UZ

Сўнгги янгиликлар

11:08Пролига. Марказий учрашувни Достон Раҳмонов бошқариб боради  0 10:53Узоқ кутилган ғалабадан сўнг Слот нималар деди?  1 10:25Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  9 09:56Муҳаммад Салоҳ Премер-лигадаги Уэйн Руни рекордини такрорлади  1 09:28Камбекдан сўнг Роналду нималар деди?  6 08:59Кечаги учрашувда "Реал"нинг асосий футболчиларидан бири жароҳат олди  2 08:30"Эл Класико"дан сўнг Ямал севгилиси билан муносабатларига нуқта қўйди  4 08:02МЛС. Мессининг голи жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолмади  9 07:36Opta АПЛнинг якуний жадвали қандай бўлишини тахмин қилди  5 03:03АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Астон Вилла"ни ишончли ҳисоб билан мағлуб этди  6 03:01Ла лига. "Реал" Мадридда "Валенсия"ни тор-мор этди  10 02:43А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Кремонезе"ни мағлуб этди, мезбонлар сафида Жейми Варди гол урди  3 02:00Бундеслига. "Бавария" марказий ўйинда "Байер"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  2 01:32Саудия Арабистони чемпионати. Роналду 90+15 дақиқада пенальтидан гол уриб, жамоасига ғалаба тақдим этди  13 01:15АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Челси" ўртасидаги Лондон дербиси тақдирини биттагина гол ҳал қилди  3

Ўзбек футболининг 110 йиллиги муносабати билан Хоразм вилоятида бошланган футбол фестивалининг иккинчи кунидан ГАЛЕРЕЯ Янгиликлар

Ўзбек футболининг 110 йиллиги муносабати билан Хоразм вилоятида бошланган футбол фестивалининг иккинчи кунидан ГАЛЕРЕЯ

12-13 апрель кунлари Ўзбек футболининг 110 йиллиги муносабати билан Хоразм вилоятида футбол фестивали бўлиб ўтади.

Сафарнинг иккинчи кунида дастлаб ЎФА вице-президенти Одил Аҳмедов ҳамда делегация аъзолари вилоятдаги болалар ва ўсмирлар футбол академиясига ташриф буюрди. 

Учрашув давомида меҳмонлар академия фаолияти билан батафсил танишди. Қайд этилишича, мазкур мактаб 2018 йилдан бери фаолият кўрсатиб келмоқда. Унинг ётоқхонаси 154 тарбияланувчига мўлжалланган бўлиб, ҳозирда унда 144 та бўлажак футболчи истиқомат қилмоқда. Шунингдек, академияда катта ҳажмдаги стандарт майдон ва 2 та сунъий қопламали майдон мавжуд. Асосий майдон 1982 йилда фойдаланишга топширилган ҳамда 2019 йилда қайта таъмирланган.

Тадбир давомида футбол фахрийлари томонидан академия ҳудудига манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди. 

Тадбир якунида футбол фахрийлари томонидан ёш чарм тўп усталарига қимматли маслаҳатлар берилди.

Шундан сўнг вилоят ҳокимлигида ўзбек футболининг 110 йиллигига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда Хоразм вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Фарҳод Эрманов, ЎФА вице-президенти, футбол фахрийлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди. 

Матбуот анжуманида Фарҳод Эрманов вилоятда футбол ривожи йўлида амалга оширилган ишлар ва бўлажак режалар билан ўртоқлашди.


Шунингдек, анжуманда журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди. 

Анжуман якунида Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрмановга "Ўзбекистон футболи ривожига қўшган ҳиссаси учун" кўкрак нишони топширилди. Бундан ташқари, бир қатор фахрийларга эсдалик совғалари тақдим этилди.

Тадбир "Ёшлик" спорт мажмуасида давом этди. Унда дастлаб 10-12 ёшли ўғил-қизлар ўзларининг тайёргарлик маҳоратини намойиш этишган бўлса, машғулот жараёнидан сўнг футбол фахрийлари ўртасида ўртоқлик учрашуви ўтказилди. Мазкур баҳс 7:7 ҳисобида якунланди.

Фото: Жаҳонгир Файзуллаев

Ўзбек футболининг 110 йиллиги муносабати билан Хоразм вилоятида бошланган футбол фестивалининг дастлабки кунидан ГАЛЕРЕЯ

Тошкентдан Хоразмгача...

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика