Евро-2020. Португалия Венгрияни йирик ҳисобда мағлуб қилди. Роналдудан дубль

Aziz Tukhtamuradov
15 июн 2021
Евро-2020 1-тури доирасида Венгрия ҳамда Португалия терма жамоалари ўртасидаги ўйин ўз якунига етди.

ЯНГИЛАШ



Ушбу саҳифа орқали ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлади. 

Венгрия – Португалия

21.00, "Пушкаш Арена"

Таркиблар:

Венгрия: Гулачи, Ловренчич, Аттила Салаи (77' Шон), Фиола (88' К.Варга), Орбан, Холендер, Шефер  (65' Лоик Него), Кляйнхайслер (78' Сигер), Шаллаи, Надь (88' Р.Варга), Адам Салаи

Португалия: Патрисиу, Семеду, Пепе, Диаш, Бернарду Силва (70' Рафа Силва), Данилу Перейра, Вильям Карвалью(81' Р.Санчеш), Бруну Фернандеш (89' Моутиньо), Жота (81' Андре Силва), Геррейру, Роналду


90+5 дақиқа. ЎЙИН ЎЗ НИҲОЯСИГА ЕТДИ. Роналду ўз ўрнида.

92-дақиқа. РОНИИИИИИИИИИИИИИИИ!!!! ДУБЛЬ. 0:3. НУҚТА! 

90-дақиқа. Ўйинга 5 дақиқа қўшиб берилди.

86-дақиқа. РОНАЛДУУУУУУУУУУУ! Криштиану пенальтини аниқ амалга оширди 0:2

84-дақиқа. ПЕНАЛЬТИ!!!! Португалия учун.

82-дақиқа. ЎЗГАРИШ: Карвалью ўрнига Ренато Санчеш тушди. Диего Жота эса ўз ўрнини Андре Силвага бўшатди.

79-дақиқа. ГООООООЛ!!! ВЕНГРИЯ. Йўқ офсайд ҳолати. 

78-дақиқа. Венгрия таркибида бир йўла икки ўзгариш: Ролланд Салаи ўрнига Шаболсз Шон, Кляйнхайслер ўрнига эса Давид Шигер.

70-дақиқа: ЎЗГАРИШ: Бруно Силва ўрнига Рафа Силва ўйинга қўшилди.

68-дақиқа. Брунооооо! Унинг узоқдан йўллаган зарбасини яна дарвозабон қайтарди.

65-дақиқа. ЎЗГАРИШ: Венгрия сафида ўйнган Андрас Шефер ўрнига Лоик Него майдонга тушди.

59-дақиқа. Венгрия анча жонланиб қолди, улар кетма-кет ҳужум уюштиришга ҳаракат қилишмоқда.

57-дақиқа. Венгриядан ажойиб ҳужум. Ролланд Саллаи берган зарбани Руи Патрисио ушлаб олди.

48-дақиқа. Пепенинг бош билан бурчакка йўналтирган зарбасини Венгрия посбони бартараф этди. Ажойиб сейв!!!

46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди!

Биринчи бўлим статистикаси:

45+1 дақиқа. Биринчи бўлим якунланди. Португалия термаси яққол устунлик кўрсатмоқда. Аммо, бу ҳали ҳисобда акс этганича йўқ.

43-дақиқа. РОНАЛДУУУУ!!! Криштианунинг 3 метрдан йўллаган зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди.

40-дақиқа. Гулачииии!!! Ажойиб сайв. Венгрия посбони Жотанинг зарбасини қайтаришга эришди.

38-дақиқа. ОГОҲЛАНТИРИШ. Рубен Диаш қўполлиги сабаб сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

37-дақиқа. Адам Салаидан бош билан зарба! Венгриянинг биринчи зарбаси Руи Патрисио томонидан ушлаб олинди.

Стадионлардаги бундай ажойиб муҳитни соғиниб қолгандик.


30-дақиқа. Ўйин фақат Венгрия дарвозаси олдида кечмоқда. Аммо, ҳисоб ҳамон 0:0.

28-дақиқа. Бернарду Силванинг узатмаси зарбага айланиб кетди, бироз ноаниқ.

19-дақиқа. Роналду ҳаводан келаётган тўпни бир уринишда дарвозага йўллади. Дарвозабон Гулачи яна қутқарди.

9-дақиқа. Стандард вазиятдан жарима майдонига узатилган тўпга Диего Жота зарба берди. Жуда ноаниқ!

5-дақиқа. Диего Жотадан зарба!!! Дарвозабон тўпни қайтарди.

1-дақиқа. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

Мухлислар Будапешт кўчаларини тўлдиришган.



- Ассалому алайкум, ҳурматли футбол ишқибозлари. Венгрия ҳамда Португалия терма жамоалари ўртасидаги ўйиндан матнли трансляцияни бошлаймиз. 


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: championat.asia