UZ

Сўнгги янгиликлар

09:50Германия терма жамоасининг янги сардори маълум  0 09:21"Ал Насср" "Челси" футболчисини 23 миллион еврога сотиб олди  0 08:52Легионеримиз жароҳат сабабли Ўзбекистон МТЖнинг сентябрь ойидаги ўйинларини ўтказиб юборади  5 08:24ПСЖ футболчиси "Ал Иттиҳод"га кўчиб ўтди  0 07:55Расман. Осимхен "Наполи"ни тарк этди  2 07:37Расман. Ўзбекистон терма жамоаси етакчиларидан бири фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиради  7 23:30Ильдар Маматказин: "Навбаҳор" билан зўр финал бўлади. Мухлислар? Яхшиси "Бобур Арена"га келинг"   12 23:08Умар Эшмуродов: "Ҳеч ким уч очкони осонгина бериб қўймайди. Суперлигамиз Малайзия чемпионатидан анча кучлироқ экан"  19 22:40Санжар Турсунов: "Жаҳон чемпионати саралашларида яхши имкониятга эгамиз"  6 22:20Ўзбекистон кубоги. Сўнгги бор финалда қачон водий дербиси бўлган?  16 21:21Ўзбекистон МТЖ Тошкентда йиғинни бошлади. Кулаётган Бобир, хаёл сураётган Ҳожиакбар  12 21:00Эксклюзив интервью. Сречко Катанец: "10 та ўйиннинг барчасида ғалаба қозонмоқчимиз"   13 20:02"Ал Иттиҳод" ПСЖ ярим ҳимоячиси билан шартнома имзолади, here we go!  1 19:38Виктор Осимхеннинг янги жамоаси маълум  9 19:25Рустам Ашурматов: "КХДР терма жамоаси ҳақида тўлиқ маълумотга эга эмасмиз"  9

Иккита қизил карточка кўрсатилган, пенальти урилмаган ўйинда Ўзбекистон Сурияга ютқазди Янгиликлар

Иккита қизил карточка кўрсатилган, пенальти урилмаган ўйинда Ўзбекистон Сурияга ютқазди

Сурия ва Ўзбекистон ўртасидаги ўртоқлик ўйини бўлиб ўтди.


Сурия - Ўзбекистон 1:0

Гол: Маҳмуд Ал Мавас 48, - 1:0. 

Сурия: 1.Иброҳим Алма, 2.Юссуф Ал Ҳамви, 3.Моуаиад Алажа, 4.Фарис Ал Арнаут, 5.Амар Ал Мидани, 6.Камел Хмеишеҳ, 7.Аиас Аосман, 10.Маҳмуд Ал Мавас, 12.Муҳаммад Осман, 16.Маҳер Даабул, 21.Алаа Эдин Дали.
Захира: 23.Аҳмад Маданиеҳ, 8.Вард Ал Слам, 9.Симон Амин, 11.Муҳаммад Ал Мармур, 13.Тхаер Крума, 14.Юсуф Муҳаммад, 15.Муҳаммад Анез, 17.Холид Курдоғли, 18.Муҳаммад Риҳаниеҳ, 19.Абдулраззоқ Ал Муҳаммад, 20.Мардик Мардикян.

Ўзбекистон: 12.Абдувоҳид Неъматов, 2.Исломжон Қобилов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 6.Азизжон Ғаниев,  8.Ойбек Бозоров (17.Достонбек Ҳамдамов, 61), 10.Жалолиддин Машарипов (18.Хожимат Эркинов, 61), 18.Лутфулла Тўраев (13.Санжар Қодирқулов, 82), 19.Бобир Абдихолиқов (11.Темурхўжа Абдухолиқов, 76), 21.Игорь Голбан (15.Мурод Холмуҳаммедов, 68), 22.Жамшид Искандеров (9.Аброр Исмоилов, 68), 23.ИброҳимҲалил Йўлдошев. 

Захира: 1.Ботирали Эргашев, 16.Жавоҳир Илёсов, 4.Ҳусниддин Алиқулов, 5.Рустам Ашурматов, 7.Шаҳзод Убайдуллаев, 14.Акмал Мозговой.

Огоҳлантиришлар: Лутфулла Тўраев 11, Исломжон Қобилов 65, Мурод Холмуҳаммедов 79.

Четлатиш: Ҳожиакбар Алижонов 11. Юссуф Ал Ҳамви 57.



ЯНГИЛАШ




90+6. ЎЙИН ТУГАДИ. СУРИЯ - ЎЗБЕКИСТОН 1:0

90+4. ЗАРБАААААААААААААА! Яна Холмуҳаммедов бурчак тўпини амалга оширди, посбон қайтарган тўпни Эркинов боши билан дарвозага йўллади, тўп тўсинга тегиб қайтди!

90+4. ЗАРБААААААААААА! МУРОД ХОЛМУҲАММЕДОВ! Бурчакдан тўпни тўғри дарвозага йўллади, дарвозабон ўз ўрнида!

90. Учрашувга 6 дақиқа қўшилди

90. ЗАРБААААААААААААААААА! ҲОЖИМАТ ЭРКИНОВ! Унинг зарбасидан кейин тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди!

85. Хавфли вазият! Ўнг қанотдан Холмуҳаммедов узатган тўпга Хожимат Эркинов сакради, дарвозабон тўпни қайтарди

82. Ўзгариш. Лутфулла Тўраев ўрнига Санжар Қодирқулов тушди

79. Огоҳлантириш. Мурод Холмуҳаммедов

76. Ўзгариш. Бобир Абдихолиқов ўрнига Темурхўжа Абдухолиқов тушди

68. Ўзгаришлар. Искандеров ва Голбан ўрнига Аброр Исмоилов ва Холмуҳаммедов тушди

65. Огоҳлантириш. Исломжон Қобилов

61. Ўзгаришлар. Машарипов ва Бозоров ўрнига Достонбек Ҳамдамов ва Хожимат Эркинов

59. АБДУВОҲИД НЕЪМАТОВ! АЖОЙИБ СЕЙВ! Маҳмуд Ал Маваснинг пенальтидан йўллаган зарбасини Неъматов қайтарди!






58. ПЕНАЛЬТИ! Игорь Голбан рақибни йиқитди деб топилди!

51. ЧЕТЛАТИШ! ЮССУФ АЛ ҲАМВИ! 



Қизил



48. ГОЛ! Маҳмуд Ал Мавас бирга бир вазиятга чиқиб бориб гол урди 1:0.



46. Иккинчи тайм бошланди



45+1. Биринчи тайм тугади, ҳозирча 0:0

45+1. ЗАРБА! Азизжон Ғаниевнинг зарбаси ноаниқ кетди

45. Биринчи таймга 1 дақиқа қўшилди

45. Биринчи тайм охирида, Бобир Абдихолиқов жарима тўпи ишлаб олди

44. Сурияликлар бурчак тўпига эга бўлишди. Оширилган тўпни Лутфулла Тўраев қайтарди!

34. ЗАРБААА! Камел Хмеишеҳнинг кучли ва аниқ зарбасини Неъматов қайтарди! Ажойиб сейв




32. ЗАРБАА! Аиас Аосманнинг зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди, хавфли эди вазият! 

31. ЗАРБААА! Ўнг қанотдан Ғаниев узатган тўпни Машарипов ўнг оёқда дарвозага йўллади, ноаниқ!

26. ЗАРБА! Аиас Аосманнинг тепган тўпини Қобилов қайтарди

25. Камчиликда қолган бўлсак ҳам рақиб билан тенгма тенг ўйнаяпмиз.

17. ЗАРБА! Ойбек Бозоровнинг зарбаси ноаниқ кетди

15. Алижонов ўйнаган ўнг қанот ҳимоясида энди Азиз Ғаниев ўйнамоқда

13. ЗАРБААА! Жаримадан йўлланган зарбани Неъматов ушлаб олди!

12. Қолган вақтда терма жамоамиз 10 киши бўлиб ўйнайди!

11. Огоҳлантириш. Лутфулла Тўраев

11. ҚИЗИЛ КАРТОЧКА! ҲОЖИАКБАР АЛИЖОНОВ! Бирга бир вазиятга чиқиб бораётган рақибни йиқитгани учун! 





10. Хавфли вазият! Машарипов бурчак тўпини амалга оширди, Голбан зарба бера олмади!

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув Тошкент вақти билан соат 21:00да "Шаржа" стадионида бошланади.


Рейтинг: -119   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика