UZ

Сўнгги янгиликлар

23:21"Барселона" собиқ футболчиси "Ювентус"га ўтишга яқин  0 22:55Мбаппесиз: "Реал" АҚШдаги турне учун таркибини эълон қилди  0 22:31"Реал" 2025 йилда Трент ва Дэвис билан текинга шартнома имзолаш устида ишламоқда  2 22:06"Галатасарой" 22 млн еврога РПЛдан ўйинчи харид қилади?  0 21:23"Челси" "Реал" посбони билан шартнома имзоламайди  2 20:56Сержи Роберто "Аякс"га ўтиши мумкин. У "Барса"дан эркин агент мақомида кетади  0 20:31МЮ 25 млн евро эвазига Мазрауининг ўтиши борасида "Бавария" билан келишувга эришди  1 20:04"Атлетико" "Вильярреал" форвардига қизиқмоқда  0 19:32"Тоттенхэм" кореялик ўйинчини трансфер қилди  2 19:07Расман: "Шабаб Ал Аҳли" Азмуннинг трансферини эълон қилди  11 18:39"Юве" Копмейнерс бўйича таклифни яхшилайди – олдинроқ хавбек учун 45 млн евро беришганди. "Аталанта" уни 60 миллионга баҳоламоқда  0 18:15"Реал" Карвахаль ва Менди билан келишувни узайтиради  1 17:55Зафармурод Абдираҳматов: "Биз қўлимиздан келганча ҳаракат қилдик, лекин тўп дарвозага киришни истамади"  61 17:32"Интер" ва Дюмфрис йилига 4 млн евро маош билан 2028 йилгача шартнома бўйича келишувга эришди. Дензелга МЮ қизиққанди  1 17:05"Ювентус" "Интер" футболчисига қизиқмоқда, аммо...  1

А Серия. "Женоа" 6 дақиқа қўшиб берилган ўйиннинг 8-дақиқасида гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди Янгиликлар

А Серия. "Женоа" 6 дақиқа қўшиб берилган ўйиннинг 8-дақиқасида гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди

"Женоа" Италия чемпионатининг 10-турида "Фиорентина" майдонига сафар уюштирмоқда.

Фиорентина

Никола Миленкович - 90'

Серия А . 10-тур

07/12/2020, 23:45

1
:
1
Тугади

Дженоа

Марко Пьяца - 89'

Стадион: Artemio Franchi, Firenze, 0 томошабин

Бош ҳакам: Daniele Doveri

45'
90'
15'  Эрик Пульгар
41'  Гаэтано Кастровилли (Джакомо Бонавентура)
70'  Джакомо Бонавентура
78'  Душан Влахович (Патрик Кутроне)
78'  Франк Рибери (Борха Валеро)
79'  Хосе Кальехон (Валантен Эссерик)
90'  Эрик Пульгар (Кристиан Куаме)
90'  Борха Валеро
90'  Никола Миленкович
37'  Кристиан Сапата (Паоло Гильоне)
45'  Стефано Стураро
65'  Федерико Маркетти (Альберто Палеари)
65'  Элдор Шомуродов (Марко Пьяца)
73'  Лука Пеллегрини
80'  Джанлука Скамакка (Маттиа Дестро)
80'  Иван Радованович (Валон Бехрами)
89'  Марко Пьяца
89'  Маттиа Дестро

Фиорентина – Женоа 1:1

8 декабрь, 00.45, "Артемио Франки"

Гол: Пьяца (89, 0:1), Миленкович (90+8, 1:1).

Фиорентина: Дронговски, Касерес, Миленкович, Пеццелья, Бираги, Пулгар, Амрабат, Кастровилли (Бонавентура, 41), Кальехон, Рибери, Влахович (Кутроне, 78).

Женоа: Маркетти (Пальери, 65), Гольданига, Сапата (Гильоне, 37), Бани, Масьелло, Легарер, Радованович, Стураро, Пеллегрини, Скамакка, Шомуродов (Пьяца, 65).

ЯНГИЛАШ

Тугади... "Женоа"нинг ғалабасиз серияси 9 ўйинга етди.

90+8. Нима бу!! 6 дақиқа қўшиб берилди, 98-дақиқада гол уряпти. Ҳуллас ўйин "Фиорентина" гол ургунича давом этди. Маладес ҳакам. "Женоа"нинг навбатдаги ўйинларида омад тилаймиз.

90+6. Хавф бартараф этилди, ҳужумда фол ишлатилди!

90+5. Жарима зарбаси.... Вой додддддд ўтиб кетақол тезроқ вақтттт...

90+4. ДЕСТРОООО!! Бирга бир вазиятдан фойдалана олмадииииии......

90. Ҳа, тахмин қилинганидек 6 дақиқа қўшиб берилди!

Иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшилса керак. Бош ҳакам қўли билан 6 рақамини кўрсатди.

89. ГООООООООООЛЛЛ!!!! ПЬЯЦАААААА!!! Бирга бир вазиятдан унумли фойдаланди!!! Элдорнинг ўрнига тушган Марко ўзини кўрсатди!!!

86. Бираги узоқ масофадан "Женоа" посбони маҳоратини синаб кўрди. Пальери ўз ўрнида)

83. Кутроне қанотдан "Женоа" дарвозаси ёнига тўпни оширганди. Масьелло боши билан тўпни чиқариб юборди.

77. Амрабааааттт!!! Касереснинг ажойиб пасидан кейин Софьян "Женоа" дарвозасини нишонга олди. Гол ура олмаслик қийин эди бу ердан...

75. Мезбонларда яна бир вазият. Бонавентура оширган тўпни Влахович ўткир бурчакдан дарвозага йўллади. Ноаниқ. 

72. ЙЎҚҚ!!! Гол инобатга олинмади!!! Бонавентура фол ишлатган экан!!!

70. ГОЛ! Бонавентура ҳисобни очмоқда... Маранишееееееее...

69. "Футбол 2" канали шарҳловчисининг фикрига кўра, Элдорнинг ўрнига тушган Пьяца "Женоа"нинг ўйинини заифлаштирган ва Элдорнинг захирага олиниши хато. Унинг гаплари тўғри.

68. УХХХХХ!! Влахович "Женоа" дарвозаси ёнида зарба берди, тўп Бонавентурага тегиб қайтди!

65. Шомуродов алмаштирилди. Ўрнига Пьяца туширилди. Тан олиш керак, Элдорнинг бугун ўйини ўхшамади. Бироқ ёмон ҳам ўйнамади. Олға, Элдор!

64. УХХХХ!! Масьелло чап қанотдан тўпни Шомуродовга оширганди. Тўп Элдорга етиб бормади...

60. Жароҳатдан қайтиб, ўйинга туширилган Маркеттига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

58. Вазиятлар жуда кам. Зерикарли ўйин бўляпти. "Женоа" эса таваккалга қўл уришни истамаяпти.

55. УХХХХХ!! Қанотдан оширилган тўп барчадан ўтиб кетди. Бонавентура буни кутмай қолди ва зарба бера олмади. Риберидан эса тўпни олиб қўйишди.

48. Влахович Банини алдаб ўтиб, узоқ масофадан "Женоа" дарвозасига ноаниқ зарба йўллади.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

Бош ҳакам "Фиорентина" бурчак зарбасига эга бўлганига қарамасдан таймни якунлади. Дам оламиз ва 15 дақиқада қайтамиз.

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

43. Рибери ўнг оёғида жуда ноаниқ зарба берди. 

41. Яна бир мажбурий ўзгариш. Кастровилли жароҳат олди ва ўрнига Бонавентура майдонга тушди.

40. ВЛАХОВИЧЧЧЧЧ!!! Дарвозабоннинг тўпга чиқишида хатоликка йўл қўйиши натижасида дарвоза очиқ қолди. Влахович эса тўпни бўш дарвозага кирита олмади.

37. Мажбурий ўзгариш. Мушакларидан жароҳат олган Сапата ўрнини Гильонега бўшатиб берди.

35. УХХХХХ!! Пулгар бир рақибини "дўконга жўнатиб" дарвозага зарба берганди. Масьелло зарбага тўсиқ вазифасини бажарди.

32. ХАВФЛИ ВАЗИЯТТТТТ!!!! Ҳаволатиб оширган тўпни Скамакка дарвозага йўллаш учун бироз ета олмади.

31. РИБЕРИИИИИИ!!! Кальехоннинг оширган тўпини Рибери дарозага аниқ йўллай олмади.

28. "Женоа"да яна бир вазият юзага келаётганди. Пеллегринининг олдида икки вариант бор эди: Скамакка ҳамда Шомуродов. Бироқ у рақибини алдаб ўтишга ҳаракат қилди ва тўпни олдирди.

26. Умумий планда айтсак, хавфли вазият юзага келмади. Жарима зарбасидан "Женоа" унумли фойдалана олмади.

24. Амрабат ўз жарима майдончаси ёнида фол ишлатди. Энди реал имконият "Женоа"да.

21. Рибери зарба беришга уриниб кўрганди. Масьелло бунга йўл қўймади. Тўп ҳимоячига тегиб қайтди.

17. ЗАРБАААААА!! Голга тортадиган илк хавфли вазият "Женоа" томонидан яратилди. Скамакканинг пасидан кейин Стураронинг яқин масофадан йўллаган зарбаси рикошет орқали дарвозабоннинг қўлларига бориб тушди.

15. Тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетаётганида Пеллегринини йиқитгани учун Пулгар огоҳлантирилди.

12. УХХХХХ!! "Фиорентина"да ажойиб вазият юзага келганди. Бош билан оширилган тўпни Масьелло бурчакка чиқариб юборди.

9. "Фиорентина" ҳужумга ўтди. Бироқ оффсайд сабабли тўп "Женоа"га олиб берилди. 

5. Шомуродовда яхши вазият юзага келганди. Бироқ ундан бир неча ҳимоячилар тўпни олиб қўйди.

4. Шомуродов ҳимоячиларга ёрдамга келди ва тўпни олиб қўйиб, бироз вазиятни юмшатди.

3. Элдор Амрабатни йиқитди. Гавдани инобатга олсак, бунга жуда ишониш қийин...

2. УХХХХХХ!!! Жаримадан дарвозага зарба берилди. Маркетти қийинчилик билан тўпни қайтарди.

2. Мезбонлар яхши вазиятга эга бўлмоқда. Раводанович ўз жарима майдончаси ёнида Кастровиллини йиқитди.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ! Ўзинг қўлла Элдорни!

- Тан олиш керак, ўтган ўйинда Скамакка-Шомуродов жуфтлиги Скамакка-Пандев жуфтлигидан кўра яхшироқ эди. Маран бугун ҳам ўйинни шундай бошладию

- Демак, жамоалар майдонга чиқиб келишди. А Серия мадҳияси янграмоқда.

- Ҳурматли футбол ишқибозлари! Ухламасдан Элдорнинг ўйинини кўрамиз! Қани бошладик!

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика