UZ

Сўнгги янгиликлар

01:05Ла Лига. "Барселона" – "Атлетико" (онлайн ҳисоб)  12 00:57Винисиус ва "Реал" ўртасидаги шартнома бўйича музокаралар тўхтаб қолди  0 00:40АПЛ. "Фулхэм" – "Манчестер Сити" (онлайн ҳисоб)  9 00:35"Арсенал" Эдегорнинг ўрнига "Манчестер Юнайтед"дан Майну трансферини амалга ошириши мумкин  2 00:10Ўзбекистонлик ҳакамлар халқаро мусобақасида ишлайди  0 00:08АПЛ. "Ньюкасл" – "Тоттенхэм". Бошланғич таркиблар аниқ.  0 23:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқиб қолди  0 23:45Мактоминей футболчилар талқини бўйича А Сериянинг ўтган мавсумидаги энг яхши ўйинчиси деб тан олинди  1 23:21Винисиус "Жирона"га қарши ўйинда ҳакамни ҳақорат қилгани маълум бўлди  2 22:52Расман: "Сўғдиёна" уч нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 22:35Туркия кубоги. Алиқулов ассист қайд этган ўйинда "Ризеспор" "Пендикспор"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:10Игорь Сергеев – Суперлигада йил футболчиси!  14 21:40Де Йонг "Атлетико"га қарши ўйнамайди  3 21:12Расман: "Бунёдкор" Билолхон Тошмирзаев билан шартнома имзолади  1 20:45Рауль "Реал"га қайтиш истагини билдирди  3

А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Милан"ни мағлуб эта олмади Янгиликлар

А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Милан"ни мағлуб эта олмади

Теглар :  ЮвентусМилан
Италия чемпионатининг 4-туридан ўрин олган "Ювентус" — "Милан" учрашуви якунланди.

"Ювентус" — "Милан" 1:1

19 сентябрь, 23.45, "Альянц Стэдиум"

Голлар: 1:0 – 4 Мората, 1:1 – 76 Ребич.

"Ювентус": Шченсни, Данило, Кьеллини, Бонуччи, Алекс Сандро, Куадрадо (Кьеза, 72), Рабьо, Локателли, Бентанкур, Мората (Кин, 66), Дибала (Кулусевски, 79).

"Милан": Меньян, Томори, Кьер (Калулу, 36), Романьоли, Эрнандес, Кессиэ (Беннасер, 64), Салемакерс (Флоренци, 63), Тонали, Ребич, Рафаэл Леау, Браим Диас (Мальдини, 90).


Огоҳлантиришлар: Дибала (65), Тонали (65).


ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди! Жамоалар муроса кўчасини танлади.

92. Ўзгариш. "Милан" таркибида Малдини Диас ўрнига майдонга тушди.

90. Учрашувга 3 дақиқа қўшиб берилди.

89. Калулу дебют ўйинида фаол ҳаракат қилмоқда. У томон оширилган тўпни сал бўлмаса Кьеллини ўз дарвозасига жойлаб қўйиши мумкин эди. Посбон ҳушёрликни йўқотмади.

86. Хавфли вазият! Калулу! Рақиб жарима майдонига кириш калитини топган меҳмонлар навбатдаги гол сари яқинлашганди. Шченсни "Юве" жонига оро кирди.

84. Роналду "Манчестер"да истаганича гол урмоқда, туринликларда эса етакчи топилмаяпти.

83. Ребичдан зарба! Чап қанотдан жарима майдонига кириб борган футболчи дублни расмийлаштириши мумкин эди. Зарба кучли бўлса-да, ноаниқ кетди.

79. Мезбонларда ўзгариш. Кулусевски Дибала ўрнига ўйинга қўшилди.

Тоналининг бурчакдан узатган тўпига Ребич ҳимоячилардан илдамроқ ҳаракат қилган ҳолда бош билан дарвозага йўллади. Дарвозабон эса томошабин вазифасини бажарди.

76. Гоооооооол!!! Ребич! Ҳисоб тенглашди! Миланликлар юқоридаги сўзларимизни эшитишди чамаси.

74. Зарба! Данило ўз ҳисобига гол ёзиб қўйиши мумкин эди, "Милан" посбони тўпни қайтарди. "Россонерлар"да шижоат етишмаяпти.

72. Ўзгариш: Киеза Куадрадо ўрнига майдонга тушди.

69. Зарба! Леау яхши зарба берди, бироз ноаниқ.

68. Дибала дарвозабоннинг олдинга чиқиб кетганидан фойдаланиб, тўпни дарвозага жойлаб қўймоқчи бўлди, зарбаси эса кучли бўлмади.

66. "Ювентус"да ўзгариш: Мората ўрнига Кин майдонга тушди.

65. Огоҳлантириш. Дибала ва Тонали огоҳлантирилди.Пауло майдон марказида қўполлик ишлатганди. Жанжал келиб чиқиши олдини олган ҳакам икки футболчини жазолади.

63. Ўзгариш! "Милан" таркибида биратўла икки футболчи алмашмоқда: Флоренци Салемакерс ўрнига, Беннасер эса Кессиэ ўрнига майдонга тушмоқда.

62. Диас жарима майдонига комбинациялар орқали кириб борганди, "Юве" ҳимоячилари уни "зарарсизлантирди".

59. Тео олисдан дарвозани нишонга олиб кўрди, зарбаси анча ноаниқ кетди. "Милан" ҳужумларида охирги нуқтани қўядиган футболчи топилмаяпти.

57. Майдон марказида "таэквондо" жанги. Томори ва Рабьо тўнашди. "Кекса сеньорлар" футболчиси жабрланувчи ролида қолди.

53. "Милан"нинг ҳужуми якунига етмай қолди. Тео бошлаган ҳужум ўнг қанотдан давом эттирилди. Бироқ жарима майдонига оширилган тўп тўғри дарвозабон қўлларига бориб тушди.

50. ЗАРБАА. Рабио яхши кириб борди ва зарба йўллади, аммо ноаниқ

Иккинчи бўлим бошланди

Биринчи бўлим якунланди 

Ҳакам биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берди

43. ЗАРБАА. Яна Тонали рақиб дарвозасини "ўққа" тутмоқда. Бу сафар унинг зарбаси ноаниқ

42. Меҳмонлар ярим ҳимоячиси Тонали бугунги учрашувда анча асабий ўйин кўрсатмоқда. Ҳар бир хуштакка ўз фикрини билдирмоқда.

36. Ўзгариш: Симон Кьер жароҳат олиб майдони тарк этди, унинг ўрнига Пьер Калулу майдонга тушди

27. ЗАРБА. Дибала жаримадан тўпни узатди, Бонуччининг боши билан берган зарбаси ноаниқ

24. ЗАРБАА. Тонали узоқдан кучли ва аниқ зарба йўллади, аммо тўп тўғри мезбонлар дарвозабонинг қўлига келиб тушди

Учрашувнинг дастлабки 20 дақиқаси якунланди. Ҳозирча тўлиқ устунлик мезбонлар томонидан. "Милан" футболчилари шокда...

18. ЗАРБААА. "Ювентус" рақибни "босиш"ни бошлади. Дибаланинг кучли зарбасини Майк Меньян қайтармоқда

16.  ЗАРБААА. Сандронинг қанотдан узатган тўпига Мората оёқ қўйди, меҳмонлар дарвозабони тўпни бурчакка чиқариб юборишга эришди

12. Дибала бурчак зарбасини амалга оширди, бироқ Кьеллини боши билан зарба йўллай олмади

"Милан" бурчак зарбасини амалга ошириди, бироқ туринликлар ҳимоячиси Сандро эгаллаб олди ва Дибалага узатди. Аргентиниялик эса Моратани дарвозабон билан бирга бир чиқариб юборди. Испаниялик ҳужмчи эса ўз имкониятидан унумли фойдаланади

4. ГООООООООООООЛ. Мората ҳисобни очмоқда

УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

Ювентус

Альваро Мората - 4'

Серия А . 4-тур

20/09/2021, 00:45

1
:
1
Тугади

Милан

Анте Ребич - 76'

Стадион: Allianz Stadium, 18785 томошабин

Бош ҳакам: Daniele Doveri

45'
90'
4'  Альваро Мората
4'  Пауло Дибала
65'  Пауло Дибала
66'  Альваро Мората (Мойзе Кин)
72'  Хуан Куадрадо (Федерико Кьеза)
79'  Пауло Дибала (Деян Кулусевски)
35'  Симон Кьер (Пьер Калулу)
63'  Алексис Салемакерс (Алессандро Флоренци)
63'  Франк Кессье (Исмаэль Беннасер)
65'  Сандро Тонали
76'  Анте Ребич
76'  Сандро Тонали
90'  Браим Диас (Даниэль Мальдини)

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика