Пике ва Шакира 12 йиллик муносабатлардан сўнг ажрашишларини эълон қилишди
04 июн 2022 16:09
Янгиликлар
Пике ва Шакира 12 йиллик муносабатлардан сўнг ажрашишларини эълон қилишди
Жерар Пике ва Шакира ажрашишлари ҳақида эълон қилишди.
Жуфтлик бу янгиликни қўшма баёнотда расман эълон қилишди.
"Афсус билан хабар қиламизки, бизнинг йўлларимиз энди айро.
Биз учун энг асосийси ҳисобланган болаларимиз фаровонлиги учун шахсий ҳаётга ҳурмат сақлашни сўраб қоламиз. Тушунганингиз учун раҳмат", - дейилади баёнотда.
"Барселона" ҳимоячиси ва қўшиқчи деярли 12 йилдан бери бирга эдилар, аммо улар расман турмуш қуришмаган. Жуфтликнинг икки фарзандлари бор – Милан (9 ёш) ва Саша (6 ёш).
Хабарларга кўра, жуфтлик Пикенинг қўшиқчига хиёнат қилгани сабаб ажрашишди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Фикрлар