UZ

Сўнгги янгиликлар

01:00Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Насср" ўз уйида йирик ғалабага эришди, Роналдудан хет-трик! Рақиб сафида Ал Бухорий ўйнади  5 00:51Роналду Саудия Арабистони лигасидаги сўнгги 5та ўйинда 3та хет-трик қайд этди  1 00:17"Улар жуда олдинлаб кетишган". Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади  7 23:45А Серия. Чемпион "Интер" "Сассуоло" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  2 23:31"Реал" — Испания чемпионати ғолиби!  26 23:31Ла Лига. "Жирона" ўз уйида камбэк қайд этиб, "Барселона"ни мағлуб этди. Чемпион номи аниқ бўлди  82 23:27АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Вулверхэмптон"ни йирик ҳисобда таслим этди, Холанддан покер!  10 23:12Александр Хомяков: "Бизга чап оёқ етишмади"  5 23:04Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат"  8 22:35Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 22:30Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 22:29Анчелотти Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди  5 22:15ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 21:58"Боруссия" футболчиси оғир вазн сабаб клубдан кетади?!  2 21:16Ла Лига. "Реал" ўз уйида йирик ғалабага эришди  11

"Андижон" йиғинига 3 нафар легионер қўшилди Янгиликлар

"Андижон" йиғинига 3 нафар легионер қўшилди

Туркияда бўлиб турган "Андижон" клуби сафида янги футболчилар пайдо бўлди.

"Андижон"нинг Анталиядаги иккинчи кунги машғулотлари ҳам режа асосида давом этяпти. 

Кеча кечки пайт "Андижон"га уч нафар легионер қўшилди. Украиналик дарвозабон Игорь Литовка, украиналик ярим ҳимоячи Леван Арвеладзе ва грузиялик яна бир ярим ҳимоячи Нодар Кавтарадзе клуб ихтиёрига етиб келди.


Игорь Литовка – 1988 йилда таваллуд топган украиналик тажрибали дарвозабон. Унинг охирги клуби Хорватиянинг "Загора" жамоаси ҳисобланади. Фаолияти давомида Украинанинг турли жамоаларида, шунингдек, Латвиянинг "Рига" клубида ҳаракат қилган. У Украина Биринчи лигасининг икки карра ғолиби саналади.


Леван Арвеладзе – 1993 йилда туғилган украиналик ярим ҳимоячи. Бунгача Грузиянинг "Торпедо" Кутаиси клуби шарафини ҳимоя қилган. Шунингдек, у Украинанинг турли клубларида ўйнаган. Украина Биринчи лигасининг кумуш ҳамда бронза медаллари соҳиби саналади.


Нодар Кавтарадзе – 1993 йилда таваллуд топган россиялик ярим ҳимоячи. Тажрибали ўйинчининг сўнгги жамоаси Кутаисининг "Торпедо"си саналади. У фаолияти мобайнида Россия, Венгрия ва Грузия жамоаларида тўп тепган. 

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика