UZ

Сўнгги янгиликлар

17:45Тимур Кападзе: "CAFA - яхши турнир бўлади. Ҳали шартномам янгиланмади"  0 17:44"Арсенал" янги музокаралардан сўнг Гёкереш трансферига яқинлашди. Ҳужумчи "Спортинг"ни тарк этмоқчи  0 17:10Котрина Кулбите: "Нима бўлганда ҳам биз йўлланмани қўлга киритдик"  2 16:46"Бунёдкор" "Андижон"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 16:35Футболчиларимиз Осиё чемпионати йўлланмаси қўлга киритилганидан сўнг нималар деди?  2 16:12"Арсенал" 65 млн евролик трансферни эълон қилди  4 15:59Халқаро турнир. Хитой U-16 — Ўзбекистон U-16 ўйини учун таркиблар маълум  0 15:20Сон Хён Мин МЛС клубига рад жавобини берди  0 14:36"Манчестер Юнайтед" "Челси" ярим ҳимоячиси учун 40 млн евро тўлашга тайёр  0 13:45Калверт-Льюин Манчестер клубига ўтиши мумкин  1 13:05Қисқа вақтда Осиёни ўзига қаратган "Бунёдкор" — 20 ёшда  10 12:45ОКМК "Машъал"ни кичик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:23Opta: Клублар ўртасидаги ЖЧда ПСЖ фаворит ҳисобланмоқда  18 11:48Факт: "Динамо" Самарқандда 17 йилдан буён "Насаф"ни юта олмаяпти  4 11:22Балотелли Шимолий Америкага йўл олиши мумкин  0

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида ишончли ғалабага эришди, Роналдудан гол+пас Янгиликлар

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида ишончли ғалабага эришди, Роналдудан гол+пас

АПЛ 20-туридан ўрин олган "Манчестер Юнайтед" – "Бёрнли" учрашуви якунланди.

"Манчестер Юнайтед" – "Бёрнли" 3:1

31 декабрь, 01.15, "Олд Траффорд"

Голлар: Мактомини (8, 1:0), Санчо (26, 2:0), Роналду (35, 3:0), Леннон (38, 3:1).

Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Уан-Биссака, Магуайр, Байи (Варан, 66), Шоу, Матич, Мактомини, Санчо, Роналду (Фред, 90+3), Кавани, Гринвуд (Диогу Далот, 81).

Бернли – Хеннесси, Лоутон, Ми, Тарковски, Тэйлор, Гудмундссон, Корк (Стивенс, 58), Вествуд, Леннон (Видра, 74), Макнил (Питерс, 84), Вуд.

Манчестер Юнайтед

Скотт Мактоминей - 8', Бен Ми - 27', Криштиану Роналду - 35'

Премьер-лига . 20-тур

31/12/2021, 01:15

1
:
3
Тугади

Бернли

Аарон Леннон - 38'

Стадион: Old Trafford, 73121 томошабин

Бош ҳакам: Jonathan Moss

45'
90'
8'  Скотт Мактоминей
8'  Криштиану Роналду
27'  Бен Ми
35'  Криштиану Роналду
66'  Эрик Байи (Рафаэль Варан)
81'  Мэйсон Гринвуд (Диогу Дало)
90'  Криштиану Роналду (Фред)
38'  Аарон Леннон
58'  Джек Корк (Дэйл Стивенс)
74'  Аарон Леннон (Матей Выдра)
84'  Дуайт Макнил (Эрик Питерс)

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди! Ниҳоят, "Манчестер Юнайтед" ишончли ўйин кўрсатган ҳолда ишончли ғалабага эришди.

90+3. Учрашув якунига 30 сония қолганида Роналду ўрнига Фред майдонга тушди)

Ўйинга 3 дақиқа қўшиб берилди.

90. ВИДРААААААА!!! Шунчаки дахшатли вазиятни йўқ қилди у.

89. ЗАРБАААААААААА!!! Мининг боши билан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

87. УХХХХХ!! Сўнгги дақиқаларда интрига қайтиши мумкин эди. Видра Де Хеанинг ёнида тўпни тўхтата олмади. Сал қолганди.

84. Шоунинг зарбаси ноаниқ кетди.

79. Роналдунинг жаримадан йўллаган зарбасини жонли девордаги Тарковски қайтарди.

77. УХХХХХХ!!! Мактомини жарима майдончаси ёнида фол ишлади. Гол уриш учун қулай нуқта.

70. ЗАРБААААААААА!!! "Юнайтед"дан шунчаки шедевр ҳужум. Санчо-Роналду-Кавани комбинациясидан кейин уругвайликнинг зарбасини Хеннесси қайтарди. Шунингдек, оффсайд ҳам бор эди.

66. Байи жароҳат олди. Унинг ўрнини Варан тўлдирмоқда.

63. ЗАРБАААААААА!!! МАКТОМИНИИИИ!!!! Кучли зарба Хеннессининг қўлига тегиб, бурчакка чиқиб кетди.

58. "Бёрнли" бош мураббийи Шон Дайч илк юриш қилди. Кўрамиз Стивенс ўйинни қанчалик даражада ўзгартираркин.

55. "Юнайтед" мудофаа чизиғида хатоликлар кузатилмоқда. Яхшики Корк оффсайдда қолиб кетди. Бўлмаса кучли зарба берилиши кутилаётганди.

50. ЗАРБАААААА!! Гринвуднинг кучли зарбасини Хеннесси қийинчилик билан қайтарди.

49. УХХХХХ!! Гринвуднинг ажойиб узатмасидан кейин Роналду боши билан ноаниқ зарба йўллади.

46. ИККИНЧИ БЎЛИМ БОШЛАНДИ!

Танаффус!

Таймга 2 дақиқа қўшиб берилди.

45. "Юнайтед" жарима зарбасидан унум чиқара олмади.

41. Роналдунинг боши билан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

38. ГОООООООООООЛЛЛЛЛ!!! Ленноннинг ажойиб зарбасини Де Хеа қайтара олмади.

35. ГООООООООООООООЛЛЛЛЛ!!! Мактоминининг супер зарбаси устунга тегиб қайтди. Роналду эса бўш қолган дарвозани ишғол қилди!

34. ХАВФЛИ ВАЗИЯТТТТТ!!! УХХХХ!! Вуд МЮ посбони билан бирга бир ҳолатига чиқиб кетмаслигига Магуайр йўл қўймади.

29. "Бернли" ҳужумга ўтди. Аммо оффсайд сабабли бурчак тўпи МЮ фойдасига ўтиб кетди.

26. ГООООООООООЛЛЛЛЛЛ!!! САНЧООООООО!!!!!! Ажойиб гол!!

25. "Юнайтед" узоқ вақт ҳужум қилди. Бироқ Матичнинг зарбаси ўхшамади.

23. УХХХХХ!! "Бернли"нинг жаримадан оширган тўпи хавфли чиқди. Магуайр хавфни бартараф қилди.

20. ЗАРБАААААА!! Шоу узоқ масофани босиб ўтиб, кучли зарба йўллади. Тўп тўрнинг ташқи томонига тегди.

18. "Бернли" ҳужумга ўтаётганди. Аммо ҳужумда фол ишлатилганди.

14. Гудмунссон жароҳат олди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

10. ЗАРБААААААА!!! Гудмунссоннинг зарбасини Байи қайтарди.

8. ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛ!!!!! Роналдунинг тўпини МакТомини "тикка" ўғирлаб кетди ва кучли зарба билан ҳисобни очди!

6. РОНАЛДУУУУУ!!!! Бз фоизлик имкониятни кўкка совурди.

5. ЗАРБААААААА!!! УХХХХХХ!!! Вуд ажойиб зарба йўллади. Бу ноаниқ кетди. Қанот ҳаками оффсайд қайд этган бўлса-да, бу вазиятда оффсайд бўлмаганди.

4. УХХХХХХХ!!! Крис Вуд ҳисобни очиши мумкин бўлганди. Унинг зарбаси ноаниқ кетди.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Ассалому алайкум, ҳурматли футбол ишқибозлари! Эътиборингизни "Олд Траффорд"га қаратамиз. Ушбу стадионда "Бёрнли" меҳмон бўлади.

Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика