

Журналист Бен Жейкобс маълумотига кўра, мадридликлар ўтган ҳафта Лондонга бориб, аргентиналик футболчининг келажаги бўйича "Арсенал" вакиллари билан музокара ўтказган. Сафар "Челси" ҳужумчиси Николас Жексон масаласи билан боғлиқ қилиб кўрсатилган бўлса-да, асосий мақсад Альвареснинг трансфери бўлган.
"Атлетико" "Арсенал"га Жаҳон чемпиони учун 120 миллион фунтдан ортиқ (тахминан 140 миллион евро) таклифларни кўриб чиқишга тайёрлигини билдирган.
"Арсенал" эса трансфер бўйича таклиф киритишга тайёр, аммо бунинг учун аввал Альвареснинг ўзи Лондон клубига ўтишга рози бўлиши керак.
Шунингдек, "канонирлар" трансфер тўловининг тузилиши бўйича "Атлетико"нинг маълум даражада ён беришини кутмоқда.
Аввалроқ "Атлетико" Альваресни "Барселона"га сотмаслигини расман маълум қилган эди. Клуб каталонияликлар билан музокаралар бўлмагани ва бўлмаслигини таъкидлаган.



