Ла Лига. "Мадрид дербиси"да "Атлетико"нинг қўли баланд келди
09 май 2022 01:59
Янгиликлар
Ла Лига. "Мадрид дербиси"да "Атлетико"нинг қўли баланд келди
"Атлетико" - "Реал Мадрид" 1:0
Гол: 1:0 – 40, Карраско (пенальти).
"Атлетико" – Облак, Врсалько, Савич, Хименес, Рейнилду (Фелипе, 73), Льоренте, Карраско (Лоди, 90), Коке, Кондогбиа, Корреа (Гризманн, 46), Матеус Кунья (де Пауль, 89).
"Реал Мадрид" – Лунин, Вальехо, Милитао (Менди, 68), Начо, Кроос (Модрич, 68), Каземиро (Вальверде, 61), Камавинга, Васкес, Йович (Винисиус Жуниор, 61), Асенсио, Родриго.
Огоҳлантириш: Йович (20), Васкес (28), Льоренте (37), Вальехо (38), Савич (63), Начо (71).
Атлетико Мадрид Янник Феррейра-Карраско - 40' |
Примера Дивизион . 35-тур 09/05/2022, 01:00 0
:
1
Тугади
|
Реал Мадрид |
Стадион: Estadio Wanda Metropolitano, 63874 томошабин
Бош ҳакам: Cesar Soto
Ла Лига мусобақа жадвали ва тўпурарлар рўйхати билан танишинг
Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди.
Бўлди, ҳакамнинг финал ҳуштаги чалинди ва "Атлетико" пенальтидан урилган гол эвазига "Реал"ни таслим этди.
90+3-дақиқа. Ўзгариш! Карраско ўрнига Ренан Лоди.
90+2-дақиқа. "Реал" рақиб ҳимоясига кучли босим уюштирмоқда.
90-дақиқа. Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.
89-дақиқа. Ўзгариш! Маттеус Кунья ўрнига Родриго Де Пауль
88-дақиқа. Асенсио кучли ва аниқ зарбаб берганди, Облак жамоасини муқаррар голдан қутқариб қолди.
86-дақиқа. Хосе Хименес Родригога нисбатан очиқчасига қўполлик ишлатди.
84-дақиқа. Вальверде энди чапроқда тўпни эгаллаб, кутилмаганда кучли зарба бериб қолди. Облак тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
81-дақиқа. "Реал"га бугун ғалаба жуда зарур эмаслиги барибир билиниб қоляпти. "Қаймоқранглилар" кераклича "настрой" қила олмаётгандек.
77-дақиқа. Карраскооооо! Яқин бурчакни нишонга олганди, лекин тўп бу сафар устунга тегиб қайтди.
76-дақиқа. Карраско-Гризманн ижросида ажойиб комбинация, аммо Антуаннинг зарбаси ўзи истаганидек чиқмади.
75-дақиқа. Винисиус рақибни алдайман деб, тўпни майдондан чиқариб юборди.
73-дақиқа. Ўзгариш! Мандава ўрнига Фелипе Монтейро.
Рейнилдо Мандава майдонга ётиб олган ва шифокорлар ёрдам бермаса, тура олмаслигини маълум қилди.
71-дақиқа. Огоҳлантириш! Начо қарши ҳужумга қочиб кетаётган рақибини тўхтатиб қолди
70-дақиқа. Вальверде икки дақиқа аввалги ишини такрорлади, лекин бу сафар тўп мўлжалга аниқ борди ва Ян Облак қийинчилик билан уни қайтарди. Ажойиб сейв.
68-дақиқа. Ўзгаришлар! Милитао ва Кроос ўрнига Менди ва Модрич тушди.
68-дақиқа. Феде Вальверде ўзи зарба бериб кўрди.
68-дақиқа. Огоҳлантириш! Эътирозлари сабаб Карло Анчелоттига сариқ.
66-дақиқа. Винисиус биринчи имкониятданоқ ҳимоячилардан қочиб кетди ва тўпни Асенсиога етказиб берди, Марконинг зарбасини эса ҳимоячи ўзига қабул қилди.
63-дақиқа. Стефан Савич бу сафар Родригога нисбатан қўпол ҳаракат қилди.
62-дақиқа. Уххх! Камавинга сирпаниб йиқилиб тушди, Гризманн барчанинг эътиборини ўзига тортиб, Куньяга тўпни ташлаб берди, лекин Маттеуснинг зарбасини Лунин қайтарди.
61-дақиқа. Ўзгаришлар! Каземиро ва Йович кетди. Уларнинг ўрнига майдонга Винисиус ҳамда Вальверде туширилди.
60-дақиқа. Тезкор қарши ҳужум натижасида Янник Карраскода вазият юзага келди, бироқ футболчи йўллаган тўп дарвоза юқорисидан ўтиб кетди.
57-дақиқа. Камавинганинг хатосидан кейин "Атлетико" футболчилари ҳужумга ўтиб кетишди ва Гризманн уни зарба билан якунлади, бироз ноаниқ.
56-дақиқа. Ҳужумга ўтган Начо жамоаси учун бурчак зарбаси ишлаб берди.
54-дақиқа. Кондогбья эҳтимолий хавфли қарши ҳужумни ривожлантира олмади.
52-дақиқа. Вальехонинг бошига тўпни қайтараётганида Кунья зарба бериб юборди.
50-дақиқа. Асенсио рақибларидан қочиб, Йовичга вазият яратиб берди, аммо Лука имкониятидан унумли фойдалана олмади.
48-дақиқа. Яна Начога нисбатан фол ишлатилди. Биринчи бўлимда ҳам шунга ўхшаш вазият гувоҳи бўлгандик.
46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди!
"Реал"да чамаси ҳеч қандай ўзгариш йўқ.
Ўзгариш! Анхель Корреа ўрнига Антуан Гризманн
Бўлди, ҳакам биринчи бўлим якунланганини билдирувчи ҳуштагини чалди. Ҳозирча танаффус.
45+2-дақиқа. Родригонинг фаоллигидан кейин Лука Йович қулай имкониятга эга бўлди, лекин унинг зарбасидан кейин биринчи бўлимда деярли ишсиз қолиб кетган Облак жамоасини қутқарди.
45+1-дақиқа. Ҳозирча ягона гол муаллифи бўлган Карраско ўйиндан ташқари ҳолатда.
45-дақиқа. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.
45-дақиқа. Тони Кроос узоқ масофадан кучли, аммо бироз ноаниқ зарба йўллади.
43-дақиқа. Каземирога нисбатан фол.
40-дақиқа. Зарба, ГОООООЛ! Янник Карраско дарвозабонни алдади ва ҳисобни очди.
Лунин Карраскога қарши!
38-дақиқа. Огоҳлантириш! Хесус Вальехога эса сариқ.
38-дақиқа. "VAR"ни кўргач, ҳакам нуқтага ишора қилди.
36-дақиқа. Вальехо ва Кунья курашидан кейин "Атлетико" вакили йиқилиб, пенальти сўрамоқда.
Тони Кроос Маркос Льоренте томонидан йиқитилди.
29-дақиқа. "Атлетико" бу стандартдан ҳам самара чиқара олмади.
28-дақиқа. Огоҳлантириш! Бу сафар Лукас Васкесга сариқ. Қанотда у алдангач, Карраскони очиқчасига қўполлик эвазига тўхтатиб қолди.
25-дақиқа. "Реал" анчада бир ҳужумга ўтганди, лекин Лукас Васкес ҳеч бўлмаса бурчак зарбаси ҳам ишлолмади.
23-дақиқа. Камавинга тўпни ўзидан бироз қочириб юборди ва уни такроран эгаллаб олиш учун ҳаракатида сал қолча, Корреани тепиб, йиқитиб юбориши мумкин эди.
20-дақиқа. Огоҳлантириш! Тўпни ҳам тепган бўлсада, рақиб оёғини яхшигина босиб олгани учун Лука Йовичга сариқ карточка кўрсатилди.
17-дақиқа. Стандарт вазият. Узатмадан кейин ҳимояга ёрдам қайтган Лука Йович тўпни майдондан чиқариб юборди.
14-дақиқа. "Реал" вакиллари тўпни ўз назоратида ушлаб турибди, бу нарса трибуналардаги аксар мухлисларга ёқмаяпти.
11-дақиқа. Илк дақиқаларда "Атлетико" футболчилари фаолроқ.
8-дақиқа. Янник Карраскода зўр имконият бўлди, жарима майдонига ёриб кирган футболчининг зарбасига аниқлик етишмади.
7-дақиқа. Учрашувдаги биринчи бурчак зарбасини "Атлетико" амалга оширди. Узатмадан кейин "Реал" ҳимоячилари осонлик билан тўпни узоқлаштирди.
5-дақиқа. Стефан Савич тўп билан келаётган Начони "илиқ кутиб олди" ва тиззасига зарба берди.
4-дақиқа. Корреада ажойиб имконият, Лунин жамоасига ёрдам беролмасди, лекин зарба ноаниқ.
2-дақиқа. Андрей Лунин жойини тарк этиб, тўпни узоқлаштирди, тўп "Атлетико" вакилига бориб тушди, лекин мезбонлар вакили мўлжални аниқ нишонга ола билмади.
1-дақиқа. Ўйин бошланди! Уни меҳмонлар бошлаб беришди.
Жамоаларнинг асосий таркиблари маълум бўлиб улгурган. Қизиғи, Мариано Диас асосий таркибда ўйинни бошлаши эълон қилинган бўлсада, у йўқ, унинг ўрнини Лука Йович эгаллади.
Фикрлар