UZ

Сўнгги янгиликлар

07:05"Арсенал" - "Фиорентина" 3:0  0 07:00"Ростов" - "Спартак" 2:2  0 02:35Ўртоқлик учрашуви. "Нюрнберг" - "ПСЖ" 1:1  0 02:30Olamsport: Пакьяо-Турман жангининг Ўзбекистондаги трансляцияси, Хабиб Кормьени мағлуб этди  0 02:15"Манчестер Юнайтед" - "Интер" 1:0  1 02:00Омадсиз дебют! Феликс "Атлетико" сафидаги илк ўйинидаёқ жароҳат олди  6 02:00"Вулверхэмптон" - "Манчестер Сити" 0:0 (3:2 пенальтилар сериясида)  1 01:25РПЛ. "Ростов" ўз уйида "Спартак" билан жанговар дуранг ўйнади  12 00:20РПЛ. "Ростов" – "Спартак" ўйини тугади  52 23:00Ёзнинг энг қиммат 10та трансфери  13 22:50Халқаро Чемпионлар Кубоги-2019. МЮ – "Интер" баҳсининг тақдирини ягона гол ҳал этди  4 22:27Назорат учрашуви. "Динамо" "Навбаҳор"ни мағлуб этди  17 22:20РПЛ. "Ростов" – "Спартак" учрашувнинг бошланғич таркиблари эълон қилинди  23 22:10Ришарлисон ўзи таваллуд топган шаҳарга 6 тоннадан зиёд озиқ-овқат маҳсулотларини хайрия қилди  8 21:45Омар Момани карикатураси: Жазоир ва Махрез Африка миллатлар кубоги ғолибига айланди  5

29та клубда ўйнаган "футбол саёҳатчиси" Янгиликлар

29та клубда ўйнаган "футбол саёҳатчиси"

Уругвайнинг "Бостон Ривер" клуби Себастьян Абреу билан шартнома имзолаганини маълум қилди.

Жамоа уни эркин агент сифатида қўлга киритди. Абреу бунга қадар 29та (!) жамоада тўп тепишга улгурган.

Вашингтон Себастьян Абреу 1976 йилнинг 17 октябрида Уругвайнинг Минас шаҳрида дунёга келган. У ЖЧ-2010 ярим финалчиси, Копа Америка-2011 ғолиби ҳисобланади. Терманинг энг самарали ўйинчилари орасида еттинчи ўринни эгаллаган.

Абреу 2018 йил декабрда фаолиятини якунлаган ва 2019 йилнинг апрель ойида Сальвадорнинг "Санта-Текла" клубига бош мураббий этиб тайинланган эди. Бироқ бир ой ўтиб, ҳали футбол ўйнай олишга ишонган ўйинчи футболга қайтишга қарор қилди. Яна бир гап: октябрда у 43 ёшни қаршилайди.

Хўш, Себастьян Абреунинг ўзи қайтишини қандай нишонлади? Жуда оддий: "Бостон Ривер" раҳбарияти билан биргаликда мате ичди. Ҳа, айтганча, Абреуда барча ўйнаган клублари логотипи тушурилган калебас бор (мате ичиш учун махсус идиш). Абреу қайтганини шундай изоҳлади: "Ҳали ҳам футбол ўйнамоқчиман. Энг асосийси, мен бунга тайёрман. Оила аъзоларим билан суҳбатлашганимдан сўнг, "Бостон Ривер" сафига қўшилдим. Мен учун бу янги ва жуда жиддий қарор".

Абреунинг фаолияти билан боғлиқ қизиқарли фактлар:

• Лақаби — Эль Локо (ақлдан озган)

• 29та профессионал клуб – футбол тарихидаги мутлақ рекорд натижа. Умуман олганда, у 34та жамоага ўтган. Бироқ баъзиларида фақат бир неча маротаба ўйнашга улгурган: "Насьональ" (3 марта), "Сан-Лоренцо" (2 марта), "Текос" (2 марта).

• 11дан ортиқ мамлакатда тўп тепган (Уругвай, Аргентина, Испания, Бразилия, Мексика, Исроил, Греция, Эквадор, Парагвай, Сальвадор, Чили).

• Абреу ҳеч қачон собиқ жамоалари ҳақида салбий фикр билдирмаган. Аксинча, уларга нисбатан ҳурмати юқори эканини бир неча бор таъкидлаган. Ёрқин мисол – 2012 йил "Фламенго"га қарши баҳсда "Фигейренсе" сафида Абреу захира ўриндиғидан жой олди. Майдондан чиқиш пайтида у "Фигейренсе" футболкасини ечиб, термо кийимидаги "Фламенго" эмблемасини ўпиб қўйди. Табиийки, мухлислар футболчининг бу ҳаракатидан қаттиқ ғазабландилар. Интизом қўмитаси эса Абреуни Бразилия чемпионати доирасидаги 1та ўйиндан четлатди. Чунки унинг бу ишидан сўнг тартибсизлик келиб чиқиши мумкин деб ҳисоблаган.

Қизиғи шундаки, у "терма кийими"га ўйнаган клублари логоси, рақами ва ҳаттоки фарзандларининг суратини ҳам тушурган...


• Ҳужумчи 3та Копа Америка турнирида иштирок этган — 1997, 2007 ва 2011 йилларда. 2011 йил Уругвай 15-маротаба турнир ғолиби бўлган.

• Жамоаларини тез-тез алмаштириш "анъанаси" туфайли Абреу Гиннес рекордлари китобига ҳам киритилган. Эътиборлиси шундаки, бор йўғи 25та профессионал клубда ўйнаб — Сальваднинг "Санта-Текла" клубидан кетиб Бразилиянинг "Бангу" жамоаси билан шартнома имзолаганида унинг исми китобда қайд этилган.

• Абреу фаолиятида 3та Европа жамоаси бўлган: "Депортиво", "Арис" (Греция) "Реал Сосьедад". 2004 йил, Абреу "Насьональ"да тўп тепган йиллар, унга "Интер" таклиф билдирди. Лекин Абреу Италияга бормади ва Уругвайда ўйнашни хоҳлаётганини айтди. Қизиғи шундаки, орадан бир неча ой ўтиб у Мексиканинг "Дорадос" клубга кўчиб ўтди.

• Себастьян Абреу фаолият юритган барча клублар:

• Абреу фаолиятидаги муҳим воқеалардан бири – ЖЧ-2010даги иштироки. Бунга қадар Уругвай 1970 йилдан буён мундиалнинг 1/8 финал босқичидан уёғига ўтолмаётган эди. 2010 йил уругвайликлар тўртинчи ўрингача чиқдилар. Ўша турнирнинг чорак финалида Уругвай термаси пенальтилар сериясида Гана устидан ғалаба қозонди. Абреу эса пенальтидан ҳал қилувчи голни уришга муваффақ бўлганди.

"Пенальтилар сериясида бош мураббийимиз Табарес шундай деди: "Навбатда тур. Учинчи бўлиб тепасан". Лекин мен охирги бўлиб туриб олдим. Ҳал қилувни голни уришни хоҳладим" — дейди Абреу.

Футбол дунёси турли туман спортчиларни кўрган, лекин Себастьян Абреудакасини топиш мушкул вазифа.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +33   

Фикрлар

+5   
12 июл 18:46:15
Бахти 1985 Гулистон
Терма жамоа даражасидаги футболчи булган экану, лекин умуман тутуруги йук бетайин булган эканда. Узини карьерасини узи оёк ости килган. Булмаса Интерга рад жавобини берармиди. Нормальный футболист шунча командада уйнашни узига эп курмайди. Узи сал кайфушарокми дейманда.
+2   
13 июл 02:05:16
Ahror.uzb

Mavzuga oid bulmaganligi uchun uzr. Lekin championat. Asia rahbariyati H. Holiqovni ishdan haydashlaringni talab qilaman u normard butun boshli Oʻzbekiston yomon kuradigan odamni maqtab laganbardorlik qilgani uchun ketsin yoki Biz muxlislar champianat. Asiadan voz kechaylik
+1   
12 июл 18:16:32
Yashavor Vasiliy
Гризман Барсадаааааа
+1   
12 июл 17:57:45
TALGAT TADJIBAEV
Эль Локо( аклдан озган)
+1   
12 июл 17:57:26
TALGAT TADJIBAEV
Эль Локо( аклдан озган)
+1   
12 июл 17:54:21
qudratillokh
2001 di togirlab qoyila adminjonla
   
15 июл 10:52:14
aral2019
Бизникиларга укшар экан акирида уйнайдиган клуб топа олмай колади супер лигамизни хамма жамоаларида уйнап чикади
   
13 июл 08:23:07
Pudvoool
Uzb da ham oynab ketiw kerak edi
   
13 июл 02:44:42
Ixtiyorjon Xoshimov
Bizda 3 oyda almashtirishadi ku
   
13 июл 02:44:41
Ixtiyorjon Xoshimov
Bizda 3 oyda almashtirishadi ku
   
13 июл 02:44:39
Ixtiyorjon Xoshimov
Bizda 3 oyda almashtirishadi ku
   
13 июл 02:44:38
Ixtiyorjon Xoshimov
Bizda 3 oyda almashtirishadi ku
   
13 июл 02:44:37
Ixtiyorjon Xoshimov
Bizda 3 oyda almashtirishadi ku
   
12 июл 21:24:31
Sherzod Jamilov
Бизда хам бундай уйинчилар топилади, масалан Илья Ильин, Игор Таран, еки булмаса Шагбоз Эркинов.
   
12 июл 21:18:56
Arsenal FC Messi Barsa ( M1noR)
har yil almashtirgan ekan klubni naski qivoribdide
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг