UZ

Сўнгги янгиликлар

07:30Испания кубоги. "Барселона" — "Атлетико" 3:0  34 07:15ФИФА 2026 йилги Жаҳон чемпионатининг расмий постерини тақдим этди  0 06:11Роналду ҳақидаги хабар ёлғон бўлиб чиқди   1 03:10АПЛ. "Ливерпуль" кутилмаганда сўнгги ўриндаги "Вулверхэмптон"га мағлуб бўлди  18 03:08Италия кубоги. "Комо" ва "Интер" ўртасидаги ярим финалнинг илк ўйинида ҳисоб очилмади  3 03:00Испания кубоги. "Барселона" "Атлетико"ни йирик ҳисобда ютган ўйинда мадридликлар финалга йўл олди  145 00:33Туркия кубоги. "Истанбул Башакшехир" ғалаба қозона туриб мағлубиятга учради ва мусобақадан чиқиб кетди, Шомуродов ва Файзуллаев тўлиқ ҳаракат қилди  21 00:16Атланта шаҳри Жаҳон чемпионати давомида Ўзбекистон миллий терма жамоси базаси вазифасини ўтайди  2 23:40Илҳом Мўминжонов: "ПРО-Лига янги мавсуми жуда қизиқарли ўтишига ишончим комил"  0 23:01"Барселона" Бастонини ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Интер" нархни эълон қилди  2 22:13"Пахтакор-Фарм" устози Бобур Абдураҳмонов: "Про лига ёш футболчилар учун яхши тажриба бўлади"  0 21:10Родриго учун мавсум якунланди  13 21:01Азамат Алланиёзов: "Арал"нинг мақсади — чемпионлик, мавсум бошланишини сабрсизлик билан кутяпмиз"  0 20:33"Астон Вилла" "Манчестер Сити" дарвозабонига кўз тикди  0 19:58"ТерДУ" устози Элдор Бойматов: "Қуръа яхши бўлди, университет жамоалари кутилмаган совға қила олади"  0

АПЛ. "Челси" 0:3ни 3:3га айлантира олди Янгиликлар

АПЛ. "Челси" 0:3ни 3:3га айлантира олди

Англия чемпионати 3-туридан ўрин олган “Хоторнс” стадионидаги баҳснинг матнли трансляциясини кузатиб боринг.

Вест Бромвич – Челси 3:3

21.30, «Хоторнс»

Гол: Робинсон (4, 25), Бартли (28), Маунт (55), Абрахам (70, 90+3).

Вест Бромвич – Жонстон, Бартли, О`Ши, Ажайи, Ферлонг, Ливермор, Диангана, Матеус Перейра, Сойерс, Робинсон (Робсон-Кану, 66), Таунсенд.

Челси – Кабальеро, Алонсо (Аспиликуэта, 46), Кристенсен, Тиаго Силва, Жеймс, Маунт, Канте, Хавертц, Ковачич (Хадсон-Одои, 46), Вернер, Абрахам.

Огоҳлантириш: Алонсо (8), Жеймс (27).

ЯНГИЛАШ

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!! Осонгина таслим бўлмагани учун "Челси"га раҳмат айтамиз. АПЛдаги яна бир ажойиб ўйин якунланди.

90+3. ГГГГГГОООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! АБРАХАМММ!! Ҳисоб тенглашди!! Баракалла "Челси"! Энди ғалаба учун ҳаракат бошланди! Ие, бу ерда гол инобатга олинмаслиги керак эди. Хаверц тўпни қўли билан ўйнаганди. Ҳа, майли. Ҳечқиси йўқ. Ёшлар шунча ҳаракати мевасини татишмоқда.

90+2. ЗАРБАААААА!! Вернернинг кучли зарбаси дарвоза тепасидан ўтиб кетди.

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

88. ХАВЕРЦЦЦЦ!!! Қутқариши мумкин эди. Тўпни тўхтатди, бироқ ҳимоячидан ўтказа олмади. Ўтганида 100 фоизлик вазият бўларди.

87. Рақибини "чопгани" учун Кристенсен огоҳлантирилди.

84. Борган сари вақт кам қолмоқда. "Вест Бром" эса ўйинни дарвозаси ёнидан марказга кўчирди ва ҳужумларга ўтмоқда.

82. "Вест Бром" футболчилари вақтни чўзишга ҳаракат қилмоқда.

79. "Вест Бром" қулай вазиятга эга чиққанди. Зарбани ҳимоячилар қайтаришди. Бугун Кабальеро сейв қилганича йўқ.  Шу сабабли ҳимоячилар тўпни ўтказмасликка ҳаракат қилмоқда.

77. Аспиликуэта жуда охиста зарба берди. Ман ҳам ушлаволардим бу тўпни)

75. СОЙЕЕЕРРСССС!!! Сал қолди. 4:2дан кейин "Челси" шокка тушиб қолиши ҳеч гап эмасди.

73. Лэмпард катта таваккалга қўл урди. Тьяго Силва ўрнига Оливье Жиру майдонга тушди.

70. ГООООООООООООООЛЛЛЛ!!!! Хаверцнинг чиройли пасидан кейин Абрахам ҳисобни қисқартирди. Барчаси идеал. Давом этамиз. 3:2!

68. "Челси" хавфли вазият яратаётган пайтда Аспиликуэта қоидани бузди. Тўп "Вест Бром"га олиб берилди.

63. Йўқ, "подача" яна ўхшамади. Бугун Рис Жеймс бурчак зарбасидан тўпни оширишда нўноқликка йўл қўймоқда.

62. "Челси" бурчак зарбасига эга бўлмоқда.

60. 30 дақиқа қолди. "Челси" устунлик қилмоқда. Демак, камбэкка ҳаракат қилса бўлади. Хар ҳолда вақт етарлича.

55. ГООООООООООООЛЛЛЛ!!! МАУУУНТТТТТ!!! Одамни бақиртириб юборадиган даражада чиройли гол урди у. Ажойиб! "Челси" қайтмоқда.

53. "Челси" бурчак зарбасидан кейин яхши имкониятга эга бўлиши мумкин эди. Бош билан берилган зарба ўхшамади.

50. "Челси" бурчак зарбасига эга бўлди. Бироқ Жеймснинг оширган тўпини ҳимоячилар қайтариб юборди.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

- Лэмпард иккинчи бўлимни ўзгаришлар билан бошламоқда. Кўрамиз, "перестройка" қандай кечаркин?!

- Демак, жамоалар иккинчи бўлимни бошлаш учун майдонга қайтишди.

Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб 3:0.

44. Диангана қулай нуқтадан зарба берди. ноаниқ.

42. "Челси" яхши нуқтадан жарима зарбаси тепиш ҳуқуқини қўлга киритганди. Алонсонинг зарбаси жонли девордан ўтмади.

40. Абрахам яна бир вазиятни йўққа чиқарди. Жеймснинг оширган тўпини Абрахам яқин масофадан дарвозага аниқ йўллай олмади.

36. Рис Жеймс қанотдан кутилмаганда дарвоза томон зарба берди. Сэм Жонстон тўпни бурчакка чиқариб юборди.

34. Маунтнинг зарбаси рақибига теккан ҳолда бурчакка чиқиб кетди.

32. "Вест Бром" жарима зарбасига эга бўлди. Оширилган тўпни Силва қайтариб юборди.

30. Хабиб ва Конор ўртасидаги жанг ёдимга тушиб кетди.

28. ГООООООООООЛЛЛЛЛ!!!! Нималар бўляпти!!!! 3:0!! Бартли осонлик билан гол урди!!! "Челси"нинг либосидаги 3 рақами "Вест Бром" учун хизмат қиляпти.

27. Рис Жеймс огоҳлантирилди.

25. What a debut! Тьяго Силва тўпни олдириб қўйди ва Робинсон дублини расмийлаштирди!


23. "Челси"да яна бир имконият юзага келди. Қанотдан узатилган тўпни Вернер дарвоза томон йўллади. Жонстон ўз ўрнида.

21. "Челси"да яна бир имконият юзага келди. Рис Жеймснинг пасини Маунт дарвозага йўллашда бироз қийналди. Жонстон тўпни ушлаб олди.

17. Вернер ҳужумга ўтди, бироқ тўп унинг ўзига тегиб, майдонни тарк этди.

15. ВЕРНЕЕЕЕЕЕРРРР!!! Маунтнинг чиройли пасини Тимо дарвозага жойлай олмади. Гол ура олмаслик қийин эди бу нуқтадан.

12. ЗАРБАААААААААА!! Қанотдан оширилган тўпни Абраҳам 2 метрдан дарвозага кирита олмади.

10. ЗАРБААААААААА!! Маунтнинг кучли зарбасини Сэм Жонстон қайтарди!

7. Йўқ, унинг зарбасини жонли девор қайтарди.

6. "Челси" стандарт вазиятга эга бўлмоқда. Тўп ёнида Маунт. 

4. ГООООООООООООООООЛЛЛ!!! Робинссоннннннн!! 18 метрлардан кучли зарба берган Робинсоннинг зарбасини Кабальеро қайтара олмади! Чиройли гол!

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ! 

- Демак, жамоалар майдонга чиқиб келишди.

- Ҳурматли футбол мухлислари, эътиборингизни "Хоторнс" стадионига тортамиз. Бугун ушбу стадионда "Челси" "Вест Бромвич"га қарши баҳс олиб боради. Учрашувни сизлар билан биргаликда Миржалол Норматов кузатиб боради. 

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика