

Жараённи ёритиш учун айни пайтда сайтимиз мухбирлари воқеа жойида бўлиб туришибди. Тадбир Жиззах шаҳридан бошланди. Қуйидаги суратлардан ҳам кўриш мумкинки, футболимиз фахрийлари, таниқли шахслар ва ЎФА ходимлари, ОАВ жам бўлишган. Дастлаб иш Шароф Рашидов ҳайкали пойига гул қўйишдан бошланди. Бироздан сўнг матбуот анжумани ҳам ташкил қилиш режалаштирилган. Бугунги кундан шунингдек, икки нафар футбол фахрийларининг уйига ташриф, ўртоқлик учрашувлари ҳам ўрин олган.








Фото: Жаҳонгир Файзуллаев
Камолиддин Алимов, Жиззах



