UZ

Сўнгги янгиликлар

03:20АПЛ. МЮ бир тайм ўн киши бўлиб ўйнаган "Ньюкасл"га мағлуб бўлди  20 02:35АПЛ. "Арсенал" меҳмонда муҳим ғалабага эришди, "Челси" эса "Астон Вилла"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  9 02:30АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Ноттингем Форест"ни юта олмади ва "Арсенал"дан 7 очко ортда қолиб кетди  51 00:15Суперлига. "Қизилқум" – "Андижон" 2:1  2 23:39Самвел Бабаян: "Адолатсиз мағлубият бўлди"  37 23:35Акмал Рустамов: "Бир оила бўлиб ўйнасак, бизни ҳеч ким юта олмайди"  7 23:16"Манчестер Сити" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  17 22:47Андрей Шипилов: "Танаффусдаёқ 2-3 нафар футболчини алмаштиришимиз керак эди"  13 22:26Юрген Клопп "Атлетико" билан музокараларни бошлади  14 21:50Суперлига. "Қўқон-1912" – "Пахтакор" 1:2  5 21:47Камолиддин Тожиев: "Абдумажидов тез орада терма жамоага чақирилади деб ўйлайман"  5 21:21Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Андижон"ни мағлуб этди  94 20:45Ҳамдамовга аталган оқшомда "Пахтакор" "Қўқон-1912"ни сафарда қийинчилик билан енгди  163 20:27"Лаънати шармандалик!" — "Реал" вингери Мастантуоно ҳакамга айтган сўзлари учун 2 та ўйинга четлатилди  13 19:39АҚШ U-20 терма жамоаси Ўзбекистондаги халқаро турнирга келмайдиган бўлди  4

Эксклюзив. Вадим Абрамов - Остон Ўрунов, Сардор Рашидов ва Эрон билан ўйин ҳақида Янгиликлар

Эксклюзив. Вадим Абрамов - Остон Ўрунов, Сардор Рашидов ва Эрон билан ўйин ҳақида

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов Эрон билан эртанги ўртоқлик учрашувидан олдин championat.asia сайтига интервью берди.

"Яхши рақиб, яхши ўйин кутяпмиз. Кўп футболчиларимизни анчадан буён ўйинда кўрганимиз йўқ, улар айни пайтда қандай ҳолатда эканлигини кўрмоқчимиз. Бундай кучли рақиб билан баҳсда футболчиларни синовдан ўтказиб оламиз", - дейди Абрамов.

- Остон Ўрунов билан боғлиқ ҳолатга ойдинлик киритсангиз...
- Ўрунов клубида кичик жароҳати билан ўйнаган экан. Биз таваккал қилмадик. Терма жамоада ўйнаса уни оғирлаштириб олиши мумкин. Агар Ўрунов жароҳатини оғирлаштириб олиб "Спартак"да ҳам ўйнамаса барча учун ёмон бўларди.

- Кримецга нима бўлди?
- У машғулотда мушакларини тортиб олди. Шифокор микрожароҳат деб айтди. Қатардаги майдонлар қаттиқроқ, бу ердаги майдон эса юмшоқроқ. Шу боис машғулот вақтида тезлик олганда кичик жароҳат олди. У ўйнай оларди, аммо таваккал қилмадик.

- Сардор Рашидов нима учун йиғинга чақирилмагани қизиқтирмоқда...

- Биласизми, бизда унинг жойида ўйнайдиган кўплаб футболчилар бор. Яхшибоев, Бозоров, Турғунбоев... Бундан ташқари ушбу йиғиндан олдин Рашидов билан боғланганимизда ўзига янги клуб қидираётганини маълум қилди. Шу боис унга халал бермасликка қарор қилдик.

- Бу йиғинга ҳам янги дарвозабонни чақирдингиз. Раҳимжон Давронов илк бор чақирилди...

- Тўғри айтдингиз, ҳар йиғинда янги посбонни чақираяпмиз ва улар билан танишяпмиз. Машғулотлар вақтида дарвозабонларнинг имкониятларини кўриб чиқяпмиз. Бўлажак посбонларнинг имкониятларига баҳо беряпмиз, - дейди Абрамов championat.asia сайтига.


Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди

Рейтинг: +44   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика