

Томонлар шартномани бекор қилиш бўйича келишувга эришишди.
Журналист Николо Скиранинг хабарига кўра, Пасторега шартнома бўйича қолган икки мавсумдан бирининг маоши тўлаб берилади - 4,5 млн евро.
Аргентиналик Рим клуби таркибида 2018/19 йилги мавсумдан бери ҳаракат қилади. У бу вақт давомида А Серия доирасидаги 30та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол уришга эришди.



