UZ

Сўнгги янгиликлар

12:38Де Бруйне "Наполи"да нечинчи рақамни олди?  0 12:14"Манчестер Юнайтед" Бундеслигадаги ҳужумчини ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 11:32"Интер"нинг асосий трансфер мақсади маълум қилинди  0 11:07Тома Табатадзе "Бухоро"га ўтиши мумкин  0 10:07Месси пеналтисиз голлар бўйича Роналдуни ортда қолдирди  23 09:52"Ньюкасл" Исакни сотиш ниятида эмас — клуб унинг нархини 173 миллион еврога кўтарди  1 09:24"Барселона" "Реал" юлдузини кўзламоқда — футболчи билан алоқа ўрнатилди  25 08:48"Нефтчи" таркибига нигериялик футболчи қўшилди  5 08:26Эрон клуби Одил Ҳамробеков трансфери учун "Бунёдкор"га қанча тўлади?  1 07:52"Интер Майами" "Ред Буллз"ни 5:1 ҳисобига ютди — Мессидан дубль  24 07:10"Бунёдкор" дарвозабони ОКМКга ўтди  0 00:44"Барселона" Рэшфордни 30-35 млн еврога сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади. МЮ 50 млн хоҳлаганди  3 00:12"Реал" ярим ҳимоячисини 20 млн еврога сотмоқчи  1 23:27Икки футболчи "Машъал" билан хайрлашди  0 22:53Ўзбекистон U-23 ўртоқлик ўйинида "Бунёдкор" билан дуранг ўйнади  5

Шота Арвеладзе: "Қайси ўринда бўлишимиздан қатъи назар, дерби – бу дерби" Янгиликлар

Шота Арвеладзе: "Қайси ўринда бўлишимиздан қатъи назар, дерби – бу дерби"

Coca Cola Суперлиганинг 18-туридан ўрин олган қолдирилган "Бунёдкор" - "Пахтакор" (3:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Шота Арвеладзе ўз фикрларини билдириб ўтди.





"Ўйлашимча, яхши ва қизиқарли ўйин гувоҳига айландик. Биринчи бўлимда ҳам, иккинчи бўлимда ҳам вазиятлар кўп бўлди. Ўйин якуни анча асабий кечди. Вазиятларга қараб роҳатландим, унутмайликки, бу футбол.

Ўйинни 8 киши бўлиб тугатдик, 2 та футболчимиз қизил карточка олди, футболда бунақаси камдан кам содир бўлади.

Кам бўлиб ҳам яхши ўйин кўрсата олдик. Бу ўйиндан сабоқ чиқаришимиз лозим.

Ўйинни томоша қилган мухлислар бошқаларга ҳам ўйин ҳақида айтиб беришса керак.

"Бунёдкор" билан ҳар доим очиқ ўйин бўлади. Уларни табриклайман!

Қайси ўринда бўлишимиздан қатъи назар, дерби – бу дерби. Бу ҳаммага қизиқ, жумладан, футболчиларнинг ўзларига ҳам.

Бугун асабийлашишлар кўп бўлди? Ҳа, кам бўлиб ўйнагандан сўнг кўп жойлар очиқ қолади, эмоциялар жумбушга келади, чарчоқ сезила бошлайди. Йигитлар ёш ва қизиққон. 

Терма жамоага олдиндаги ўйинларда омад тилаймиз!", – дейди Шота Арвеладзе. 

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика