UZ

Сўнгги янгиликлар

23:15Мексика Эроннинг ЖЧ-2026даги ўйинларини қабул қилишга тайёр. Бу ҳақда мамлакат президенти маълум қилди  2 22:52“Барселона” Бастонига қизиқиш билдирмоқда. “Интер” футболчига нарх белгилаган  0 22:36Про лига: мураббийлар билан танишамиз — ОФК Кубоги-2011 ғолиби, "Навбаҳор" собиқ устози ва 2024 йилнинг энг яхши ёшлар мураббийи (1-қисм)   0 22:04"Спортинг" — "Будё Глимт". Таркиблар маълум  5 21:30Гринвуд "Ювентус"нинг ёзги трансфер ойнасидаги асосий мақсадига айланди  0 21:18"Манчестер Юнайтед" Каземиро бўйича қарорни қайта кўриб чиқмайди  1 20:49Костакурта: "Мен Леауни алмаштирмаган бўлардим"  0 20:21Расман: Францис Нарх "Каттақўрғон" футболчисига айланди  4 19:52"Арсенал" ҳимоячиси билан хайрлашмоқчи эмас  2 19:24Кувайт FIFA Series мусобақасида иштирок этмайди  1 18:55"Манчестер Сити" Испания терма жамоаси ҳимоячисига кўз тикди  2 18:27Анчелотти: "Вини — камтар, қувноқ ва ҳақиқий иқтидор"  9 17:59"Атлетико" Альварес бўйича қарор қабул қилди  2 17:31"Реал" футболчиси жамоадаги ўрнидан норози  5 17:02Ди Канио: "Леау майдонда сайр қиляпти"  1

"Сурхон" – Бубаня воқеаси давом этади. Клубга яна трансфер тақиқи қўйиладими? Янгиликлар

"Сурхон" – Бубаня воқеаси давом этади. Клубга яна трансфер тақиқи қўйиладими?

Хабарингиз бор, "Сурхон" футбол клуби ва унинг собиқ футболчиси Владимир Бубаня бир неча бор молиявий мажбуриятлар бажарилмагани сабабли ўзаро келишмовчиликка боришган.

Футболчи ҳар сафар ФИФАга бу борада арз қилган ва ФИФА хатто "Сурхон"нинг трансферини ҳам ёпган. Лекин шундай бўлса-да, клуб узоқ келишмовчиликлардан кейин ҳам яна ушбу сербиялик футболчи билан янги шартнома имзолагани ёдимизда. 

Афсуски, "Сурхон" ва Владимир Бубаня можароси яна давом этмоқда. Қизиқ жиҳати – бу энди умуман янги ҳикоя, лекин воқеалар сюжети ўша-ўша. "Сурхон" клуби ўтган йилги маош ва мукофот пуллари бўйича серб футболчиси билан тўлиқ ҳисоб китоб қилмаган. Қолаверса, Бубаня ўртадаги шартнома бекор қилингани юзасидан товон пули ҳам талаб қилмоқда. 

Апрел ойида ФИФА ушбу низоли иш юзасидан янги қарор чиқариб улгурди. Унга кўра, "Сурхон" 45 кун ичида Владимир Бубаня олдидаги қарздорликни ёпиши лозим. Агар июнгача “Сурхон” ушбу муаммони бартараф этмаса, клуб ёзда умуман янги ўйинчиларни рўйхатдан ўтказа олмайди. 

Кузатамиз, “Сурхон” – Бубаня воқеаси бу гал қандай якун топар экан!.. Сизга ҳам қизиқ-ми, азиз дўстим?

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика