ОЧЛ ва ОФК кубоги қуръа ташлаш маросими санаси ўзгарди

Sherzod Nurmatov
25 дек 2021, 19:42
Маълумотларга кўра, Осиё Чемпионлар лигаси ҳамда ОФК кубоги 2022 йилги мавсумига қуръа ташлаш маросими олдинроқ маълум қилинганидек, 13 январда бўлиб ўтмайди.

Қуръа жараёни 17 январга белгиланди. 

Шу куни дастлаб плей-офф босқичига, кейин эса гуруҳ баҳсларига, шунингдек, ОФК кубоги учун қуръа ташланади. 

Қуръа маросими анъанага мувофиқ ОФК қароргоҳи жойлашган Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида онлайн тарзда олиб борилади.

Хабарингиз бор, айни пайтда ОЧЛда Ўзбекистон клубларига 1+1 квота ажратилган.

2022 йилги мавсумда "Пахтакор" мамлакат чемпиони сифатида тўғридан-тўғри гуруҳ баҳсларида қатнашади, кубок соҳиби "Насаф" эса саралаш босқичида иштирок этади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: championat.asia