UZ

Сўнгги янгиликлар

23:05Ривалдо ЕЧЛ финали ҳақида: "Боруссия Д" ғалаба қозонади"  0 22:42Хуммельс ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди. Матс Винисиусни ортда қолдирди  1 22:20Про лигада 7-тур ортда қолди. Турнир жадвали қандай кўринишда?  1 22:03Футзал бўйича Олий лига. "Oil Star" "Навбаҳор"ни мағлубиятга учратиб, кумуш медалларга эга чиқди!  1 21:30ОФК Куала-Лумпур шаҳрида терма жамоалар мураббийлари учун конференция ўтказди. Катанец бу конференцияда кўриниш бермади  5 21:00Про лига. "Бухоро" йирик ҳисобда "Олимпик-MobiUz"ни мағлубиятга учратди  30 20:51Гнабри жароҳати сабаб мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади  2 20:35Ўша машҳур дўппи аукционда 50 миллион сўмга сотилди!  13 20:10"Арсенал" чемпионлик парадини режалаштирмоқда  10 19:52Про лига. "Арал" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Хоразм"ни мағлуб этди  7 19:30Футзал бўйича Олий лига. 8 та гол урилган ўйинда "Металлург" "Бунёдкор"дан устун келди  0 19:06Бернардески "Торонто" билан шартномасини узайтириш борасида музокаралар олиб бормоқда  0 18:43Хави Симонс ПСЖга қайтмайди  6 18:01Мбаппесиз. ПСЖ келаси мавсум учун уй либосини тақдим этди  3 17:37Футзал бўйича Олий лига. ОКМК "Динамо" дарвозасига 5 та тўп киритди, Элбек Тўлқиновдан хет-трик!  0

Игорь Шквирин: "Турон" билан йил охиригача шартнома тузганман" Янгиликлар

Игорь Шквирин: "Турон" билан йил охиригача шартнома тузганман"

Суперлиганинг 11-туридан ўрин олган "Турон" – "Машъал" (0:0) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Игорь Шквирин ўз фикрларини билдирди.





- Ўйин ҳақида

- "Машъал" қарши ҳужумда яхши ўйнай оладиган кам сонли жамоалардан бири эканлигини билардик. Буни билган ҳолда уларнинг ҳимоясида прессингга ўтмадик ва қайсидир маънода устунликни бердик. Сариқ карточкалари ортиб кетган ва жароҳатдаги футболчилар ҳисобига 7 футболчимиз четда қолди. Танлов бизда катта эмасди, шу боис бугун 2 та ўзгаришга қўл урдик. Деярли битта таркиб билан ўйин охиригача ўйнадик. Йигитларга ўйин учун ташаккур билдираман. Ҳозирги ҳолатдан чиқиб кетиш учун бизга ҳар бир очко муҳим. Ҳали олдимизда ўйинлар кўп, ўйин сифати устида ишлашда давом этамиз. Менга бугунгидек эмас, кўпроқ ҳужумкор футбол ёқади ва бу мухлисларга ҳам манзур келади. Умуман олганда, дурангга мос ўйин бўлди.

- Иккинчи бўлимда ягона ҳужумчи ўрнига ярим ҳимоячини туширдингиз?

- Жасур Ҳакимов оёғи оғриётганини ва охиригача ўйнай олмаслигини билдирди. Шунинг учун уни алмаштириб, ўрнига ярим ҳимоячини туширдик. Ҳозирча бизда бир нечта ҳужумчи бор деб бўлмайди. Абдухолиқов ҳали ўз устида ишлашда давом этиши керак. Яйпанликларнинг қизиқиши мени хурсанд қилди. Биз футболни мухлислар учун ўйнаймиз. 

-  Жамоа билан қанча муддатга шартнома имзолагансиз?

- Йил охиригача. 

- Синица Бабичда жароҳат борми?

- Кеча машғулотларда ҳаммани кўриб чиқдим ва ўзаро суҳбат қурдим. Уларнинг статистикаси, тайёргарлиги ва ўй-қарашлари билан танишиб чиқдим. Якунда курашга тайёр бўлган футболчиларни майдонга туширдим.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика