UZ

Сўнгги янгиликлар

16:40Андрия Буркар: "Ўз ўйинимизни намойиш этсак, Ўзбекистонни қийин аҳволга тушириб қўямиз"  0 16:22ФИФА пенальтидан кейинги зарбани тақиқламоқчи  3 15:55Норвегия 99,9% ЖЧда! Эстонияга қарши кечган қийин ўйин тақдири 6 дақиқа ҳал қилинди!  1 15:35Миср ва Ўзбекистоннинг ўйин услублари ўхшаш бўлганми? Эктор Купердан жавоб  4 15:18А Сериянинг октябрдаги энг яхши футболчиси оғир жароҳат олди ва Африка Миллатлар Кубогини ўтказиб юборади  0 14:491995 йилги Нигерия билан ўйинлар, Кападзенинг дебюти, Наманганда меҳмон Уганда — Африка вакиллари билан ўйинларни эслаймиз  2 14:29Қатар ва Саудия Арабистони клублари Модричга даъвогарлик қилмоқда  1 14:00Абрамовнинг "Динамо"си тарих остонасида: ким совринли ўринлардан четда қолади?  7 13:38Меҳди Тареми: "Ўзбекистон даражаси нуқтаи назаридан кичик жамоа эмас, улар жуда сифатли футбол кўрсатади"  7 13:10Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди  12 12:52"Севинч" — 17 карра Ўзбекистон чемпиони!  3 12:31Рафинья индивидуал машғулотларга қайтди  1 12:04Миср етакчиларидан бири Ўзбекистонга қарши ўйнамайди  2 11:43Сака "Арсенал"нинг чемпионлиги ҳақидаги гап-сўзларга эътибор бермаслиги айтди  0 11:20Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Миллий футбол марказида ўқув-машғулот йиғинига киришди  5

АПЛ. "Ливерпуль" ғалаба қозонди ва "Ман Сити"ни қувиб ўтди Янгиликлар

АПЛ. "Ливерпуль" ғалаба қозонди ва "Ман Сити"ни қувиб ўтди

АПЛ 31-тур доирасидаги "Ливерпуль" - "Уотфорд" ўйини бўлиб ўтди.

"Ливерпуль" - "Уотфорд" 2:0
Голлар
: Диогу Жота (22), Фабиньо (89).

"Ливерпуль" – Алиссон, Гомес, Матип, ван Дейк, Робертсон, Хендерсон, Тиаго Алькантара (Милнер, 90), Джонс (Фабиньо, 62), Фирмино, Салах (Мане, 69), Диогу Жота.

"Уотфорд" – Фостер, Фемения, Кабаселе, Самир, Камара, Сиссоко, Куцка, Луза (Клеверли, 78), Сарр, Жоао Педро (Кинг, 78), Эрнандес (Деннис, 78).

Огоҳлантиришлар: Гомес (45), Эрнандес (59).



АПЛ ТУРНИР ЖАДВАЛИ

Ливерпуль

Диогу Жота - 22', Фабиньо - 89'

Премьер-лига . 31-тур

02/04/2022, 17:30

0
:
2
Тугади

Уотфорд

Стадион: Anfield, 53104 томошабин

Бош ҳакам: Стюарт Аттуэлл

45'
90'
22'  Диогу Жота
22'  Джо Гомес
45'  Джо Гомес
62'  Кертис Джонс (Фабиньо)
69'  Мохамед Салах (Садио Мане)
89'  Фабиньо
90'  Тиаго Алькантара (Джеймс Милнер)
59'  Хуан Эрнандес
78'  Имран Луза (Том Клеверли)
78'  Жуан Педру (Джошуа Кинг)
78'  Хуан Эрнандес (Эммануэль Деннис)


Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди. 

ЯНГИЛАШ


Бўлди, ҳакам финал ҳуштагини чалди ва "Ливерпуль" ҳозирча АПЛ етакчилигини қўлга олмоқда. Ярим соатдан кейин "Манчестер Сити" ўз учрашувини ўтказади. 

Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди. 

90. Ўзгариш! Тьяго Алькантара ўрнига Жеймс Милнер ўйинга қўшилди. 

89. Тўп олдида Фабиньо... Зарба ва ГООООЛ! Тўп деярли тўққизликка жойлаб қўйилди.   

87. ПЕНАЛЬТИ! Юрай Куцка жарима майдончаси ичида Диогу Жотани қўйиб юбормаслик учун қучоқлаб олди ва "VAR"нинг ёрдами билан бош ҳакам пенальти белгилади. 

80. Иккинчи бўлимнинг умумий картинаси ўша-ўша. Ҳозирги ҳисоб "Ливерпуль"ни қаноатлантиради ва улар шунинг учун ҳужумга зўр беришмаяпти, рақиб "Уотфорд" эса ўзи истаганидек ҳужум уюштиришига мезбонлар ҳимоячилари йўл қўйишмаяпти. 

75. Робертсоннинг узатмасидан кейин хавфли вазият юзага келиши мумкин эди, аммо тўпни эгаллаб олган Фостер бунга йўл қўймади. 

69. Ўзгариш! Африка Кубоги, ЖЧ йўлланмасидан кейин Салах майдондаги ўрнини ҳам Садио Манега бўшатиб беришга мажбур. 

66. "Ливерпуль"нинг узоқ давом этган ҳужумини Салах боши берган зарба бериб, якунлади.

62. Ўзгариш! Кёртис Жонс ўрнини Фабиньога бўшатиб берди. 

61. Жота яна бир бор боши билан зарба беришга имкон топди, аммо уриниш кўнгилдагидек чиқмади.

59. Огоҳлантириш! Жо Гомесни қучоқлаб олиб тўхтатишга урингани учун Кучо Гонсалес огоҳлантирилди. 

57. Жоау Педруда ўта қулай имконият юзага келганди, аммо, лекин, бироқ... Футболчининг айлантириб тепган тўпи дарвозанинг ёнгинасидан ўтиб кетди. 

55. Хасан Камара жарима майдонига кириб келаётган Муҳаммад Салахни зарарсизлантирди. Бурчак зарбасидан узатилган тўпни Виржил ван Дейк боши билан дарвозага йўллади, ноаниқ.  

52. Диогу Жота тўпни эгаллаб, бир рақибини ортда қолдирди ва зарба берди, ноаниқ. 

49. Салах тўп учун курашда рақибига нисбатан қўпол ўйнаб юборди ва дарҳол ундан узр сўради.  

47. Жо Гомес қанотдан яна бир бор яхши узатмани амалга оширди, жарима майдончаси марказида пайдо бўлган Робертсон сал қолса орадаги фарқни иккитага ошириб қўярди.    

46. Иккинчи бўлим бошланди! Уни "Ливерпуль" бошлаб берди. 

Бўлди, ҳакам биринчи бўлим якунланганини билдирувчи ҳуштагини чалди ва ҳозирча мезбонлар кичик устунликка эга бўлиб туришибди. 

45+2. "Ливерпуль" тўпни ўз назоратида ушлаб турибди. 

45+1. Огоҳлантириш! Жо Гомесга сариқ карточка кўрсатилди. 

Жо Гомес ва Юрай Куцка яккакураши "Ливерпуль" вакилининг фоли билан якунланди. Гомес рақибининг ҳолидан хабар олмоқчи бўлаётганида вазиятга Кучо ҳам аралашди. 

45. Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди.  

37. "Уотфорд"нинг стандарт вазияти, мезбонларнинг қарши ҳужумига айланиб кетди, аммо Салах аввал узатмани кўнглидагидек амалга ошира олмади, кейин рақибини ҳам алдаб ўтолмади.   

36. Меҳмонлар бурчак зарбаси тепиш ҳуқуқини қўлга киритди. 

35. Ўйин темпи бироз тушгандек.

33. "Уотфорд" қарши ҳужумга қочиб кетмоқчи эди, аммо тўп узатишдаги ноаниқлик бунга имкон қолдирмади. 

30. Яна Диогу Жота фаоллик кўрсатиб, тўпни жарима майдончасига ёриб кирган Робертсонга етказишни ният қилганди, лекин Мусса Сиссокко ишончли ўйнаб тўпни узоқлаштирди.

27. Қизиқ томони шундаки ўтган вақт давомида ҳар икки жамоа 4 маротабадан зарба берган ва "Уотфорд" аниқ зарбалар бўйича (2) олдинда ҳам. Бироқ "Ливерпуль"нинг уша ягона аниқ зарбаси голга айланди. 

22. ГОООООЛ!! Жота рақиб дарвозасини ишғол қилмоқда! Бундан бироз олдин "Уотфорд" ўйинчиси бирга-бир вазиятда "Ливерпуль" дарвозасини ишғол қила олмаганди..

17. Тўпга эгалик қилиш бўйича устунлик мезбонлар тарафида: 65% - 35%. Аммо, "Ливерпуль" ҳали рақиб дарвозаси томон аниқ зарба бера олмади.

13. Эрнандес боши билан Алиссон қўриқлаётган дарвозага зарба берди, аммо бразилиялик уни қийинчиликсиз бартараф этди.

4. Ҳозирча мерсисайдликлар кутилганидек ўйинни ҳужумлар билан бошлашди.

1. Ўйинга старт берилди!


Жамоаларнинг асосий таркиблари эълон қилинган. Эътиборлиси, мезбонларнинг асосий футболчиларидан бири Садио Мане ўйинни захира ўриндиғида бошлайдиган бўлди. 


Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика