UZ

Сўнгги янгиликлар

23:05Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  10 22:31Данни Блинд "Аякс"ни тарк этади  0 22:02Расман: "Барселона" собиқ футболчиси Ашурматов ва Машариповнинг жамоадошига айланди  2 21:22U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Қирғизистон билан дуранг ўйнади  70 21:09Суперлига 21-тур ҳакамлари расмийлари маълум. Марказий тўқнашувни ким бошқаради?  3 20:30Интервью. Жоэль Кожо: "Динамо"га қайтишим мумкин эди, лекин "Истиқлол"ни фақат "Нефтчи" рози қила олди"  4 20:00УEФА 11 сентябрь куни "Вильярреал" – "Барселона" ўйини қаерда ўтиши ҳақида қарор қабул қилади  3 19:38"Барселона" футболчиси жароҳати сабаб терма жамоа ихтиёрини тарк этди  2 19:10МЮ собиқ футболчиси Англия эмас, Конго ДР шарафини ҳимоя қиладиган бўлди  0 18:26"Челси" "Барселона" футболчисидан умидини узмаган  1 17:54Луческу – терма жамоалар тарихидаги энг ёши катта мураббий  1 17:25U-17 халқаро мусобақаси. Ўзбекистон Канадани пенальтилар сериясига кўра мағлубиятга учратди  8 16:59Мбаппе Анрига етиб олди  5 16:35Ўзбекистон МТЖ Panini билан ҳамкорлик қилади   9 16:13ФИФА президенти CAFA Nations Cup финалига келади  10

АПЛ. МЮдан кичик ғалаба, Варандан ассист, Гринвуддан гол, Де Хеа қаҳрамон! Янгиликлар

АПЛ. МЮдан кичик ғалаба, Варандан ассист, Гринвуддан гол, Де Хеа қаҳрамон!

АПЛнинг 3-тури доирасидаги "Вулверхэмптон" - "Манчестер Юнайтед" баҳсининг матнли трансляциясини кузатиб боринг.

"Вулверхэмптон" – "Манчестер Юнайтед" 0:1

Гол: Гринвуд (80, 0:1).

"Вулверхэмптон" – Жозе Са, Семеду, Коуди (Гиббс-Уайт, 87), Саисс, Килмен, Марсал, Моутинью, Рубен Невеш, Хименес, Траоре (Фабиу Силва, 87), Тринкау (Поденсе, 70).

"Манчестер Юнайтед" – Де Хеа, Уан-Биссака, Варан, Магуайр, Шоу, Погба, Фред, Бруну Фернандеш, Санчо (Марсьяль, 72), Жеймс (Кавани, 53), Гринвуд (Далот, 89).

Огоҳлантириш: Бруну Фернандеш (44), Рубен Невеш (81), Саисс (84), Фред (84), Гиббс-Уайт (90+2), Погба (90+3).

Вулверхэмптон

Премьер-лига . 3-тур

29/08/2021, 21:30

1
:
0
Тугади

Манчестер Юнайтед

Мэйсон Гринвуд - 80'

Стадион: Molineux Stadium, 30621 томошабин

Бош ҳакам: Майк Дин

45'
90'
70'  Франсишку Тринкан (Даниэл Поденсе)
81'  Рубен Невеш
84'  Ромен Саисс
87'  Конор Коуди (Морган Гиббс-Уайт)
87'  Адама Траоре (Фабиу Силва)
90'  Морган Гиббс-Уайт
44'  Бруну Фернандеш
53'  Дэниел Джеймс (Эдинсон Кавани)
72'  Джейдон Санчо (Антони Марсьяль)
80'  Мэйсон Гринвуд
80'  Рафаэль Варан
84'  Фред
90'  Мэйсон Гринвуд (Диогу Дало)
90'  Поль Погба
90'  Диогу Дало

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди! "Вулверхэмптон" мавсумдаги учинчи ўйинида ҳам 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди. МЮ эса ҳисобидаги очколари сонини 7тага етказиб олди.

90+2. Негадир "Вулверхэмптон"да иштиёқ сўнгандек. Аммо ҳали ҳам кеч эмас. 

5 дақиқа қўшиб берилди.

89. Марсьялга қарши фол ишлатилди. МЮда стандарт.

87. Мезбонлар бир йўла икки ўзгаришни амалга оширди. Лаже энди нима қилиб бўлса-да, ўйинни қутқариб қолишни ўйламоқда.

84. Фред сариқ карточка олди. Умуман олганда у бугун яхши ўйин ўтказди.

80. ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛ!! ГРИНВУУУУУУДДДДД!! Унинг кучли зарбаси Санинг қўлига тегиб, дарвозага кириб кетди.

79. Фернандеш ақлли паси орқали Кавани рақиб посбони билан бирга бир ҳолатга чиқариб юборишни ўйлаганди. Са ўз жойини тарк этиб, тўпни жамоадошларига олиб берди.

75. ЗАРБАААААА!! Погбанинг зарбасини Са бурчакка чиқариб юборди.

72. Санчо ўрнига Марсьяль майдонга тушди.

70. ЗАРБАААААА!! Невешнинг чиройли зарбасини Де Хеа ушлаб олди!

69. ДЕ ХЕЕЕЕЕААААААА!!!! Шунчаки СУПЕР!!! Икки дахшатли сейв!!!

67. Тўп алмаштирилди. МЮ бурчак зарбасидан ҳеч нима чиқара олмади. 

64. Хавфли вазият бўлиши мумкин эди. Гринвуд тўпни очиқчасига қизғанди ва ажойиб имкониятни қўлдан чиқарди.

63. ЗАРБААААА!! Траоренинг оширган тўпини Тринкау кучли зарба билан дарвозага жойлаб қўйиши керак эди. Аммо португалиялик футболчи тўпга мослаша олмади.

58. ЗАРБААААА!! МЮда ниҳоят илк аниқ зарба. Фреднинг кучли зарбасини Жозе Са икки уринишда ушлаб олди.

53. МЮ мухлислари кутган Кавани майдонга тушди.

51. Хавфли вазият! Тринкау МЮ ҳимоячисидан осонлик билан ўтиб кетди. Варан уни тўхтатди.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

Танаффус!

45. ЗАРБАААААААА!! Фернандешнинг ажойиб пасидан кейин Гринвуд дарвоза томон зарба йўллади. Ноаниқ.

44. Варан рақибига қарши фол ишлатгани учун ўйин тўхтатилди.

42. Невешнинг зарбаси эса ноаниқ кетди.

40. Траоренинг зарбасини Магуайр қайтарди.

38. УХХХХ!! Фернандеш гол урганди! Аммо оффсайд сабаб гол инобатга олинмади.

36. "Вулверхэмптон" таймни тўлиқ ташаббус билан ўтказмоқда. "Юнайтед" эса ўзига ўхшамаяпти.

29. "Юнайтед" бурчак зарбасидан унум чиқара олмади. Иккинчи темпда Шоунинг оширган тўпини Жозе Са ушлаб олди.

26. ЗАРБАААААА!!! Саисснинг чалқанча услубда йўллаган зарбаси ноаниқ кетди. Бу паллада оффсайд ҳам қайд этилганди.

23. "Бўрилар" яна бир вазият яратди. Невешнинг оширган тўпини Коуди боши билан дарвоза томон йўллашга ҳаракат қилди. Зарба ўхшамади.

20. Тринкау катта тезлик билан ҳужумга ўтаётганди. Уни Шоу қўполлик билан тўхтатди.

17. "Юнайтед"ни ниҳоят ҳужумда кўргандик. Аммо Санчо оффсайдда қолиб кетди.

13. ЗАРБАААААА!!! Шоунинг хатосидан кейин Невеш МЮ дарвозасини нишонга олди. Ноаниқ.

11. ХАВФЛИ ВАЗИЯТТТТ!! Жеймснинг зарбасини Гринвуд дарвозага тўғрилаб қўйиши мумкин эди...

8. Адама Траоре икки рақибини алдаб ўтиб, дарвозани нишонга олди. Де Хеа ўз жойида.

7. Фернандешнинг зарбаси ноаниқ кетди.

6. ДАХШАААААТТТТ!!!! Фреднинг хатосидан кейин Хименес Погбани ва де Хеани ортда қолдириб, зарба берди. Ван-Биссака дарвоза чизиғи устидан тўпни қайтарди!

3. ЗАРБАААААА!! "Вулвз" тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетди. Траоренинг пасидан кейин Хименеснинг зарбасини де Хеа чап оёғи билан қайтарди.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Демак, жамоалар майдонга чиқиб келишди.

- Ассалому алайкум, ҳурматли футбол ишқибозлари! Эътиборингизни "Молине" стадионига қаратамиз. Ушбу стадионга "Манчестер Юнайтед" сафар уюштирмоқда.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика