UZ

Сўнгги янгиликлар

21:33Ўзбекистон U-23 Осиё кубоги ярим финалида Индонезияга қарши баҳс олиб боради (турнир сеткаси)  0 21:25Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон – Эрон 3:3 (матнли трансляция)  38 21:14U23 Осиё кубоги. ҒАЛАБА! Ўзбекистон қийин кечган ўйинда Саудия Арабистонини мағлуб этиб ярим финалга чиқди! Олимпиадага бир қадам қолди  384 20:47Тен Хаг бир неча нашрларга ўзи иштирокидаги матбуот анжуманларида савол беришни таъқиқлади  1 20:00"Бавария" мухлислари Тухель қолишини исташади  3 19:41Роналду "Манчестер Юнайтед"да Рангникка ультиматум қўйган  16 19:23Максим Шацких: "Асосийси кейинги босқичга йўл олдик. Ўйин ҳақида эса гапиришни истамайман"  6 19:18Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" 1:1. Highlights  0 19:05Бошкович: "Ғалаба қозондик, аммо кўрсатган ўйинимиздан хафаман"  2 19:02Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Сўғдиёна" 2:3. Highlights  0 18:45Ўзбекистон Кубоги. "Арал" "Цемент"чига "хоҳлаганича" гол урди, "Қўқон-1912" "Жиззах"ни ютолмади ва гуруҳда қолиб кетди  2 18:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд – илк финалчи, Тожикистон 3-ўрин учун ўйнайди  6 18:30Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" "Сўғдиёна"га мағлуб бўлди, лекин кейинги босқичга йўлланма олди  36 18:26Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" ва "Металлург" муроса кўчасини танлади  10 17:57Ўзбекистон олимпия термаси "Халифа" стадионига етиб келди!  11

Ла Лига. Бенземадан дубль ва "Реал Мадрид" чемпионлик пойгасини давом эттиради Янгиликлар

Ла Лига. Бенземадан дубль ва "Реал Мадрид" чемпионлик пойгасини давом эттиради

Испания чемпионати 27-тури доирасида "Реал Мадрид" - "Эльче" учрашуви бўлиб ўтди.

Реал Мадрид – Эльче 2:1
"Эстадио Альфредо Ди Стефано" стадиони
Голлар: 0:1 – 61 Кальво, 1:1 – 73 Бензема, 2:1 – 90 Бензема.

"Реал Мадрид" – Куртуа, Менди, Варан, Начо, Рамос (Родриго, 61), Васкес, Вальверде (Кроос, 62), Каземиро, Иско (Модрич, 62), Винисиус Жуниор (Азар, 75), Бензема.

"Эльче" – Бадия, Верду, Кальво, Мохика, Барраган (Мигель Анхель, 36), Фидель (Хосема, 87), Марконе, Гути (Диего Гонсалес, 87), Моренте (Хосан, 75), Каррильо, Бойе (Мфулу, 75).

Огоҳлантиришлар: Бензема (37), Каррильо (69).


Реал Мадрид

Карим Бензема - 73', Карим Бензема - 90'

Примера Дивизион . 27-тур

13/03/2021, 19:15

1
:
2
Тугади

Эльче

Дани Кальво - 61'

Стадион: Alfredo Di Stefano, 0 томошабин

Бош ҳакам: Jorge Figueroa

45'
90'
37'  Карим Бензема
61'  Серхио Рамос (Родриго)
62'  Федерико Вальверде (Тони Кроос)
62'  Иcкo (Лука Модрич)
73'  Карим Бензема
73'  Лука Модрич
75'  Винисиус Жуниор (Эден Азар)
90'  Карим Бензема
90'  Родриго
36'  Антонио Барраган (Сифу)
61'  Дани Кальво
61'  Тете Моренте
69'  Гидо Каррильо
75'  Тете Моренте (Жосан)
75'  Лукас Бойе (Оменуке Мфлю)
87'  Фидель Чавес (Хосема)
87'  Рауль Гути (Диего Гонсалес)


Ла Лига мусобақа жадвали ва тўпурарлар рўйхати билан танишинг


Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди.

ЯНГИЛАШ


Бўлди, бош ҳакам финал ҳуштагини чалди ва ўйинни якунлаб берди. "Реал Мадрид" ғалаба қозониб, чемпионлик пойгасини давом эттирадиган бўляпти. 

90+3-дақиқа. Мендида яхши имконият, у зарба ҳам берди, лекин ноаниқ. Қўшимчасига ҳакам ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этди. 

90+1-дақиқа. ГООООООООООООООЛ! Карим Бенземадан дубль. Родриго билан "девор" услубида ўйнаб, бир рақибини чалғитган форвард идеал зарбаси билан тўпни узоқ пастки бурчакка жойлаб қўйди. 

90-дақиқа. Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди. 

89-дақиқа. Начооо! Лука Модричдан тўпни қабул қилган ҳимоячи узоқ ўйлаб ўтирмади ва зарба берди, лекин дарвозабон ўз ўрнида.

87-дақиқа. Ўзгариш! "Эльче" таркибида ўйинчилар алишмоқда. Фидель ва Рауль Гути ўрнига Хосема ҳамда Диего Гонсалес ўйинга қўшилди.  

83-дақиқа. Начонинг узатмасидан кейин Каземиро боши билан зарба бера олди, лекин тўп дарвозадан бироз юқорироқдан ўтиб кетди. 

80-дақиқа. "Эльче" футболчилари тўпни ўз дарвозаларидан имкон қадар узоқда ушлаб туришга ҳаракат қилишмоқда. Шу йўл билан улар ҳимоядагиларга бироз нафас ростлаб олишга имкон яратаётгандек. 

78-дақиқа. Каземиро жарима майдони ташқарисидан кучли зарба йўллади, лекин бироз ноаниқ.  

75-дақиқа. Ўзгариш! Винисиус Жуниор ўрнига Эден Азар ўйинга ташланди. 

73-дақиқа. ГООООООООЛ! Карим Бензема ҳисобни тенглаштирмоқда! Чап қанотдан захирадан майдонга тушган Лука Модричнинг ажойиб узатмасидан сўнг франциялик голеадор ўз ҳисобига яна битта аниқ зарба ёздириб қўйди. 

71-дақиқа. Родригонинг узатмасидан кейин Каземиро ҳам, Винисиус ҳам тўпга етишига бир баҳя қолди.

Крооснинг узатмасидан кейин Каземиро бош билан зарба беришга уриниб кўрди, лекин ниятига ета олмади. 

69-дақиқа. Огоҳлантириш! Бенземага нисбатан қўпол ўйнаган Гуидо Гариллога сариқ карточка кўрсатилди. 

65-дақиқа. Мезбонлар энди аввалгиданда катта куч билан рақиб ҳимоясига босим уюштирмоқда. 

63-дақиқа. Ўзгаришлар! "Қироллик клуби" сафида ўзгаришлар юз берди. Рамос, Вальверде ва Иско учун бугунги беллашув якунига етди. Уларнинг ўрнини Кроос, Модрич ва Родриго эгаллади.  

61-дақиқа. ГОООООООЛ! Бурчакдан узатилган тўпни Дани Кальво боши билан дарвозага йўллади.   

59-дақиқа. Бу сафар "Реал" жарима майдончасида тушунарсизроқ вазият. Ҳимоячилар саросимага тушиб қолишди ва зарбадан кейин Куртуа жамоасини муқаррар голдан қутқарди. Ҳужум давомида эса меҳмонлар вакили йиқилиб тушди ва пенальти сўради, аммо... Ён ҳакам ўйиндан ташқари ҳолатни кўрсатаётганди.  

Стандарт вазиятдан Зизу шогирдлари бу сафар ҳам наф чиқара олмади. 

56-дақиқа. "Реал" босимни давом эттирмоқда. Яна бурчак зарбаси ишлаб олди мезбонлар. Вальверденинг Бенземага узатган тўпини ҳимоячи майдондан чиқариб юборди. 

Қизиқ ҳолат... Рамос рақиб жарима майдончаси ичида йиқилди. Испаниялик футболчи рақиб ўзининг қўлини ушлаб қолганига эътибор қаратишни сўради, лекин ҳакам аксинча Серхионинг ўзи қоидани бузди деб топди. 

53-дақиқа. Майдоннинг бурчагида ҳужумга ёрдамга келган Варанни қўполлик ишлатиб йиқитишди, жарима зарбаси

52-дақиқа. Яна бурчак тўпи. Исконинг узатмасидан кейин эса ҳимоячилар Бензема зарба беришига имкон қолдиришмади.  

50-дақиқа. Биринчи бўлимда бўлгани каби "Реал" тўп билан муомалада ва кўпроқ ҳужум уюштирмоқда, лекин ҳамон ҳисоб очилмади.  

48-дақиқа. Мендининг узатмасидан кейин ҳимоячига тегиб тўп майдонни тарк этди. Бурчак зарбасини Иско амалга оширди, Рамос рақибига тўқнашиб йиқилди, кейин Бензема зарба берди, аммо ноаниқ. 

47-дақиқа. Начо, Рамос ва Каземиро қисқа масофада рақибнинг бир йўла икки футболчисини йиқитиб қўйишди. Ҳакам қоида бузилганини эътироф этди. 

46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди!

Жамоалар майдонга қайтишди. 

Ҳозирча танаффус, биз ҳам бироз дам оламиз.

45+2-дақиқа. Жарима зарбасидан Исконинг узатмасидан кейин унинг ҳеч бир шериги дарвозага зарба йўллай олмади ва ҳужум қайтарилгач, бош ҳакам бўлим якунланганини билдирувчи ҳуштагини чалди.  

45+1-дақиқа. Яна Вальверденинг узатмага айланиб кетган зарбасидан кейин Винисиус тўпни дарвозага тўғрилаб қўя олмади. 

Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди. 

45-дақиқа. Биринчи бўлимнинг якунида хавфли вазият юзага келди. Вальверденинг узатмасидан кейин Исконинг зарбаси ўхшамади, Винисиусга эса рақиблар ҳалақит қилишди. 

44-дақиқа. Ўнг қанотдан узатмадан кейин "Эльче" ҳимоячиси тўпни қайтара олмади ва Каземирода имконият юзага келди, лекин бор йўғи бурчак зарбаси.  

Тўпга эгалик қилиш борасидаги кўрсаткич 55% - 45%, табиийки мезбонлар фойдасига. 

41-дақиқа. "Реал" жарима зарбасини тепдию, аммо у рақиб қарши ҳужумининг пойдевори бўлиб хизмат қилди. Ортга тезда қайтиб улгурган Каземиро тўпни олиб қўйилишини таъминлади. 

39-дақиқа. Лукас Васкеснинг хатосидан кейин "Реал" жарима майдонида хавфли вазият юзага келди, лекин Куртуа қийинчилик билан бўлсада, тўпни қайтарди.   

37-дақиқа. Огоҳлантириш! Рақибидан қутилишда қўлини ишлатгани учун Карим огоҳлантирилди.  

36-дақиқа. Яна бир марта Винисиус тўпни қулайроқ нуқтада турган Бенземага етказди ва ҳужумчи айланма йўналишда зарба йўллади, бироқ тўп йўлига ҳимоячи тўғаноқ бўлди.  

36-дақиқа. Ўзгариш! Жароҳати сабаб ўйинни давом эттира олмаган Антонио Барраган ўрнига Мигель Сифуентес ўйинга қўшилди.  

34-дақиқа. Хавфли вазият! Вальверденинг фаоллиги ва вақтида тўпни олдинга ташлаб бериши, кейин Винисиус тезилиги ҳисобига рақибини тўпсиз қолдирди ҳамда Бенземани тўп билан таъминлади, аммо Бенземанинг чап оёқдаги зарбаси қовушмади. 

33-дақиқа. "Эльче" анча ўзига келиб олди ва аста секин  

32-дақиқа. Бош ҳакам "Реал" футболчилари ҳужумда фол ишлатганини қайд этди.  

31-дақиқа. Менди яна ҳужумга фаол тарзда ёрдам бермоқда, лекин унинг узатмаси ўзи истагандек чиқмади ва дарвозабон тўпни бемалол эгаллаб олди. 

29-дақиқа. Ўйин анча сокин руҳда давом этмоқда. Олдинда ЕЧЛнинг муҳим ўйини кутиб турганини унутмаётган "Реал" камроқ куч сарфлаб, уч очкони қўлга киритмоқчидек.

27-дақиқа. Чап қанотдан ривожланган ҳужумни Иско якунлаши мумкин эди, аммо зарба кучли бўлсада, посбон жой танлашда адашмагани аён бўлди.  

25-дақиқа. "Эльче" ҳужумга ўтмоқчи бўлиб кўрди, лекин бунга Начо йўл қўймади.

21-дақиқа. "Реал" ҳамон тўп билан, кўплаб ҳужумлар, лекин чинакамига хавфли вазият ҳозирча у қадар кўп деб айта олмаймиз.

18-дақиқа. Барраган майдонда ётибди. Меҳмонлар вакили ёрдамга мухтож, ҳар эҳтимолга қарши захира ўриндиғидаги футболчилар чигалёзди машқларини бошлаб юборишди. 

16-дақиқа. Узатмадан кейин иш зарбагача етиб бормади ва яна меҳмонлар ортга қайтиб "кетишди".

15-дақиқа. "Эльче" марказ чизиғидан ўта олди ва жарима зарбаси ишлаб олди. 

10-дақиқа. Бензема ҳужумни ривожлантирмоқчи эди, лекин Винисиусдан тўпни қабул қилган Карим ниятига ета олмади.   

7-дақиқа. Мезбонлар катта устунликка эга ва "Эльче" футболчилари Тибо Куртуани умуман безовта қилишмаяпти. Ҳозирча барчаси Зинедин Зидан шогирдлари режаси бўйича кетаётгандек.

3-дақиқа. "Реал" илк дақиқалардан тўпни ўз назоратига олди ва олдинга ташланди. 

1-дақиқа. Ўйин бошланди! 

ЯНГИЛАШ

"Реал Мадрид" – "Эльче"

20.15, "Эстадио Альфредо Ди Стефано"

"Реал Мадрид" – Куртуа, Менди, Варан, Начо, Рамос, Васкес, Вальверде, Каземиро, Иско, Винисиус Жуниор, Бензема.

"Эльче" – Бадия, Верду, Кальво, Мохика, Барраган, Фидель, Марконе, Гути, Моренте, Каррильо, Бойе.

Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика