Расман: Вадим Абрамов «Динамо» билан шартнома имзолади
09 авг 2022 16:24
Янгиликлар
Расман: Вадим Абрамов «Динамо» билан шартнома имзолади
Бугун, 9 август куни «Динамо» ПФК мураббийлар штабида ўзгаришлар қилингани ҳақида хабар бергандик.
Клуб раҳбарияти янги бош мураббий сифатида таниқли мутахассис, Ўзбекистон миллий жамоаси собиқ устози Вадим Абрамовни таклиф этиб, футболчиларга таништирганди.
Вадим Карленович ҳамда «Динамо» ПФК ўртасида 2022 йилнинг якунигача белгиланган ярим йиллик шартнома имзоланди. Клуб янги бош мураббий қўл остида Суперлигадаги ўрнини сақлаб қолса, келишув узайтирилиши мумкин.
Маълумот учун, 59 ёшли мутахассис ҳозирга қадар «Трактор», «Локомотив», «Нефтчи», «Бунёдкор» клублари, Ўзбекистон олимпия ва миллий жамоасида фаолият юритган. Вадим Карленович 2010-2012 ҳамда 2019-2021 йиллар давомида Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи сифатида фаолият юритган.


Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Фикрлар