UZ

Сўнгги янгиликлар

10:50Евро-2028. Очилиш ва финал учрашувларига мезбонлик қиладиган стадионлар маълум  3 10:24Флик Мессини "Барселона"га қайтишига қарши  0 09:56"Реал"нинг асосий футболчиларидан бири терма жамоаси сафида жароҳат олди  0 09:28VI Ислом Бирдамлик ўйинларида бронза медалини қўлга киритган футзал терма жамоамиз тантанали тарзда кутиб олинди  0 08:59МЮ қишда ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи. Жамоа иккита футболчидан бирини танлайди  0 08:31Месси яна бир мундиалда ғалаба қозониш ёки "Олтин тўп"ни қўлга киритиш ўртасида танлов қилди  4 08:03МЮ "бразилиялик Холанд"га қизиқиш билдирмоқда  0 07:37Аморим: "У мен учун ҳақиқий намуна"  0 00:58"Атлетико" Симеоненинг ўғли билан шартномани узайтиришга яқин турибди  0 00:16Родриго Лондон клубига ўтадими?  1 23:10"Манчестер Юнайтед" Кеннет Айхгорнга қизиқиш билдирмоқда  1 22:25"Ливерпуль" ва "Ювентус" "Бавария" форварди учун курашмоқда  3 21:38"Барселона" Кейн учун 64,5 млн евро товон пули тўлашга тайёр. "Бавария" форварди Левандовскийнинг ўрнига идеал номзод сифатида кўрилмоқда  12 20:58U-21 биринчилиги. "Пахтакор" - чемпион!  4 20:36Эндрик учун янги даъвогар пайдо бўлди  2

АПЛ. Зерикарли ўтган Манчестер дербисида ғолиб аниқланмади Янгиликлар

АПЛ. Зерикарли ўтган Манчестер дербисида ғолиб аниқланмади

Англия чемпионати 12-туридан ўрин олган марказий баҳс 22:30 да старт олади ва сайтимиз орқали матнли трансляция қилинади.

"Манчестер Юнайтед" – "Манчестер Сити" 0:0

22.30, "Олд Траффорд"

"Манчестер Юнайтед" – Де Хеа, Магуайр, Уан-Биссака, Линделеф, Шоу, Бруну Фернандеш, Фред, Погба, Мактомини, Рэшфорд, Гринвуд (Марсьяль, 74).

"Манчестер Сити" – Эдерсон, Стоунз, Рубен Диаш, Жоау Канселу, Уокер, де Брюйне, Родри, Стерлинг, Фернандиньо, Марез (Ферран Торрес, 66), Габриэл Жезус.

Манчестер Юнайтед

Премьер-лига . 12-тур

12/12/2020, 22:30

0
:
0
Тугади

Манчестер Сити

Стадион: Old Trafford, 0 томошабин

Бош ҳакам: Chris Kavanagh

45'
90'
74'  Мэйсон Гринвуд (Антони Марсьяль)
79'  Харри Магуайр
49'  Кайл Уокер
66'  Рияд Марез (Ферран Торрес)
87'  Фернандиньо

ЯНГИЛАШ

Ниҳоят, ўйин тугади. Манчестер дербиси номига муносиб ўтмади...

90+2. Кевин де Брюйненинг зарбаси ноаниқ кетди.

90. ЗАРБААААААА!! Брунунинг кучли зарбаси бироз ноаниқ кетди!

88. Брунунинг зарбасини Эдерсон ушлаб олди.

86. Эрта-индин кўчага чиқсак, эслашга арзийдиган ўйин бўлмади.

83. Раҳим Стерлинг рақиб жарима майдончаси ичида баҳайбат Магуайр томонидан йиқитилди. Бу ерда пенальтига тортадиган вазият йўқ эди.

79. Магуайр ўз жарима майдончаси ёнида Жезусни "йиқитди. Такрорий лавҳада ҳеч нима бўлмаганини кўрдик. Магуайр сариқ олди.

76. Ўйин темпи ҳеч кўтарилмади-да. Вазиятлар жуда кам. Икки томон ҳам эхтиёткорликни маъқул кўрмоқда.

72. "Сити" ҳали ҳам босимни давом эттирмоқда. "Юнайтед" эса ҳужумларни қайтаришда қийналмаяпти.

68. ЗАРБААААА!!! Жезус тўпни Де Брюйнега оширди. Кевиннинг зарбасини Магуайр қайтарди. "Сити"нинг босими давом этади.

66. Сокин ўтаётган ўйинни Торрес захирадан тушиб, бироз бузиб қўйди.

60. Фернандиньонинг зарбаси ноаниқ кетди.

54. Погба Рэшфордга чиройли пас берганди. Лекин Маркус вазиятдан фойдалана олмади.

52. Гринвуд ўзига ўзи вазият яратди, бироқ ундан фойдалана олмади.

49. Ҳа, оффсайд бор экан. қайтамиз.

48. ПЕНАЛЬТИИ!! ВАР орқали кўриш керак. Рэшфорд оффсайдда қолиб кетган бўлиши мумкин.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

ТАНАФФУС!

45. Зерикарли ўтган биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

40. МЮда ҳам вазият. Брунунинг бурчакдан оширган тўпига Линдельоф боши билан ноаниқ зарба берди.

35. ДЕ ХЕАААААААА!! Ўйиндаги илк голга тортадиган вазият! КДБ чиройли паси орқали Махрезни гол уриш учун идеал вазиятга чиқариб берди. Зарбани Де Хеа қайтарди!

33. "Сити" ҳужум уюштирди. Биринчисини Линдельоф қайтарган бўлса, иккинчи темпдаги ҳужумни Фред тўхтатди.

31. ЗАРБАААА!! Бурчакдан оширилган тўпга Магуайр боши билан ноаниқ зарба берди.

30. ЭХХХХ!! Погба ажойиб вазиятни кўкка совурди. Рақибининг паси секин борганидан Фернандеш фойдаланиб қолди ва тўпни Рэшфордга оширди. Маркус эса Погбани тўп билан таъминлади. Полнинг зарбаси анчагина ноаниқ кетди.

26. ЗАРБААААААА!!! Махрезнинг ажойиб пасидан кейин Жезус яқин масофадан МЮ дарвозасини аниқ нишонга ола билмади.

24. Йўқ, Брунунинг жаримадан тепган тўпи жонли деворга тегиб, бурчакка чиқиб кетди.

22. Родри ўз жарима майдончаси ёнида Погбани йиқитди. Нуқта гол уриш учун идеал.

21. ЗАРБААААА!!! Раҳим Стерлинг МЮ жарима майдончаси ичида икки рақибидан ўтиб кетди ва зарба берди. МЮни голдан Магуайр қутқариб қолди.

18. Линдельоф тўпни Брунуга оширганди. Фернандеш тўпни ерга туширмасдан дарвозага тепишга ҳаракат қилди. Зарба ўхшамади.

15. Фред қайтди. МЮ йўқотишларсиз ўйинни давом эттиради.

14. Фреднинг жароҳати жиддий кўринади. Ўйин тўхтатилди, МЮнинг "мотори"га тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Матич эса машғулотларни бошлаб юборди.

11. ХАВФЛИ ВАЗИЯТТТТ!!! Бурчакдан оширилган тўп бир неча футболчиларнинг ёнидан ўтиб кетди. Мактомини бўш қолган дарвозага тўпни кирита олмади.

11. УХХХХ!! Погбанинг чиройли пасидан кейин Бруну тўпни марказга оширмоқчи эди. Стоунз хавфни бартараф этди.

7. Де Брюйне ажойиб паси орқали Стерлингни қулай вазиятга чиқариб борганди. Раҳим тўпни тўхтата олмади.

5. Фред жароҳат олган кўринади. Йўқ, менимча у ўйинни давом эттира олади.

3. Магуайр тўпни ҳужумдаги Шоуга узатганди. Люк оффсайдда қолиб кетди.

1. Демак, учрашув бошланди!!!

- Орзулар театрига икки жамоа футболчилари чиқиб келишди. Ҳамма нарса чиройли (сардорлик боғичидан ташқари).

- Ассалому алайкум, ҳурматли футбол ишқибозлари! Бугун "Манчестер Сити" "Олд Траффорд"да меҳмон бўлади. Бугун икки клуб Манчестер шаҳри учун курашади. Ўйин якунида эса #ManchesterisBlue ёки #ManchesterisRed бўлади. Сизлар билан ўйинни Миржалол Норматов кузатиб боради.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика