UZ

Сўнгги янгиликлар

20:01Карло Анчелотти Куртуа "Кадис"га қарши майдонга тушиши мумкинлигини тасдиқлади  0 19:39"Арсенал" кўрикка МЛСдан дарвозабонни таклиф қилди  0 19:17"Лейпциг" Хави Симонсни яна бир йил ўз сафида олиб қолмоқчи  0 18:54"Байер" ҳимоячиси "Бавария"га ўтиши мумкин  1 18:36Тиаго Силванинг кейинги жамоаси номи маълум бўлди  1 18:17Вирджил ван Дейк: "Эвертон"га қарши учрашувдагидек ўйин кўрсатсак, чемпион бўлолмаслигимиз аниқ"  5 17:55Анчелотти: "Барселона"да қолиш — Хави учун тўғри қарор"  15 17:36Энцо Фернандес учун мавсум якунланди  3 17:09Беллингем ва Родриго "Реал Сосьедад"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  4 16:55Саад Ал-Шеҳри: "Ушбу мусобақадаги таркибимиз, икки йил аввал чемпионликни қўлга киритган таркибимиздан кучлироқ"  22 16:28Футбол олами. 16:0, "Динамо" - "Насаф" 3:3 ва бошқа ўйинлар: Ўзбекистон кубоги 2-тури ҳақида батафсил   0 16:19Энди расман: Лапорта Хави янги мавсумда ҳам "Барселона"да қолишини маълум қилди  16 16:00"Челси"нинг икки футболчиси ёзда Саудия Арабистонига кўчиб ўтиши мумкин   4 15:31Осиё Кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  10 15:09Ўзбекистон кубоги. 3-тур расмийлари маълум  6

Иродали ғалабага эришган "Реал" — Ла Лига етакчиси! Янгиликлар

Иродали ғалабага эришган "Реал" — Ла Лига етакчиси!

Испания чемпионатининг 5-туридан ўрин олган "Валенсия" — "Реал Мадрид" учрашуви бўлиб ўтди.

"Валенсия" — "Реал Мадрид" 1:2
20 сентябрь, 00.00, "Месталья" ўйингоҳи
Голлар: 1:0 – 66 Дуро, 1:1 – 86 Винисиус Жуниор, 1:2 – 88 Бензема.

"Валенсия" – Мамардашвили, Тьерри Коррейя (Тони Лато, 23), Габриэл Паулиста, Альдерете, Фулькье, Солер (Муса, 15), Гильямон, Васс, Гедеш (Элдер Кошта, 79), Макси Гомес (Рачич, 80), Дуро (Маркос Андре, 79).

"Реал Мадрид" – Куртуа, Карвахаль (Васкес, 26), Алаба, Милитао, Начо, Вальверде (Иско, 78), Модрич (Родриго, 67), Каземиро (Камавинга, 67), Бензема, Азар (Йович, 78), Винисиус Жуниор.

Огоҳлантиришлар: Габриэл Паулиста (39), Каземиро (45), Начо (56), Родриго (81), Винисиус Жуниор (90), Камавинга (90).


Валенсия

Уго Дуро - 66'

Примера Дивизион . 5-тур

20/09/2021, 00:00

2
:
1
Тугади

Реал Мадрид

Винисиус Жуниор - 86', Карим Бензема - 88'

Стадион: Estadio Mestalla, 26689 томошабин

Бош ҳакам: Pablo Gonzalez

45'
90'
15'  Карлос Солер (Юнус Муса)
23'  Тьерри Коррейя (Тони Лато)
39'  Габриэль Паулиста
66'  Уго Дуро
79'  Гонсалу Гедеш (Элдер Кошта)
79'  Уго Дуро (Маркос де Соуза)
80'  Макси Гомес (Урош Рачич)
26'  Даниэль Карвахаль (Лукас Васкес)
45'  Каземиро
56'  Начо Фернандес
67'  Лука Модрич (Эдуардо Камавинга)
68'  Каземиро (Родриго)
78'  Эден Азар (Лука Йович)
78'  Федерико Вальверде (Иcкo)
81'  Родриго
86'  Винисиус Жуниор
86'  Карим Бензема
88'  Карим Бензема
88'  Винисиус Жуниор
90'  Винисиус Жуниор
90'  Эдуардо Камавинга


Ла Лига мусобақа жадвали ва тўпурарлар рўйхати билан танишинг!



Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди. 

ЯНГИЛАШ


Бўлди, ҳакамнинг финал ҳуштаги чалинди! Иродали ғалабага эришган "Реал" — Ла Лига етакчиси!

Куртуа яна бир бор жарима майдончасига йўлланган тўпни Милитао боши билан кўтариб бергач, чиқиб эгаллаб олди. 

Қанотдан узатилган тўпни Тибо Куртуа эгаллаб олди.

"Валенсия" энди бор кучи билан олдинга ўтишга ҳаракат қиляпти. 

90-дақиқа. Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди!  

Винисиусдан голли узатма. Унинг ҳаводан оширган тўпини ҳимоячилар ва посбон қуршовида бўлган Карим боши билан дарвозага тўғрилаб қўя олди. 

89-дақиқа. ГООООООООЛ! Энди Карим Бенземанинг навбати келганди ва у жамоасини олдинга олиб чиқди!  


86-дақиқа. ГОООООООООЛ! Винисиус ҳисобни тенглаштирди! Меҳмонларга рикошет ёрдам бериб юборди. 

84-дақиқа. "Реал" ҳимоядан амаллаб тўп билан чиқиб олди.  

Мезбонлар устози Бардалас учун эса вақт тўхтаб қолгандек.  

Бу орада Лато ўрнидан тургунча бир дақиқа ўтди. Модрич ва Каземиро ғамгин нигоҳлар билан майдонга тикилган. 

81-дақиқа. Огоҳлантириш! Родригога сариқ карточка кўрсатилди.  

78-дақиқа. Ўзгаришлар! "Валенсия"да Гонсало Гедеш ўрнини Элдер Кошта, Уго Дуро ўрнига Маркос Соуза ҳамда Макси Гомес ўрнига Урош Рачич майдонга тушди.

78-дақиқа. Ўзгаришлар! Азар ўрнига Йович, Феде Вальверде ўрнига эса Иско.    

75-дақиқа. Бенземанинг зарбаси аниқ, лекин кучсиз чиқди... Мамардашвили ўз ўрнида.  

Бурчак зарбасидан кеийн Родриго рақиб дарвозасини ишғол қилиши мумкин эди, аммо унга аниқлик етишмади.  

73-дақиқа. Гол ўтказиб юборгач, "Реал" ўйини шу қадар тезлашдики, камералар ҳам зўрға улгуряпти.  

69-дақиқа. Бензема қулай нуқтага чиқиб бориб, зарба йўллади, аммо тўғри дарвозабонни пойлади Карим. 

68-дақиқа. ЎзгаришларКаземиро ва Модрич ўринга Камавинга ҳамда Родриго тушди.  

66-дақиқа. ГОООООООЛ! "Валенсия" ҳисобни очди! Ҳимоячиларнинг сусткашлиги оқибатида тўп Уго Дурога бориб тушди ва ҳужумчи рақибни кечирмади. 

64-дақиқа. Винисиус омадини синаб кўрди, аммо тўп тўғри дарвозабоннинг қўлига бориб тушди.  

60-дақиқа. Энди "Реал" рақибга босим уюштириб, кетма-кет ҳужумлар уюштирмоқда.   

56-дақиқа. Огоҳлантириш! Тўп йўқ жойда рақибга қарата кескин ҳаракат қилган Начога сариқ карточка кўрсатилди.  

54-дақиқа. Уго Дуро қулай имкониятдан фойдалана олмади.  

52-дақиқа. Наҳотки Лука Модрич чарчаган бўлса... Шунақаси ҳам бўладими? Ҳозир хорватиялик футболчи нисбатан оддий вазиятда тўп назоратини йўқотди ва майдондан чиқариб юборди.    

50-дақиқа. Хавфли вазият! Юнус Муса ўнг қанотидан катта тезликда жарима майдончасига ёриб кирди ва Гонсало Гедешга аниқ узатмани амалга оширди, аммо португалиялик футболчига аниқлик етишмади.   

49-дақиқа. Лука Модрич тўпни Вальвердега бериб, жарима майдончасида қайта қабул қилмоқчи эди, рақиб футболчиси бунга йўл қўймади. 

47-дақиқа. Ўз навбатида "Реал" тезкор қарши ҳужум уюштиришни ният қилганди, лекин ўхшамади.  

Дарҳол хавфли вазият ва Куртуадан яна бир сейв. Умуман олганда биринчи бўлимда "Валенсия" анча ишонч билан ўйнади ва рақибдан умуман қўрқмаётгани сезилиб турди.

46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди! Уни мезбонлар бошлаб беришди.  

Футболчилар майдонга қайтишди.

Шу тариқа, биринчи бўлим якунига етди ва биз ҳам бироз дам оламиз. 

Жаримадан йўлланган зарба кучли, аммо бирозгина ноаниқ бўлди. 

45+4-дақиқа. Огоҳлантириш! Каземиро аввал тўпга етди кейин, лекин рақиб оёғига зарба бергани учун сариқ карточка ишлаб олди.  

45-дақиқа. Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.  

44-дақиқа. "Валенсия" бурчак зарбасидан самара чиқара олмади.  

43-дақиқа. Вальверде ўнг қанотдан жарима майдончасига ёриб кирди ва тўпни дарвоза томон йўллади, посбон ўз ўрнида. 

42-дақиқа. Каземиро қоида бузди. Узатма ва Габриэль Паулистанинг бош билан зарбасидан кейин Куртуа жамоасини қутқариб қолди.   

41-дақиқа. Таъкидлаш лозим, "Валенсия" биринчи бўлимда рақибга нисбатан агрессивроқ ҳаракат қилмоқда ва "Реал"га тўп билан муомалада бўлиш учун бўш зоналарни деярли қолдирмаяпти.

39-дақиқа. Огоҳлантириш! Винисиусга нисбатан қўполлик учун Габриэль Паулистага сариқ карточка кўрсатилди. 

36-дақиқа. Аввалига Васкес, кейин Бензема охиригача ўйнашди ва тўпни "Реал"да сақлаб қолишди, аммо рақиб ҳимоячилари ҳам якуний зарба йўлини тўсишга улгуришди. 

34-дақиқа. Тўпни олдинга ошираётганида Эдер Милитаога нисбатан қоида бузилди.  

32-дақиқа. Тезкор ҳужумни Азар ривожлантирди ва тўпни Каземирога ташлаб берди, бразилиялик ярим ҳимоячининг кучли зарбасидан кейин дарвозабон жойни тўғри танлагани аён бўлди.   

29-дақиқа. Баҳсли вазият... "VAR"ни кутамиз деди бош ҳакам. Давид Алаба тўп учун курашда Макси Гомесга нисбатан қўполлик ишлатдими ёки йўқ, деган саволга жавоб топишимиз зарур.   

Узатмадан кейин тўп тўғри Куртуанинг қўлига бориб тушди.

27-дақиқа. Начо тўпни қайтараётганида Макси Гомесга нисбатан хавфли ҳаракат қилди деб топилди. Стандарт вазият. 

26-дақиқа. Ўзгариш! Яна бир мажбурий ўзгариш. Бу сафар Дани Карвахаль жароҳат сабаб ўйинни давом эттира олмайдиган бўлди ва унинг ўрнини Лукас Васкес эгаллади.  

25-дақиқа. Бензема билан девор услубида ўйнаб жарима майдончасига ёриб кирган Азар ўйиндан ташқари ҳолатдалиги маълум қилинди.   

23-дақиқа. Ўзгариш! "Валенсия" ҳали 30 дақиқа ўйнаб улгурмай, иккинчи футболчисидан айрилмоқда. Жароҳат олган Терри Корреа ўрнига Тони Лато ўйинга қўшилди. 

22-дақиқа. Энди Азар билан курашдан кейин Терри Корреа ўйинни давом эттира олмаслиги мумкин.  


20-дақиқа. Модричдан тўпни қабул қилиб олган Винни техник ҳаракатидан кейин рақиб оёғига чалиниб, йиқилиб тушди, бироқ ҳакам ҳеч нима бўлмаганини таъкидлади.  

19-дақиқа. Тўпни йўқотган "Қироллик клуби" аъзолари дарҳол курашга киришиб, рақиб ҳужумини тўхтатишга муваффақ бўлди.   

17-дақиқа. Ортга қайтган Винисиус тўпни олиб қўйди, аммо жамоасининг ҳужуми ривожланмай узилиб қолди.  

16-дақиқа. Каземиронинг хатосидан кейин мезбонлар яхши имкониятга эга бўлишлари мумкин эди, аммо Макси Гомес Васснинг пасини тушунмади.  

15-дақиқа. Ўзгариш! Карлос Солер ўрнига Юнус Муса тушди.  

14-дақиқа. "Валенсия" сардори Карлос Солер ўйинни давом эттира олмайдиган бўлди... Мажбурий ўзгариш.  

13-дақиқа. Терри Корреа Винисиусдан осонлик билан тўпни олиб қўйди, бразилиялик ўзига нисбатан ўйин қоидасини бузишганини барчага уқтирмоқчи.  

Бурчак зарбасидан кейин Милитао шериги якуний зарбани беришини кутганди, аммо бундай бўлиб чиқмади.  

11-дақиқа. Мезбонларнинг узоқ давом этган босимидан чиққан "Реал" вакиллари зарба йўллай олишди, аввалига посбон тўпни қайтарди, кейин ҳимоячилар уни майдон ташқарисига йўллашди.   

9-дақиқа. Тезлигини ишга солган Винисиусга зарба учун имкон қолдиришмади.  

8-дақиқа. "Валенсия" тўпни назорат қилмоқда.  

6-дақиқа. Чап қанотда бошланган ҳужум ўнг томонга кўчди, лекин Карвахалнинг узатмасини ҳимоячи "ўқиди". 

4-дақиқа. Карим Бенземага майдон марказидан узатма амалга оширилди, лекин ноаниқ.  

2-дақиқа. "Реал", аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, Вальверде ҳужумга ўтишга ҳаракат қилиб кўрди, аммо ниятига ета олмади. 

Дарҳол олдинга интилган мезбонлар биринчи бурчак зарбасини ишлаб олишди. Бироқ стандарт вазиятдан "кўршапалаклар" самара чиқара олишмади, Азарга нисбатан қоида бузилди.

1-дақиқа. Ўйин бошланди!

Эсдалик учун сурат, ўйиндан олдинги расмиятчиликларни ўтказиб олдик, энди ўйинни бошласа ҳам бўлади.  

Ҳар икки жамоа асосий таркиб вакиллари майдонга тушиб келишди. 

Бу ўйин қандай ҳисоб ва натижа билан якунланишидан қатъий назар, жамоалардан камида биттаси етакчи "Атлетико Мадрид"ни биринчи ўриндан пастроққа тушириб қўяди. Ишонмасангиз жадвалга қаранг. 

Жамоаларнинг асосий таркиблари маълум бўлиб улгурган. 

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика