UZ

Сўнгги янгиликлар

09:40Жавоҳир Илёсов: "Бугун 18 ёшга тўлдим. Ҳар доим оиламдагилар биринчи табриклашади"  1 09:15Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  89 08:50Бобур Йўлдошев: “Мавсумни яхши ниятлар билан бошлаймиз, мухлислар ўтган йилгидан кўпроғини кутишади”  1 08:20Шаҳбоз Умаров: “Қозоғистон чемпионати ўсди, у ерни кучсиз деганларга Суперлигада ҳам ўзимни кўрсатмоқчиман”  0 07:50Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2026. Чорак финалда қандай натижалар қайд этилди?  1 00:40Миржалол Қосимов: "Руминия ва Молдова клубларига қарши ўйнашни истамайман. Жамоани 13 нафар футболчи тарк этди"  3 00:21"Ғазалкент" "Динамо-2"ни мағлубиятга учратган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 00:15А Серия. "Наполи" ўн киши бўлиб 90+5 дақиқада гол урган ҳолда "Женоа"ни мағлуб этди  1 23:38Конате “Реал”га ўтадими?  5 22:39Ўртоқлик ўйинлари. “Хоразм”, “Нефтчи”, “Сурхон”, “Бухоро” ва “Қизилқум” Анталияда хориж клублари билан ўйинлар ўтказишди  3 22:12Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  46 22:07АПЛ. "Арсенал" ва "Челси" рақибларига 3 тадан гол урди, "Астон Вилла" эса яна очко йўқотди  5 21:27Ўртоқлик ўйини. “Пахтакор” “Қайрат” билан дуранг ўйнади  9 21:03Ўртоқлик ўйини. “Локомотив” Чехия жамоаси билан дуранг ўйнади  5 20:30БАА Про лигаси. Ўзбек дербисида Абдуллаев жамоаси Шукуров ўйнаётган "Бани Яс"ни мағлуб этди  0

Ўзбекистон Суперкубоги. Драган Черан: "Насаф"даги барчасига бош мураббий "айбдор" Янгиликлар

Ўзбекистон Суперкубоги. Драган Черан: "Насаф"даги барчасига бош мураббий "айбдор"

Ўзбекистон Суперкубоги доирасидаги "Пахтакор" - "Насаф" (1:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида учрашувнинг энг яхши футболчиси Драган Черан ҳам иштирок этди.

Драган Черан: - Кучли рақибга қарши қийин ўйин ўтказдик. Доим "Насаф" билан ўйинлар қизиқарли кечади. Рақибни жиддий ўргандик ва якунда бу бизга фойда келтирди. "Пахтакор" тарихида биринчи марта бу совринга эга чиқдик. Номимизни тарихга ёздириб қўйдик. Бахтлимиз. 4 кундан сўнг Суперлига доирасида яна "Насаф"га қарши ўйнаймиз. Бугунги ғалаба тарихда қолди ва янги ўйинга тайёрланамиз.

- Бугун Сайфиевнинг тўп узатишидан кейин гол урдингиз. Сиз ҳам, у ҳам "Насаф"да ўйнагансиз. "Насаф"да нимадир борми? Нима учун ҳар йили яхши футболчилар етишиб чиқаверади?
- "Насаф"да яхши мураббий бор. Академиядан ҳар йили ёшларни асосий жамоага тайёрлайди. Кейинчалик улар бошқа жамоага ўтишлари мумкин. Барчасига бош мураббий "айбдор" (кулади). Албатта ижобий маънода айбдор.

- Ўзбекистон терма жамоасида ўйнашингиз ҳақида кўплаб гап сўзлар чиқди...

- Айни пайтда аниқ ҳеч нима айта олмайман. Балки, худо хоҳласа ўйнарман.


Рейтинг: +30   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика