг муносабатингиз қандай?

- Бошида айтдимку, иккинчи таймда биз гол уришга яқин эдик. Энди "ўлдирилмаган айиқнинг терисини бўлиш"нинг фойдаси йўқ. Статистика бор, турли фактлар бор. Шу боис шахсан менинг фикримча биз ғалабага яқин эдик. Рақиб бош мураббийининг фикри эса менга умуман қизиқ эмас. Барча майдондаги футболни кўрди.

Кўпчиликка "Навбаҳор"нинг ўйини қизиқ эди. Менимча ўйин сифати бўйича рақобатбардош жамоага айландик. Балки қайсидир жойларда хато қилгандирмиз, аммо яратган барча нарса ўзимизники. Қиладиган ишларимиз бор, кубок ўйинигача кўп хатоларимизни тўғрилашга ҳаракат қиламиз.

- "Пахтакор" дарвозасига гол урилганида ҳиссиёт билан нишонламадингиз. Бу "Пахтакор"га бўлган ҳурмат туфайлими?

- Сабаби ҳали ўйин тугашига анча вақт бор эди. Ҳали иш охирига етмаганди. Ҳурмат қилишга келсак, барча билади менинг ДНК бу "Пахтакор". Унинг тарихига ҳурматим доим баланд, сабаби ўзим унинг бир қисми бўлганман. Менимча доим ҳиссиётларни ушлаб туриш керак.

- "Пахтакор" бугун 3 нафар марказий ҳимоячи билан бошлади. Сиз бундай сюрпризни кутганмидингиз?

- Агар рақиб схемани алмаштирса ва ҳимояни кучайтирса ким ғалабага яқинроқ экани ҳақида гапиришга ҳожат борми? Албатта биз учун кутилмаган ҳол бўлди, аммо қанотлардаги ўйинда бизга ёрдам берди. Кубок баҳсида кучли жамоа ғолиб бўлсин!


Рейтинг: -41   
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика