Фабрицио Романо: Месси ПСЖ ўйинчисига айланади, у яқин соатларда Парижга учиб кетади
10 авг 2021 15:29
Янгиликлар
Фабрицио Романо: Месси ПСЖ ўйинчисига айланади, у яқин соатларда Парижга учиб кетади
Аргентиналик форвард Франциянинг ПСЖ клуби билан меҳнат шартномаси бўйича келишувга эришди.
Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда.
Томонлар бир йилга узайтириш имконияти билан 2 йиллик шартнома имзолашади. Мессининг ПСЖдаги маоши 35 млн еврони ташкил этади. Футболчи яқин соатларда Парижга йўл олади.
Лео яқинда "Камп Ноу"да жонажон клуби билан хайрлашди. Футболчи бутун фаолияти давомида Каталония гранди шарафини ҳимоя қилди. Унинг "Барса" билан шартномаси 1 июлда якунига етди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Фикрлар