“Милан” футболчиси “Барселона” учун тиббий кўрикдан ўтди ва 4 йиллик шартнома имзолади

Eldor Akmurzayev
22 мар 2022
Бу ҳақда инсайдер Жанлука Ди Мартсио хабар бермоқда.

Унга кўра, “Милан” аъзоси Франк Кессиэ мавсум охирида “Барселона” аъзосига айланади. У Луганода каталонияликлар учун тиббий кўрикдан ўтди. 25 ёшли ивуарлик “Барса” билан 4 йиллик шартнома имзолади. Кессиэ ҳар мавсум учун бонуслар билан бирга 7 млн евро олади. У "россонерилар"ни эркин агент сифатида тарк этади.

Ярим ҳимоячи жорий мавсум А Серияда 23 ўйинда қатнашиб, бешта гол урди.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Sky Sport Italia