UZ

Сўнгги янгиликлар

14:245 та сэйв қилган посбон, собиқ клубини жазолаган ҳужумчи — Суперлигада 2-тур лауреатлари  0 13:54Исмоилов, Ортиқбоев, Перица ва Ҳамдамов — Суперлига 2-тур рамзий терма жамоаси  5 13:01"Барселона" "Рома" марказий ҳимоячисини нишонга олди  1 12:07“Ғалаба қозонишимизга ишончим комил”. Куртуа EЧЛда "Ман Сити"дан ўтиш учун "Реал"га нима кераклигини айтди  30 11:14“Металлург" ПФК байрам муносабати билан хотин-қизларни табриклади  0 10:47"Реал Мадрид"ни бошқариш учун асосий номзод номи маълум бўлди  6 10:20Роберт Левандовски "Барселона"даги келажаги ҳақида баёнот берди  5 09:50"Манчестер Юнайтед" икки ўйинчини сотиб, 80 миллион евро ишлаб топишни режалаштирмоқда — Романо  3 09:17The Telegraph нашри "Арсенал" ёзда сотиб юбориши мумкин бўлган футболчилар номини маълум қилди  3 08:55Суперлига. "Хоразм" – ОКМК 1:0   1 08:50"Манчестер Юнайтед" Рэшфорд ўрнига ПСЖ вингерини сотиб олмоқчи — Sport.es  1 07:54"Жамоани елкасида судраб келмоқда". "Реал" мураббийи Арбелоа Вальверде ҳақида  17 07:25"Интер Майами" эгаси Лионел Мессининг клубдаги йиллик маошини айтди  6 07:00ЛаЛига. "Сельта" - "Реал Мадрид" 1:2  1 02:55ЛаЛига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Сельта"ни қийинчилик билан мағлуб этди  50

"Тошкент грандларининг мухлислари синфдошларимдан ҳам камроқ!" Янгиликлар

"Тошкент грандларининг мухлислари синфдошларимдан ҳам камроқ!"

"Локомотив" май ойининг 11-санасида "Металлург"ни қабул қилиб, 1:3 ҳисобида имкониятни бой берган эди (Суперлига, 8-тур).

Ўша куни стадионга анча барвақт борганим ёдимда. Ўйингоҳга мухлислар оқимининг камлиги туфайли ижтимоий тармоққа ҳазил "пост" жойлашга ҳам улгургандим.

Маълумот учун, Жасур Абдураимов шогирдларининг ғалабаси билан тугаган баҳсдан кейин эълон қилинган маълумотларда "Локо" — "Металлург" учрашувига 970 нафар футбол ишқибози келгани айтилган.

Орада бир муддат мухлисларнинг стадионга келишига тақиқ қўйилганди. 19-тур олдидан чекловлар юмшатилиб, рухсат берилди. 

Шубҳасиз, бу турнинг марказий ўйини "Локомотив" ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги Тошкент дербиси эди.

Бунёдкор

Хуршид Ғиёсов - 34', Хуршид Ғиёсов - 90', Миржаҳон Мираҳмадов - 90'

Суперлига. 19-тур

21/09/2021, 19:00

2
:
3
Тугади

Локомотив

Темурхўжа Абдухолиқов - 24', Ғуломҳайдар Ғуломов - 58'

45'
90'
34'  Хуршид Ғиёсов
34'  Лутфулла Тўраев
90'  Хуршид Ғиёсов
90'  Миржаҳон Мираҳмадов
90'  Лутфулла Тўраев
24'  Темурхўжа Абдухолиқов
58'  Ғуломҳайдар Ғуломов

Ўйин ҳақиқатан дерби номига муносиб ўтиб, "Бунёдкор"дан ажойиб камбэк кўрдик. Лекин кўнгилни хира қилган томони мухлисларнинг стадионга ташрифи бўлди. Ўзбекистон Суперлигасининг марказий ўйинини 73 нафар ишқибоз стадиондан кузатган. Юқорида айтганимдек, мен мактаб даврида 3 та синфда ўқиганман ва 90 дан ортиқ синфдошим бор...

Бу ҳолатни оқлайдиган ягона сабаб бор: ўйиннинг Олмалиққа кўчирилиши пойтахтлик мухлисларга ноқулай бўлди. Лекин Микаэл Секейра жамоаси 20-турни Тошкент шаҳрида ўтказгани ва стадионга фақатгина 355 томошабин йиға олганини инобатга олсак, ҳеч қандай баҳонага ўрин йўқ. 

Илк бор. ЎзПФЛ, "Реал Мадрид", "Насаф" ва Шомуродов...

Муаллиф :
Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика