UZ

Сўнгги янгиликлар

00:37Спорт директор Берта "Атлетико"дан кетди. Итальян 2013 йилдан бери клубда ишлаётганди  0 23:54"Рома" — "Лацио". Таркиблар маълум  7 23:35Дембеленинг 90+2 дақиқада урган голи ПСЖга "Монако" устидан ғалабани таъминлаб, Франция Суперкубогини тақдим этди  0 23:26АПЛ. "Ливерпуль" ва "Манчестер Юнайтед" ўртасидаги ўйинда 4та гол урилди  90 22:58"Насаф" Анталиядаги йиғинда кимлар билан ўйнайди?  0 22:24Тони Кроос: "Флориан Вирц "Реал" учун ажойиб харид бўлиши мумкин"  1 21:55Де Брюйне "Сити" билан шартномани узайтириш ҳақидаги саволга: "Менга барибир. Шунчаки ўзимнинг даражамга қайтишга уриняпман"  1 21:08"Ланс" бош директори: "Ҳусанов клубдан кетади"  12 20:59Лига 1. "Ланс" Ҳусановсиз ўз уйида "Тулуза"га мағлуб бўлди  9 20:01Ўтган мавсумни "Бунёдкор"да ўтказган легионер "Локомотив"га ўтди  0 19:35"Милан" Ольмо билан ярим йилга шартнома имзолаши мумкин. Битимда июлда "Барса"га қайтиш борасида банд бўлади  3 19:03"Локомотив" "Металлург" собиқ ўйинчисини ўз сафига қўшиб олди  1 18:32Анчелотти қандай ҳолатда "Реал"дан кетади?  12 17:46Фабрицио Романо Абдуқодир Ҳусановнинг трансфери борасида янги маълумот эълон қилди  35 17:32"Ливерпуль" ва МЮ ўртасидаги ўйин кучли қорга қарамай ўтказилади  7

Сречко Катанецнинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи сифатидаги илк матбуот анжумани бўлиб ўтди Янгиликлар

Сречко Катанецнинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи сифатидаги илк матбуот анжумани бўлиб ўтди

Словениялик мураббий Сречко Катанец иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада матбуот анжуманини жонли кузатиб бориш мумкин. 



ЯНГИЛАШ


Шундай қилиб, Сречко Катанец иштирокидаги матбуот анжумани якунига етди. Эътиборингиз учун раҳмат.

 

- Сиз Словения терма жамоасини илк бор Жаҳон чемпионатига олиб чиққансиз. Энди Ўзбекистон терма жамоани ҳам ЖЧга олиб чиқишга ҳаракат қиласиз. Жаҳон чемпионатига чиққанидан кейин ўша мамлакатда футбол ривожланади деб айта оласизми? 

- Албатта, сабаби ўша давлатда нафақат терма жамоа, балки клублар ҳам ривожланади. Шунда умумий футбол ҳам ўсади.


- Сиз фақат миллий терма жамоада ишлайсизми ёки турли ёшдаги терма жамоаларга ҳам ўз услубингизни олиб кирасизми?

- Мен доим турли ёшдаги мураббийлар учун очиқман, улар билан ҳамкорликда ишлашимиз керак. Сабаби ёш терма жамоалар келажакда айнан миллий терма жамоага футболчи етказиб беради.


- Европалик мураббийларни Осиёга катта пуллар бошлаб келади. Аммо Катанецнинг ўз бизнеслари бор ва пул учун Ўзбекистонга келмагани аниқ. Бу ердаги мотивациянгиз айнан нима?
- Мақсадим — терма жамоа билан ғалаба қозониш. Бизнес ҳақида ўйламайман. Футбол менинг ҳаётим, уни яхши кўраман.

- Ўзбекистон терма жамоасидаги маошингиз қанча?
- (кулади) бу муҳим эмас деб ўйлайман.

- Терма жамоани тузишда таниш билишчиликларга йўл қўйилади, деган гап сўзлар бор. Агар сиз шундай ҳолатга тушсангиз қандай курашасиз?
- Бундай ҳолатларга умуман йўл қўйилмайди. Бошқа жамоаларда шундай вазиятлар бўлган, аммо бунга йўл қўймаганман. Қандайдир босим остида таркиб шакллантириш керак бўлса, уни таркибга қўшмайман. Словения мамлакати президенти ўйинимизга келганида фақат томоша қилган ва таркиб тузишга аралашмаган.


- Терма жамоа штабига маҳаллий мураббийни ҳам кўрамизми ёки йўқ?
- Биринчи ойларда албатта, консультант керак бўлади. Кейинчалик ўзимиз давом эттирамиз. Биринчи навбатда менга яхши таржимон керак бўлади. Бирга яшаши ва хафа бўлсам, хафа бўлиши лозим. Шундан кейин футболчилар билан битта тилда - футбол тилида гаплашамиз.

- Ўзбекистон терма жамоасининг камчиликларини йўқотиш учун қайси терма жамоалар билан ўртоқлик ўйинларини ўтказишни истардингиз.
- Кучли терма жамоаларга қарши ўйнашни истайман. 5 сентябрь куни Швециядек кучли жамоа билан ўйнаймиз. Фақат кучли эмас, ўзимизга мос жамоалар билан ҳам ўйинлар ўтказамиз. Бу ёш футболчиларимизнинг ўсиши учун ёрдам беради.

- Эктор Купер ишлаганида кўп янги нарсаларни олиб келди футболимизга. Аммо кўплаб танқид тошлари остида қолиб кетди. Сабаби у футбол оммаси билан иши бўлмади. Сиз бунга қандай қарайсиз?
- Ҳаммамиз бир хил инсонлармиз. Албатта, ўзбек футболи жамоатчилиги муҳим, балки энг муҳимидир. Футбол муҳитини айнан сизлар яратасизлар. Ютамизми ёки ютқазамизми, сизлар танқид қилишга ҳақлисизлар. Агар нимадир ўхшамаса, буни тўғри қабул қиламан. Аммо ҳар доим сизлар билан биргаликда йўл топиб ишлашга умид қиламан. Мақсадимиз — ҳар бир баҳсда ғалаба қозониш! 

Ижтимоий тармоқларда: фейсбук ёки инстаграмда умуман саҳифаларим йўқ. Чунки бунинг учун вақтим ҳам йўқ. ОАВ учун доим очиқман ва доимо бирга ишлашга тайёрман. 

Кейин яна бир илтимосим бор, савол бераётганда, бир футболчи ҳақида савол берманглар. Чунки бу терма жамоа.



- Ироқ чемпионати ва Ўзбекистон чемпионатини таққослай оласизми?
- Илтимос, олдинги иш жойим ҳақида савол берманг. Ироқ мен учун тарихга айланди. Ўзбек футболи ҳақида савол беришингиз мумкин. Энг муҳим нарса — клублар билан алоқамиз яхши бўлиши. Чунки футболчилар кўп вақтини клубда олиб боради. Масалан, "Пахтакор" ёки бошқа ўзбек клуби ОЧЛни ютса, ажойиб бўларди. Шунда яхши савиядаги футболчилар кўпаяди.


- Сентябрь ойидаги йиғин ҳақида гапириб беринг.
- Терма жамоа йиғини эртадан бошланади. Футболчилар рўйхатини шакллантиришда бу сафар ЎФА вакиллари ёрдамидан фойдаландик. Сабаби ўзим яқинда келдим ва футболчиларни билмасдим. ФИФА кунлари одатда жуда кам бўлади. Шомуродов тўғри Швецияга учиб боради. Режамизда январь ойида терма жамоа йиғинини ташкил этиш бор.

- Катанец олдига аниқ вазифа қўйилдими? Ёки Осиё Кубоги ЖЧ йўлида қурбон қилинадими?
Равшан Эрматов: - Йўқ. Катанец олдига вазифа қўйилди - Жаҳон чемпионатига чиқиш. Ушбу вазифа бир неча босқичда бажарилади. Осиё Кубогидек катта мусобақа қурбон қилинмайди. Катанец ҳам айтиб ўтди, ҳар бир машғулотда ғолиб бўлишни истайман деб. Демак, биз ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш учун майдонга тушамиз.

- ЎФАдан таклиф бўлганидан кейин терма жамоамизни ўргандингизми? Охирги ўйинларини кўрдингизми? Футболчиларимизнинг ҳолати билан танишдингизми? У ерга бориб, нима бера оламан деб ўйладингизми?
- Албатта! ЎФАдан таклиф тушганида жуда кўп таҳлил қилдим. Агар жамоа мураббийни алмаштираётган бўлса, демак, нимадир яхши кетмаётган бўлади. Ўзбекистон терма жамоаси деганда, хаёлимга яхши савиядаги футболчилар келади. Энди мана шу футболчилар бир жамоага айланиши керак. Масалан, Италия Европа чемпионатида қандай ўйнаганини кўрдингиз, керак пайтда ҳимояланди, керак пайтда ҳужумга ўтди. Футболчиларнинг жисмоний ҳолати ҳам буни кўтариши керак.

- Бир қатор клубларимизнинг ўйинларини стадиондан кузатдингиз. Қайси жамоа ўйини сизда яхши таассурот қолдирди?
- Жуда шошиляпмиз, биз ҳали кўп ўйин кўрмадик. Масалан, бир футболчи битта ўйинда яхши ўйнаши мумкин, кейингисида ёмон ўйнаши мумкин. "Пахтакор" чемпион жамоа ва кўплаб футболчилар айнан шу клубдан таклиф этилади. Жуда муҳим позицияларда кучли легионер бор экан.

- Шартнома 2025 йилгача тузилди. Олдинда Осиё Кубоги ҳам бор. Агар Осиё Кубогида муваффақиятсиз иштирок этилса, жараён қандай кечади?
- Футбол шунақа нарса эртага нима бўлишини билмайсиз, аммо мен ҳатто ўртоқлик ўйинида ҳам ғалаба қозонишни истайман. Жамоа ҳам шундай бўлишини хоҳлайман. Албатта, Осиё Кубогида ҳам яхши натижа қайд этишга ҳаракат қиламиз. Агар ёмон қатнашсак, нима бўлишини раҳбарият ҳал қилади, мен эмас.

- Сизнинг фалсафангиз қандай: мавжуд футболчилардан тактика тузасизми ёки ўз тактикангизга футболчиларни мослайсизми?
- Иккаласи ҳам. Қайсидир жойда ундай, қайсидир жойда бундай. Футболчиларни кўпини кўрдим, улар тактикамизга мос тушишади. Юқори даражадаги футболчилар исталган тактикага мослашиши керак. Замонавий футбол шундай, рақиб кучлироқ бўлса, унга мослашиши шарт.

- Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи бўлганингиз билан табриклайман. Сиздан олдинги мураббийлар йўл қўйган қайси хатоларни такрорламайсиз?
- Биз атиги 1 ҳафта олдин Ўзбекистонга келдик. Олдимизда турган асосий вазифа Жаҳон чемпионатига чиқиш. Кўплаб ёши катта футболчилар терма жамоадан кетди, уларнининг ўрнини ёшлар билан тўлдириш керак. Олдинги мураббийлар ҳақида гапира олмайман. Сизлар яхшироқ биласизлар. Терма жамоада мен деган нарса йўқ, терма жамоада биз деган нарса бор!


"Барчага хайрли кун. Мен ва мураббийлар штабим билан шу ерда эканимдан хурсандман. ЎФА раҳбариятига ишонч учун раҳмат айтмоқчиман. Видеоролик учун раҳмат айтаман, кўп нарса ёдимдан чиққан экан. Футбол бир жойда турмайди. Албатта бизнинг мақсадимиз Жаҳон чемпионатига чиқиш, аммо унгача қиладиган ишларимиз кўп. Ёш ва қувватга тўла жамоа тузишимиз керак. Матбуот вакилларининг ҳам ёрдами керак бўлади. Жамоа ютганида ҳам, ютқазганида ҳам қўллаб-қувватлашингизни сўраб қоламан", - деди Сречко Катанец. 



"Ўзбек футболининг асосий жонкуярларига алангали салом. Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийини тайинлаш учун жуда кўп изланиш олиб бордик. Мураббийлар ва фахрийлар кенгаши 30дан ортиқ мураббийни кўриб чиқдик. Улар орасида катта мураббийлар ҳам бор эди. Аммо мураббийлар кенгаши бизга аниқ критерияни айтиб ўтди: терма жамоада ишлаш бўйича тажрибаси бўлиши ва Европа футболини яхши билиши. Яна бир критерия Ўзбекистонда ишлашга хоҳиши ва исташи. Юртимизга келгач шу мамлакат "фарзанди"га айланиб кетиши керак. Бош мураббий доимий равишда Ўзбекистонда яшаши ва барча лигаларимиз ўйинларини кузатиб уни таҳлил қилиши керак. Бу асосий талаблардан бири. Футболга замонавий ёндашиши ва технологиялардан фойдаланишни билиши ҳам керак. Мураббийнинг характери ҳам муҳим аҳамият касб этарди. Чет тилларини ҳам билиши керак эди. Ёши жиҳатидан ҳам ўртача бўлиши керак. Инсоннинг ишлашга бўлган лоқайдлиги ҳам инобатга олинди. Моддий томонни ҳам ҳисобга олдик. Мураббийнинг ўз штаби бўлиши, у штабда тажрибали мутахассислар бор ёки йўқлигига ҳам эътибор қилдик. 

Мана шу критерияларга мос 4-5 нафар мураббийлар қолди. Улар орасидан словениялик Сречко Катанецни танладик. У юртимизга келиб дарҳол стадионларга бориб кўрди ва ҳатто машғулотларга ҳам борди", - деди Равшан Эрматов. 



15:11. Матбуот анжуманини Равшан Эрматов очиб беради.

15:10. Эслатиб ўтамиз, Катанец билан 2025 йилга қадар мўлжалланган шартнома имзоланди.

15:09. Таблода Сречко Катанецнинг мураббийлик фаолиятига оид видеоролик намойиш этилмоқда

15:07 - Мураббийлар анжуман хонасига кириб келишди. Ҳозир бошланади.

15:05 - ЎФА матбуот хизмати расмий хабар берди: Сречко Катанец - Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи         

- Анжуман соат 15:00да бошланади.

Рейтинг: +32   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика