“Андижон” 11-турни мезбон сифатида Олмалиқда ўтказади

Alisher
17 июн 2021
Coca-Cola Суперлига 11-туридан ўрин олган “Андижон” — АГМК ўйини прожектор билан боғлиқ муаммо сабабли Андижонда ўтказилмайди.

“Андижон” футбол клуби мазкур турни номинал мезбон сифатида ОКМК спорт мажмуасида ўтказиш таклифини берди ва бу борада ҳар икки клуб ўзаро келишиб олди. Учрашув 27 июнь — якшанба куни 20:00 да старт олади.

Аввалроқ “Сурхон” ҳамда “Пахтакор” клубларининг 11-турдан жой олган ўйинлари Тошкент шаҳрида ўтиши маълум қилинганди.


AlisherМуаллиф
Манба: pfl.uz