UZ

Сўнгги янгиликлар

15:31Осиё Кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  4 15:09Ўзбекистон кубоги. 3-тур расмийлари маълум  0 14:23"Челси" "Арсенал"га йирик ҳисобда имконият бой берилгач, Почеттинони ишдан ҳайдаши мумкин  4 14:08Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  19 13:56"Манчестер Юнайтед" Марсьялнинг нархини эълон қилди  3 13:32Гвардиола Канселунинг келажаги ҳақида фикр билдирди  0 13:05"Шеффилд Юнайтед" АПЛ антирекордини ўрнатди  0 12:37Давлат Турдиалиев таваллудига 62 йил тўлди   10 12:04"Челси" скаутлари "Милан дерби"сини стадиондан кузатишган  2 11:38Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 2:1  0 11:15ФАКТ. Ўзбекистон футзал терма жамоаси кетма-кет бешинчи Осиё кубогида ярим финалга чиқди  9 10:54Аллегри «Ювентус»да қолса, туринликлар етакчиси ёзда жамоани тарк этади  11 10:25«Барселона» вице-президенти Хавининг келажаги борасида расмий баёнот берди  16 10:06Хосе Венансио Лопес: «Эрон билан ўйинга тайёргарлик кўрмадик»  13 09:47Фалакнинг гардиши (Бекзод Толибов блоги)  9

ЕЧЛ. "Реал" йирик ғалабага эришди ва плей-офф йўлланмасини нақд қилди, "Шериф" — Европа Лигасига йўл олади Янгиликлар

ЕЧЛ. "Реал" йирик ғалабага эришди ва плей-офф йўлланмасини нақд қилди, "Шериф" — Европа Лигасига йўл олади

ЕЧЛнинг 5-тури доирасида "Шериф" - "Реал" учрашуви бўлиб ўтди.

"Шериф" (Молдова) – "Реал Мадрид" (Испания)
25 ноябрь, 01.00, "Шериф" ўйингоҳи
Голлар: 0:1 – 30 Алаба, 0:2 – 45 Кроос, 0:3 – 55 Бензема.

"Шериф" – Атанасиадис, Фернандо, Арболеда, Дуланто, Кристиано, Коловос (Николов, 60), Тилль, Бруно (Джульен, 59), Аддо, Траоре (Кожокару, 81), Кастаньеда (Янсане, 60).

"Реал Мадрид" – Куртуа, Карвахаль (Васкес, 64), Алаба (Начо, 64), Милитао, Менди (Марсело, 60), Модрич, Кроос, Каземиро (Антонио Бланко, 84), Бензема, Винисиус Жуниор, Родриго (Асенсио, 84).

Огоҳлантиришлар: Менди (3), Фернандо (28).


Шериф

Лига Чемпионов - группа D . 5-тур

25/11/2021, 00:00

3
:
0
Тугади

Реал Мадрид

Давид Алаба - 30', Тони Кроос - 45', Карим Бензема - 55'

Стадион: Sheriff Stadium, 5932 томошабин

Бош ҳакам: Szymon Marciniak

45'
90'
28'  Фернандо Костанца
59'  Бруно Фелипе (Кестон Джульен)
59'  Димитрис Коловос (Бобан Николов)
59'  Франк Кастаньеда (Момо Янсане)
81'  Адама Траоре (Максим Кожокару)
4'  Ферлан Менди
30'  Давид Алаба
45'  Тони Кроос
45'  Родриго
55'  Карим Бензема
55'  Ферлан Менди
60'  Ферлан Менди (Марсело)
65'  Давид Алаба (Начо Фернандес)
65'  Даниэль Карвахаль (Лукас Васкес)
84'  Родриго (Марко Асенсио)
84'  Каземиро (Антонио Бланко)


Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди. 

ЯНГИЛАШ


Бўлди, ҳакамнинг финал ҳуштаги янгради ва "Реал" плей-офф йўлланмасини нақд қилди. 

Барча ўйин тугашини кутаётгандек.

Қўшиб берилган дақиқалар ҳам меҳмонлар назоратида ўтмоқда. 

90-дақиқа. Учрашувнинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.  

89-дақиқа. Георгиосдан яна бир сейв! У бу сафар Марконинг жарима майдончаси ташқарисидан йўллаган тўпини қайтаришни уддалади.   

87-дақиқа. Хавфли вазият! Марсело-Бензема-Асенсио комбинацияси испанияликнинг голи билан якунланишига Атанасиадис йўл қўймади.  

86-дақиқа. "Реал" тўпни назорат қилмоқда. 

84-дақиқа. Ўзгаришлар! Каземиро ва Родриго ўрнига Антонио Бланко ҳамда Марко Асенсио майдонга тушди.    

83-дақиқа. Милитао тўпни олиб қўяётганда қоидани бузди деб топилди, аммо ҳимоячи бу фикрга қўшилмаяпти. 

81-дақиқа. Ўзгариш! Траоре кетди, унинг ўрнига Максим Кожокару ўйинга қўшилди.   

79-дақиқа. Тўпга қанчалик интилмасин, Начо Адама Траоредан чаққонроқ ҳаракат қилди. Бироқ ҳужумчининг ахволи яхшимас... Футболчи майдонда ётибди.  

76-дақиқа. Момо Янсане Каземирга нисбатан қоидани бузди. 

75-дақиқа. "Реал"нинг бурчак зарбасидан кейин "Шериф" тезкор қарши ҳужумга қочиб кетишига Кроос йўл қўймади.  

73-дақиқа. Олдинда анчайин оғир тақвим кутиб турган "Реал" ортиқча куч сарфлашни истамаяпти, мезбонлар эса тақдирга тан бергандек. Ўйин темпи бироз тушди. 

71-дақиқа. Марселонинг ўша машҳур рейди гувоҳига айландик, лекин охирги зарба кўнгилдагидек чиқмади. 

Себастьян Тиль жарима майдончаси ташқарисидан зарба берганди, тўп тўсинга тегиб қайтди. 

68-дақиқа. Чапдан Кестон Жульен узатган тўпни Траоре кучли зарб билан дарвозага йўллаганди, Куртуа қутқарди. 

66-дақиқа. "Реал" ўнг қанотдан олдинга ўтишга уриниб кўрди. Лукас Васкес дарҳол ўйинга киришиб кетди.  

65-дақиқа. Ўзгаришлар! Алаба ўрнига Начо, Дани Карвахаль ўрнига Лукас Васкес майдонга тушди. 

63-дақиқа. Себастьян Тилнинг бурчакдан узатган тўпини Густаво Дуланто дарвозага тўғрилаб юбориши мумкин эди, унга Куртуа ҳам ҳалал беролмаганди, лекин мезбонлар етакчиси мўлжални аниқ нишонга ола билмади.  

62-дақиқа. Давид Алаба ҳозиргина майдонга тушган Бобанга нисбатан қўполлик ишлатди.  

61-дақиқа. Ўзгариш! Имкониятдан фойдаланиб қолай деб Карло Анчелотти ҳам Ферлан Менди ўрнига Марселони ўйинга ташлади.  

60-дақиқа. Ўзгариш! Димитрис Коловос ўрнини Бобан Николовга бўшатиб берди.  

59-дақиқа. Ўзгариш! Бруно Соуза ўрнига Кестон Жульен тушди. 

"Реал"га мухлис бўлмаган ўзбекистонлик футбол ишқибозлари буёғига фақатгина Жасур Яхшибоев тушармикин ва тушса, бирор самарали ҳаракат амалга ошириб улгурармикин деб кутадилар. Ўйин тақдири узил-кесил ҳал бўлди деб, энди ишонч билан айтиш мумкиндек. 

55-дақиқа. ГООООООЛ! Карим Бенземадан дубль! Франциялик футболчи чемпионатда урмаган голларини бугун урмоқда.  

54-дақиқа. "Реал" навбатдаги ҳужумни уюштирмоқда.  

53-дақиқа. Яна фол, бу сафар Кроосга нисбатан қоида бузилди.  

52-дақиқа. "Реал"нинг ҳужуми Мендининг қўполлиги сабаб узилиб қолди.  

50-дақиқа. Ҳар икки қанотлардан ўтиб, марказга етиб келган тўпга "Шериф" вакили зарба берди, лекин ноаниқ. 

48-дақиқа. Дани Карвахаль рақибига нисбатан қоидани бузди.

"Шериф" иккинчи бўлимни фаолроқ бошлагандек. 

46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди! 

Бўлди, шу паллада ҳакам жамоаларни танаффусга таклиф қилди. 

45+1-дақиқа. ГООООООOЛ! Ажойиб комбинацияни Тони Кроос муносиб зарба билан якунлаб берди. Меҳмонлар биринчи бўлимдаёқ фарқни иккитага ошириб қўйишди. Мезбонлар тўп дарвоза чизиғини кесиб ўтмаганди дея эътироз билдирганига жавобан ҳакам махсус соатини кўрсатди.   

45-дақиқа. Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 1 дақиқа қўшиб берилди.  

44-дақиқа. Криштиано тўп учун курашда Кроосга нисбатан қўпол ўйнади. 

43-дақиқа. Ҳозир бир дақиқа ичида ҳар икки жамоа ўта хавфли вазиятга эга бўлиши мумкин эди, аммо ҳар сафар тўп оширишдаги хатолар сабаб ҳимояланаётганлар тўпни олиб қўяверди. 

41-дақиқа. Ҳимоячилар ҳужумда... Ферлан Мендининг узатмасидан Дани Карвахаль гол уришига сантиметрлар етмади. 

40-дақиқа. "Шериф" вакили оддий вазиятда тўпни майдон ташқарисига йўллади. 

38-дақиқа. "Шериф" анчадан буён биринчи бор катта куч билан, кўпчилик бўлиб ҳужумга келди, бироқ охирги зарбага аниқлик етишмади.  

35-дақиқа. "Реал" тўпни ўз назоратида ушлаб турибди.  

33-дақиқа. Винисиус тўп рақибга тегиб, майдондан чиқиб кетганига ишончи комил, лекин ҳакамнинг фикри бошқачароқ.

30-дақиқа. ГООООООЛ! Давид Алаба ҳисобни очмоқда. Тўп йўл-йўлакай ҳимоячи оёғига тегиб, йўналишини бироз ўзгартирган ва бу дарвозабонни чалғитиб қўйганини ҳам эътироф этиш зарур.  

28-дақиқа. Каземирога нисбатан жарима майдончаси ёнгинасида қоида бузилди. Хавфли нуқта ва "Реал" футболчилари ҳисобни очиши мумкин.

Ўз навбатида олдинда "Шериф"дан фақатгина Адама Траоре қоляпти ва у Алаба-Милитао жуфтлиги билан курашда устун келиши қийин бўляпти. 

26-дақиқа. Бугун мезбонлар Карим Бензема ва шерикларига ўйлашга, қулай имкон яратишга умуман вақт қолдирмасликка уринишмоқда.   

24-дақиқа. Иккинчи тўлқин билан давом этган ҳужум, дарвозабон майдончаси томон йўлланган тўпга Бензема зарба берди, аммо унга рақиблардан кўра кўпроқ Каземиро ҳалақит қилиб қолди ва Карим мўлжалда адашди. 

23-дақиқа. Бу сафар ҳам Родриго фаоллик кўрсатди, лекин учинчи рақиб тўпни унинг оёқлари остидан тепиб юборди.

19-дақиқа. Родриго тўпни олдиргач, меҳмонлар жамоавий прессинг уюштириб уни тезда қайтариб олишди, лекин рақиб ҳимоясини ёриб ўтишнинг ҳозирча имкони бўлмаяпти. 

18-дақиқа. Хавфли вазият! Ўнг қанотдан ривожлантирилган ҳужумни Родриго аниқ зарба билан якунлаб берди, бироқ Атанасиадис ишончли ҳаракат қилди.  

16-дақиқа. Тўпни қайтариб, эгаллашга муваффақ бўлган "Шериф" футболчилари хавфли қарши ҳужумга қочиб кетишларига Дани Карвахаль йўл қўймади. 

15-дақиқа. Винисиус жамоаси учун биринчи бурчак зарбасини ишлаб бермоқда.  

14-дақиқа. Родриго рақибини доғда қолдирганди, дарҳол йиқитилди.  

13-дақиқа. Яна мезбонлар бурчак зарбасини амалга оширди, аммо бу сафар ҳам наф чиқара олишмади ва ҳужумни бошидан бошлашга тўғри келмоқда.   

Карим Бензема тўпни қайтаришда фаоллик кўрсатди. 

12-дақиқа. Ферлан Менди тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишга мажбур бўлди. Бурчак зарбаси. 

11-дақиқа. Давид Алаба тўпга ета олмади ва ўйин қоидасини бузди.

Такрорий лавҳа чиндан француз дарвозага ҳимоячилардан кўра яқинроқлиги кўринди.  

10-дақиқа. ГООООООЛ! Карим Бензема чаққонлик қилиб, қайтган тўпга биринчи бўлиб етиб келди, лекин ўйиндан ташқари ҳолат...   

8-дақиқа. Хавфли вазият! Родригонинг фаоллигидан кейин рақиб жарима майдончасида хавфли вазият юзага келди, лекин ҳимоячилар амаллаб тўпни қайтаришди.   

6-дақиқа. Тўп учун кураш кечмоқда ва тўп гоҳ у жамоага, гоҳ бунисига ўтмоқда.  

5-дақиқа. "Шериф" қўрқмай тўпни дарвозабони билан ўйнаб, ҳимоядан олиб чиқишга уринди, аммо марказга яқин ҳудудда уни барибир олдириб қўйди.  

4-дақиқа. Узатмадан кейин ҳимоячилар тўпни осонлик билан қайтаришди. 

3-дақиқа. Ферлан Менди қанотда рақибини ўтказиб юбормаслик учун қоидани бузди. Ҳакам жарима зарбаси белгилади. 

"Шериф" мезбон сифатида илк дақиқани фаол ўтказди ва ҳужум уюштиришга ҳам улгурди, аммо зарбагача иш етиб бормади. 

1-дақиқа. Ўйин бошланди!

Футболчилар майдонга чиқиб келишмоқда. 

Жамоаларнинг асосий таркиблари маълум бўлиб улгурган. Ҳозирча ҳамюртимиз Жасурбек Яхшибоев захира ўриндиғида қолдирилди. Лекин у албатта майдонга тушади деб умид қиламиз ва балки яна "Қироллик клуби" дарвозасини ишғол қилишни ҳам уддалар. 

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика