UZ

Сўнгги янгиликлар

02:45А Серия. "Милан" ва Рома" ўртасидаги ўйин тақдирини битта гол ҳал қилди  4 01:51Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида ақлбовар қилмас камбэк қайд этилди  2 00:52Холанд жорий мавсум "Ман Сити" ва Норвегия терма жамоаси сафида 16 ўйинда 26 та гол урди  0 00:30Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Эльче"ни мағлуб этди  21 23:28АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Борнмут"ни мағлуб этди, Ҳусанов ўйинда иштирок этмади  17 22:30Суперлига. "Қўқон-1912" "Машъал"га мағлуб бўлди, "Сўғдиёна" эса "Қизилқум"ни йирик ҳисобда енгди.  0 22:22"Нефтчи" ўз уйида "Сурхон"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:12"Насаф" — "Ал Ваҳда" ўйини ҳакамлари маълум бўлди  6 22:00"Шўртан" Про лигага тушиб кетди  5 21:46"Ал-Ҳалдия" - "Андижон" ўйинини кореялик ҳакамлар бошқаришади  6 21:35Суперлига. "Нефтчи" - "Сурхон" 2:1  0 21:26Рўзиқул Бердиев: "Эртага мазмунли ўйин эмас, натижа учун ҳаракат қилсак тўғри бўлади"  22 20:54Иван Бошкович: "Кам гол ўтказаётган жамоага 3 та урдик"  3 20:37Акмал Рустамов: "Қизилқум"да тенг кучли иккита таркиб йўқ"  1 20:31Жозе Мораеш: "Насаф"нинг салбий натижалари зич тақвим билан боғлиқ"  11

АПЛ. "Лондон дербиси"да йирик ҳисоб қайд этилди Янгиликлар

АПЛ. "Лондон дербиси"да йирик ҳисоб қайд этилди

Мазкур саҳифада Англия чемпионати 5-турининг марказий ўйини матнли тарзда трансляция қилинди.

Тоттенхэм

Премьер-лига . 5-тур

19/09/2021, 21:30

3
:
0
Тугади

Челси

Тиаго Силва - 49', Н'Голо Канте - 57', Антонио Рюдигер - 90'

Стадион: Tottenham Hotspur Stadium, 60059 томошабин

Бош ҳакам: Paul Tierney

45'
90'
62'  Танги Ндомбеле (Оливер Скипп)
62'  Джовани Ло Чельсо (Бриан Хиль)
83'  Кристиан Ромеро (Давинсон Санчес)
46'  Мэйсон Маунт (Н'Голо Канте)
49'  Тиаго Силва
49'  Маркос Алонсо
57'  Н'Голо Канте
57'  Матео Ковачич
70'  Кай Хаверц (Тимо Вернер)
80'  Тимо Вернер
90'  Антонио Рюдигер
90'  Тимо Вернер

Тоттенхэм – Челси 0:3 

19 сентябрь, 20.30, "Тоттенхэм Хотспур Стэдиум"

Голлар:

0:1 – 49 Тиаго Силва, 0:2 – 57 Канте, 0:3 – 90 Рюдигер.

Тоттенхэм – Льорис, Эмерсон, Дайер, Ромеро (Санчес, 83), Регилон, Хейбьерг, Алли, Ло Чельсо (Хиль, 62), Ндомбеле (Скипп, 62), Сон Хын Мин, Кейн.

Челси – Аррисабалага, Аспиликуэта, Тиаго Силва, Рюдигер, Кристенсен, Алонсо, Ковачич, Жоржиньо, Маунт (Канте, 46), Хавертц (Вернер, 70), Лукаку.

Огоҳлантиришлар:

Вернер (80).

САҲИФАНИ ЯНГИЛАШ

Пол Тирнинин ўйинни якунлаб берувчи ҳуштаги чалинди. "Челси" мухлисларини ажойиб ғалаба билан табрик этамиз.

90+2. Гооол! Антонио Рюдигер Вернернинг узатмасидан кейин ҳисобни йириклаштирди — 3:0.

90+1. Ковачич Льорис билан бирга-бир вазиятда тўпни посбоннинг ўзига тепди.

90. Учрашувнинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

86. Лукакунинг бош билан йўллаган зарбасини Льорис бартараф қилди.

82. Ҳужумни қайтаришда жонбозлик кўрсатган Уго Льорис шифокорлар ёрдамига муҳтож.

81. "Тоттенхэм" жарима майдони ичига қамалиб қолган. "Челси" рақибга ўйин бермаяпти.

80. Бриан Хилга нисбатан қўполлик қилган Тимо Вернерга сариқ карточка кўрсатилди.

78. Лукакудан қойилмақом ҳаракатлар. Бельгиялик футболчи Вернерни тўп билан таъминлади. Аммо немис тўпни бўйсиндиролмади.

77. "Тоттенхэм" уйғонолмаяпти. "Челси"нинг босими давом этмоқда. Стандарт кетидан стандартлар...

73. Кепа Аррисабалагага шифокорлар ёрдами керак...

71. "Аристократлар"да ўзгариш: Вернер Кай Хаверцни алмаштирди.

70. "Челси" тўп назоратига эътибор қаратмоқда.

63. "Тоттенхэм"да ўзгаришлар: Бриан Хиль ва Оливер Скипп Ндомбеле ва Ло Челсони алмаштирди.

57. Гоооол! Кантенинг зарбаси Эрик Дайерга тегиб дарвоза тўрига бориб тушди.

53. Даҳшат! "Челси"нинг штурми давом этади. Маркос Алонсонинг 3 метрдан берган зарбасини Дайер чизиқ устидан бартараф қилди.

50. Гооол! Алонсо бурчакдан узатган тўпни Тиаго Силва дарвоза тўрига ташлаб қўйди.

47. Уххх! Маркос Алонсонинг ўткир бурчак остидан йўллаган зарбасини Льорис қийинчилик билан бартараф қилди.

46. Иккинчи бўлим бошланди. "Челси"да ўзгариш бўлди: Маунт ўрнига Канте тушди.

45+2. Пол Тирнининг ҳуштаги чалинди. Танаффус!

Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

45. Ндомбеленинг қоши ёрилди шекилли. Шифокорлар қонни тўхтатишга ҳаракат қилиб кўришди.

40. Маунт Деле Аллидан майдон марказида тўпни олиб қўйди. Аммо қарши ҳужум амалга ошмади.

36. Ўйинда кескинлик ортмоқда. Энди Маркос Алонсо йиқитилди.

33. Кепа Аррисабалага ва Сон ўртасида тўқнашув юз берди. Кореялик футболчи майдонда ётибди.

24. Бу дақиқага келиб зарбалар сони "Челси" фойдасига: 6-4.

15. Лукаку ва Маунт ўртасидаги комбинация гол билан якунланиши мумкин эди. Аммо "Тоттенхэм" ҳимоячилари зарбани тўсиб қолишди.

8. Сон жарима майдони ичига ёриб кирди ва майдондан чиқиб кетди. Тўпни шерикларига узатишга улгурмади.

5. Кейннинг зарбасига жонли девор тўғоноқ бўлди. Яна бурчак зарбаси.

4. "Шпорлар" энди қулай нуқтадан жарима зарбаси тепишади.

2. Ўйин анча қизғин руҳда бошланди. "Тоттенхэм" футболчилари бурчак зарбаси ишлаб олишди.

1. Учрашув старт олди! Тўпни "Челси" футболчилари ўйинга киритиб беришди.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика